2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.83.00 (Кучини йукотган) Таълим муассасаларига қабул қилиш, ўқишини кўчириш, ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш;
3.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 январдаги 38-сонли «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабини ташкил этиш тўғрисида» 2012 йил 24 сентябрдаги ПҚ-1822-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилаб қўйилсинки:
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби (кейинги ўринларда Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби деб аталади) эркин ва юнон-рум кураши бўйича ёш иқтидорли курашчиларни танлаб олувчи ва тайёрловчи, ўқувчилари яшаш жойи, тўрт марта овқатланиш, спорт экипировкаси, формали кийим-бош, спорт ускуналари ва анжомлари билан таъминланадиган, интернатга эга бўлган спорт таълим муассасаси ҳисобланади;
Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби ўқувчиларининг умумий сони, вазн тоифаларини ҳисобга олган ҳолда, 60 кишидан ошмайди;
Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабида ўқиш муддати кўпи билан икки олимпия циклини (8 йилгача) ташкил қилади ва ўқувчилар Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий таркибига қабул қилинадиган ҳамда улар билан Ўзбекистон спорт курашлари уюшмаси ўртасида контракт тузиладиган вақтгача давом этади;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабида ўқув-машқ жараёнининг давом этиши ва даврийлиги спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаси ва ўқувчиларнинг ҳар бир гуруҳи учун якка тартибда спорт тайёргарлиги даврлари ҳисобга олинган ҳолда спорт мактаби раҳбарияти томонидан белгиланади;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабида машғулотлар 2013 йил 1 февралдан, кейинчалик эса — ҳар йили 2 сентябрдан бошланади.
2. Қуйидагилар:
Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабининг ходимларнинг чекланган умумий сони 55 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 9 нафар бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига ўқувчиларни танлов асосида танлаб олиш тартиби 2-иловага мувофиқ;
Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби ўқувчиларини яшаш учун анжомлар, спорт экипировкаси ва формали кийим-бош билан таъминлаш нормативлари 3-4-иловаларга мувофиқ;
Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабини жиҳозлаш учун Ўзбекистон спорт курашлари уюшмаси маблағлари ва ҳомийлик маблағлари ҳисобига сотиб олинадиган зарур ўқув-машқ, спорт ва хўжалик анжомлари, жиҳозлар, мебеллар, замонавий компьютер техникаси, техника ва транспорт воситалари рўйхати 5-иловага мувофиқ;
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирига Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
4. Белгилаб қўйилсинки, Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби ўқувчиларини озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларининг ҳар кунлик нормаси ҳар йили тегишли молия йилининг 1 январида амалда бўлган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорига нисбатан фоизларда, лекин 30 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда, «Динамо» жисмоний тарбия-спорт жамияти ҳузуридаги турғун овқатланиш шохобчасининг қўшимча харажатларини қоплашни ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
5. Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ўзбекистон спорт курашлари уюшмаси билан биргаликда:
бир ой муддатда, Курашнинг бирлаштирилган услублари халқаро федерацияси (ФИЛА) тренерларини ўқитиш дастурларидан фойдаланган ҳолда, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти негизида Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби тренерлари малакасини ошириш курсларини ташкил этишни;
Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабининг ўқув-машқ жараёнида институт ва Уюшманинг кадрлар ҳамда илмий-методик салоҳиятидан фойдаланишни;
тренерлар таркиби ва курашчи ўқувчиларнинг спорт курашлари бўйича етакчи хорижий марказлар ва мактабларда стажировкадан ўтишини тизимли асосда ташкил этишни таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон спорт курашлари уюшмаси билан биргаликда:
эркин ва юнон-рум кураши бўйича ёш курашчиларни тайёрлашнинг илғор халқаро тажрибасини ҳисобга олган ҳолда ўқувчиларни тайёрлаш дастурини бир ҳафта муддатда тасдиқласин;
Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабининг айни бир вақтда умумтаълим мактаблари, ўрта махсус ва олий таълим муассасалари ўқувчилари ҳисобланадиган ўқувчилари учун ўқув-машқ машғулотлари жадвалини тузишда, энг аввало, уларнинг асосий ўқиш жойи бўйича ўқув машғулотлари жадвалини ҳисобга олсин;
ўқув-машқ жараёнини зарур даражада ташкил этиш мақсадида Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабини малакали мутахассислар билан тўлдириш, ўқув хоналарини зарур ўқув-методик адабиётлар билан жиҳозлаш чора-тадбирларини таъминласин.
7. Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига белгиланган тартибда тасдиқланадиган мактаб спорт тадбирларининг тақвим режаси ҳамда ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар доирасида ўқувчилар ва тренерларни халқаро мусобақаларда ва хорижда ўтказиладиган ўқув-машқ йиғинларида қатнашиш учун юбориш ҳуқуқи берилсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 19 ноябрь,
323-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 ноябрдаги 323-сон қарорига 1-ИЛОВА
Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабининг
Тузилмаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 ноябрдаги 323-сон қарорига 2-ИЛОВА
Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига ўқувчиларни танлов асосида танлаб олиш
тартиби
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Тартиб Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига ўқувчиларни танлаб олиш ва қабул қилиш қоидаларини белгилайди.
2. Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига ўқувчиларни қабул қилиш фақат танлов асосида, ушбу Тартибга 1-иловага биноан схемага мувофиқ амалга оширилади.
3. Ўқувчиларни сифатли танлаб олишни таъминлаш мақсадида Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби ва Ўзбекистон спорт курашлари уюшмаси қабул қилиш бошланишидан камида икки ой олдин оммавий ахборот воситаларида танлов ва уни ўтказиш шартлари тўғрисида тегишли эълон берадилар.
II. Қабул комиссияси
4. Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига ўқувчиларни танлов асосида синаш ва танлаб олиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг буйруғи билан тасдиқланган, етти кишидан иборат таркибдаги қабул комиссияси томонидан амалга оширилади. Қабул комиссиясининг раиси ва котиби ўқувчиларни қабул қилиш, уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш ва сақлаш юзасидан масъул шахслар ҳисобланади.
5. Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби директори комиссиянинг раиси ҳисобланади. Комиссия раиси этиб, шунингдек Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабининг тажрибали, малакали тренерларидан бири тайинланиши мумкин.
Комиссия таркибига психолог, тиббиёт ходими, Ўзбекистон спорт курашлари уюшмаси, шунингдек бошқа манфаатдор спорт ташкилотлари вакиллари киритилади.
6. Қабул комиссиясига қуйидаги вазифалар юкланади:
Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабида ўқишга талабгорлар, ота-оналар, жамоатчилик ўртасида мактабга қабул қилиш тартиби ва мактабнинг фаолияти тўғрисида тушунтириш ишларини амалга ошириш;
танлов асосида танлаб олиш ўтказилгунгача ўқишга киришга талабгорлар ва уларнинг ота-оналари учун мутахассислар маслаҳатларини ташкил этиш;
танлов синовлари ва танлаб олишни ўтказиш, ўқувчиларни қабул қилиш якунларини умумлаштириш.
III. Ҳужжатларни қабул қилиш
7. Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига киришга талабгорлар томонидан қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига қабул қилиш тўғрисида директор номига (вояга етмаганлар учун ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг розилиги билан) талабгорнинг аризаси;
паспортнинг ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси (асл нусхалари қабул комиссияси томонидан ҳужжатларни қабул қилишда тақдим этилади);
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 октябрдаги 789-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.10.2018 й., 09/18/789/1993-сон)
талабгорнинг 3,5-4,5 см ўлчамли 6 та фотосурати;
талабгорнинг спорт разрядини (унвонини) тасдиқлайдиган спортчининг классификация дафтарчаси (спорт гувоҳномаси);
талабгорнинг умуртқа ва ўпкаси рентген сурати.
8. Ҳужжатлар ҳар йили 20 июль—10 август даврида қабул қилинади*.
IV. Танлов синовларини ўтказиш
9. Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабида танлов синовлари ва танлаб олиш қабул комиссияси томонидан ҳар йили 15—25 август** даврида ўтказилади.
10. Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига кирувчи талабгорларга қуйидаги энг кам талаблар қўйилади:
спорт усталигига номзоддан паст бўлмаган спорт разрядининг мавжудлиги;
курашнинг тегишли ёш гуруҳлари ва услублари бўйича спортчилар ўртасида Ўзбекистон Республикаси, Осиё ва жаҳон чемпионатларида эгалланган совринли ўринларнинг (1— 3-ўринлар) мавжудлиги.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
11. Қоидага кўра, Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига 17 ёшдан катта спортчилар — олимпия захираси коллежларида ёки спорт мактабларида ўқишни тугатган Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоалари қабул қилинади. Истисно тариқасида, Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига янада ёш иқтидорли спортчиларнинг ҳам қабул қилинишига йўл қўйилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 355-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 43-сон, 499-модда)
12. Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабида танлов синовлари ушбу Тартибга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ махсус ва умумий тайёргарлик бўйича норматив талабларга биноан ўтказилади.
