ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
«БАНКЛАРАРО КРЕДИТ БЮРОСИ ВА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ЎРТАСИДА МАЪЛУМОТЛАР АЙИРБОШЛАНИШИ ҲАМДА КРЕДИТ ТАРИХИ ТЎҒРИСИДАГИ АХБОРОТНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА»ГИ ҚАРОРНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 30 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1380-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 412-модда) қонунларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 21 майдаги 12/2-сон «Банклараро кредит бюроси ва тижорат банклари ўртасида маълумотлар айирбошланиши ҳамда кредит тарихи тўғрисидаги ахборотни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1380, 2004 йил 1 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 26-сон, 310-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон банклари ассоциацияси билан келишилган.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 14 январь,
1/3-сон
Келишилган:
Ўзбекистон банклари ассоциацияси бош директори С. АБДУЛЛАЕВ
2012 йил 14 январь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 5-сон, 51-модда)