— | Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига | ||
1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси | — | Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосарига | |
2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси | — | Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосарларига; Тошкент давлат юридик университети ректори | |
3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси | — | Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги департаментлари бошлиқларига, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳайъати аъзолари бўлган бошқарма бошлиқларига; Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқларига | |
1-даражали адлия маслаҳатчиси | — | Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқармалари ва мустақил бўлимлари бошлиқларига; Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарларига; Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази директорига; Республика юристлар малакасини ошириш маркази директорига; Ҳуқуқий сиёсат тадқиқоти институти директорига, Тошкент давлат юридик университети проректорларига; «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази директорига; Давлат хизматларини ривожлантириш маркази директорига; Интеллектуал мулк маркази директорига | |
2-даражали адлия маслаҳатчиси | — | Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқарма бошлиқларининг ўринбосарларига, бошқармалар бўлимлари бошлиқларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарларига; юридик техникумлар директорларига; Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицей директорига; Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази директорининг ўринбосарига; Республика юристлар малакасини ошириш маркази директорининг ўринбосарларига; Ҳуқуқий сиёсат тадқиқоти институти директори ўринбосарига; «Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» директорига; «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази директорининг ўринбосарларига | |
3-даражали адлия маслаҳатчиси | — | Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг бош маслаҳатчиларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бўлим бошлиқларига; туман (шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқларига; ФҲДЁ бўлимлари мудирларига; давлат нотариал идораларининг катта нотариусларига; юридик техникум директорининг ўринбосарига; Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицей директорининг ўринбосарига | |
1-даражали юрист | — | Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг етакчи маслаҳатчиларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг бош маслаҳатчиларига; юридик хизмат кўрсатиш марказлари бошлиқларига; давлат хизматлари марказлари директорларига; давлат нотариал идораларининг катта нотариуслари ўринбосарларига; идоравий нотариал архивлар мудирларига; ФҲДЁ архивлари мудирларига | |
2-даражали юрист | — | Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги катта маслаҳатчиларига; Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг етакчи маслаҳатчиларига; туман (шаҳар) адлия бўлимларининг бош маслаҳатчиларига, юридик хизмат кўрсатиш марказлари бош юристконсультларига, давлат хизматлари марказлари бўлим бошлиқлари ва бош маслаҳатчиларига, давлат нотариал идораларининг нотариусларига; ФҲДЁ органларининг 1-тоифали инспекторларига | |
3-даражали юрист | — | Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг катта маслаҳатчилари ва маслаҳатчиларига; туман (шаҳар) адлия бўлимларининг етакчи ва катта маслаҳатчиларига; нотариуслар ёрдамчиларига; ФҲДЁ органларининг 2-тоифали инспекторларига |