Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.09.2020
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма йиллигига бағишлаб ишлаб чиқилган ташкилий-амалий, маданий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастури 1-иловага*, Тошкент шаҳрида ўтказиладиган асосий байрам томошаси дастурини тайёрлаш бўйича ижодий гуруҳ таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.