13. Мактабга ўқишга кирувчиларнинг кўникмалари, лаёқати ва билимлари 100 балли тизим (энг юқори балл) бўйича баҳоланади, уларнинг 70 баллгачаси махсус жисмоний тайёргарликка ва 30 баллгачаси – умумий жисмоний тайёргарликка қўйилади.
Танлов бўйича танлаб олиш қабул қилиш режасига биноан, фақат энг кўп балл олган талабгорлар ўртасида ўтказилади.
14. Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига кириш учун талабгорларнинг баллари тенг бўлган ҳолларда қабул комиссияси томонидан қўшимча суҳбат ўтказилади.
15. Танлов синовлари ва танлаб олиш натижалари қабул комиссияси томонидан, улар тугаллангандан кейин уч кун мобайнида эълон қилинади.
V. Якунловчи қоидалар
16. Танлов синовларидан ва танлаб олишдан муваффақиятли ўтган талабгорлар қабул комиссияси протоколи асосида директорнинг буйруғи билан Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига қабул қилинади.
Қабул комиссиясининг протоколини котиб расмийлаштиради ва раис тасдиқлайди.
17. Олинган баллар сонини ҳисобга олган ҳолда, Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига қабул қилинмаган талабгорлар орасидан қабул қилиш учун захира шакллантирилади.
18. Ўқув йили мобайнида Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабининг барча ўқувчилари ҳар ойда ихтисоси бўйича, шунингдек умумий ва жисмоний тайёргарлик бўйича назорат тест синовлари топширадилар.
19. Йил мобайнида ихтисоси бўйича ўқув дастурлари талабларини бажармаган ва назорат тест синовларидан ўтмаган, ички тартиб-қоидаларни бузган, соғлиғининг ҳолати бўйича тиббий салбий кўрсаткичлари бўлган ўқувчилар Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби ўқувчилари сафидан чиқарилади.
* 2013 йилда дастлабки ўқишга қабул қилишда ҳужжатлар 2012 йил 20 декабрь—2013 йил 10 январь даврида қабул қилинади.
** Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабида танлов синовлари ва танлаб олиш 2013 йилда дастлабки ўқишга қабул қилишда 2013 йил 15—25 январь даврида ўтказилади.
Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига ўқувчиларни қабул қилиш
СХЕМАСИ
* 2013 йилда биринчи марта ўқишга қабул қилишда ҳужжатлар 2012 йил 20 декабрь— 2013 йил 10 январь мобайнида қабул қилинади.
** 2013 йилда биринчи марта ўқишга қабул қилишда танлов синовлари ва Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабига танлаб олиш 2013 йил 15—25 январь мобайнида ўтказилади.
* Яшаш учун анжомлар уларнинг ҳақиқий ҳолати ва фойдаланишга яроқлилиги ҳисобга олинган ҳолда алмаштирилиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 ноябрдаги 323-сон қарорига 4-ИЛОВА
Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби ўқувчиларини яшаш учун спорт экипировкаси ва формали кийим-бош билан таъминлаш
нормативлари
Т/р
Номи
Ўлчов бирлиги
1 ўқувчи учун норматив
Фойдаланишнинг чекланган муддати
1.
Кураш трикоси
дона
2
1 йил
2.
Кураш пойабзали
жуфт
1
1 йил
3.
Спорт майкаси
дона
2
1 йил
4.
Спорт шортлари
дона
2
1 йил
5.
Машқ қилиш учун спорт костюми
тўплам
1
2 йил
6.
Вазнни камайтириш костюми
тўплам
1
2 йил
7.
Спорт пойабзали
жуфт
1
1 йил
8.
Шиппак
жуфт
1
1 йил
9.
Спорт сумкаси
дона
1
3 йил
10.
