«Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 21 мартдаги ПҚ-1730-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек электрон шаклда маълумотларнинг тўлиқ айирбошланишини, сўровларни расмийлаштириш тартиботларини жадаллаштириш, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш асосида давлат органлари билан тадбиркорлик субъектлари ва аҳолининг ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини оширишни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 269-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 269-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 мартдаги 50-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 10-сон, 113-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 мартдаги 50-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 10-сон, 113-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 мартдаги 50-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 10-сон, 113-модда)
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 269-модда)
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ахборотлаштириш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш тўғрисида» 2005 йил 22 ноябрдаги 256-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 11-сон, 62-модда):
а) 2-банддаги «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-илованинг 3, 16, 17-бандларидаги ва 19-бандининг иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 2-илованинг 13-бандидаги ва 19-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигига» ва «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» сўзлари тегишли равишда «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига» ва «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 38-сон, 1037-модда)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 17 декабрдаги 259-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 12-сон, 71-модда):
а) 2-банддаги «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-банддаги «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-бандининг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 269-модда)
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига ахборотларни тақдим этиш ва жойлаштириш тартиби тўғрисида» 2009 йил 21 апрелдаги 116-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 30-модда):
а) 2-банднинг учинчи хатбошидаги «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-илованинг 72, 83 ва 84-бандларидаги «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
12-банддаги «тегишли бўлинмасига» сўзларидан кейин «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг «Ўзинфоком» компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази ҳузуридаги Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини ахборот билан таъминлаш ва уни ривожлантириш гуруҳига қадар» сўзлари қўшилсин.
III бўлимга қуйидаги мазмундаги 121-банд қўшилсин:
Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига жойлаштириш учун давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ахборотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомга илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
г) 3-илованинг 12-бандидаги ҳамда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига жойлаштириш учун Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг таркибий бўлинмалари томонидан ахборотларни тақдим этиш тартиби тўғрисида Низомга иловадаги «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин.