Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.01.2014
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи - сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 12 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2404]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 6 декабрдаги 112, 2013-46-сонли «Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2535, 10.12.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 декабрдаги 327-сон «Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни жорий этиш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 569-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
1. Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи - сотиш ва чакана нархлар қайта кўриб чиқилиб, улар иловага мувофиқ миқдорларда белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 12 декабрдаги 81, 2011-39-сон «Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи - сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2301, 2011 йил 16 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 50-сон, 540-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор 2013 йил 1 январдан кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 6 декабрь,
85-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 6 декабрь,
2012-37-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2012 йил 6 декабрдаги 85, 2012-37- сон қарорига
ИЛОВА
АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАР* УЧУН ЭНГ КАМ УЛГУРЖИ - СОТИШ ВА ЧАКАНА НАРХЛАР

Сотилаётган товарнинг номи

Ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг энг кам улгуржи-сотиш нархи ‎ Энг кам чакана нарх‎
Вино, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида‎ 2750‎ 3350‎
Коньяк, ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар, 1 литр тайёр маҳсулот учун сўм ҳисобида‎ 6250‎ 7600
*Пиводан ташқари
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 572-модда)