Тиззабанд
жуфт
1
1 йил
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 ноябрдаги 323-сон қарорига 5-ИЛОВА
Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабини жиҳозлаш учун зарур ўқув-машқ, спорт ва хўжалик анжомлари, жиҳозлар, мебеллар, замонавий компьютер техникаси, техника ва транспорт воситалари
рўйхати
Т/р
Буюмлар номи
Ўлчов бирлиги
Сони
Спорт ўқув-машқ анжомлари
1.
Кураш гилами
тўплам
8
2.
Электрон тарозилар
та
8
3.
Йўғон арқон
та
10
4.
Кураш манекени
та
18
5.
Машқ штангаси
та
4
6.
Гимнастика турниги
тўплам
2
7.
Гимнастика бруслари
тўплам
2
8.
Гимнастика скамейкалари
та
12
9.
Гимнастика стенкаси
та
9
10.
Футбол тўпи
та
10
11.
Баскетбол тўпи
та
10
12.
Тиббиёт тўпи (медбол)
та
10
13.
Ҳакам ҳуштаги
та
10
14.
Очколар ҳисоблагич (қўл ҳисоблагичи)
та
12
15.
Оғирлаштирувчи жилет
та
20
16.
Турли оғирликдаги тошлар
та
9
17.
Электрон қўл секундомери
та
15
18.
Сакраш арғамчиси
та
15
19.
Резина эспандер
та
30
20.
Кабинет тўплами
тўплам
3
21.
Юмшоқ мебель тўплами
тўплам
4
22.
Икки жавончали стол
та
10
23.
Бир жавончали стол
та
29
24.
Ярим юмшоқ ёғоч стуллар
та
44
25.
Ярим юмшоқ металл каркасли стуллар
та
72
26.
Сув ичиш анжомлари учун стол
та
21
27.
Синф доскаси
та
2
28.
Китоб жавони
та
16
29.
Раҳбар креслоси
та
3
30.
Икки секцияли металл жавон
та
35
31.
Универсал стеллаж
та
7
32.
Компьютер столи
та
15
33.
Икки секцияли пўлат сандиқ
та
1
Тиббиёт анжомлари
34.
Шифтга қўйиладиган бактерицид нурлатгич
та
1
35.
Шифокор столи
та
2
36.
Тиббиёт шкафи
та
2
37.
Анжомлар столчаси
та
2
38.
Темир сейф
та
6
39.
Тиббий кушетка
та
2
40.
Уқалаш кушеткаси
та
3
41.
Айланма-кўтарма стул
та
2
42.
Ёрдамчи стол
та
1
43.
Узоқ муддат дори қуйиш штативи
та
1
44.
Яра боғлаш столи
та
1
45
Электрокардиограф
та
1
46.
Тиббиёт жавончаси
та
1
47.
Бўй ўлчагич
та
1
48.
Тиббиёт тарозилари
та
4
49.
Таглик-зинача
та
1
Электр маиший техникалар
50.
Маиший совутгич
та
6
51.
Шарбат эзгич
та
1
52.
Микротўлқинли печ
та
2
53.
Электр чойнак
та
2
Техника воситалари ва ташкилий техника
54.
16 жуфт абонент учун мини-АТС
тўплам
1
55.
«Моторолла» радиостанцияси
тўплам
1
56.
Овозга жўр бўладиган аппаратлар
тўплам
1
57.
CRT 21 телевизори
та
8
58.
LCD 32 телевизори
та
4
59.
DVD плеер
та
5
60.
Видеокамера
та
3
61.
Фотоаппарат
та
2
62.
Видеопроектор
та
2
63.
Ноутбук
та
3
64.
Компьютер
та
12
65.
Принтер
та
12
66.
Ксерокс
та
3
67.
Сканер
та
2
68.
Факс
та
3
69.
Кондиционер
та
10
70.
SWITCН НUB тармоқ ускунаси
та
10
71.
Мусиқа эшиттириш маркази
та
4
72.
Кабель
метр
300
73.
Ўт ўчиргичлар (ОП-5)
та
64
74.
51 мм диаметрли ўт ўчириш шланги (1,0 мпа)
та
64
Транспорт воситалари
75.
Енгил автомобиль
та
2
76.
Автобус
та
1
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 ноябрдаги 323-сон қарорига 6-ИЛОВА
«Қўл жанги маркази»нинг қурилиши тугалланмаган объекти негизида Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабининг ўқув-машқ корпуси қурилишини тугаллаш