«Фарғона ва Зарафшон водийларида сув ресурсларини бошқариш» лойиҳасини компонентлар, манбалар ва йиллар бўйича молиялаштириш дастури 1-иловага мувофиқ*;
«Фарғона ва Зарафшон водийларида сув ресурсларини бошқариш» лойиҳаси бўйича ОТБ қарзини сўндириш ҳамда фоизлар ва комиссия тўловларини тўлаш жадвали 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ*;
«Самарқанд вилоятидаги «Нарпай» ва Фарғона вилоятидаги «Бешариқ» насос станцияларини ҳамда «Нарпай» ва «Бешариқ» машина каналлари хўжаликлараро тизимини реконструкция қилиш» лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланиши асосий техник-иқтисодий параметрлари билан бирга 3-иловага мувофиқ* тасдиқлансин.
6. «Фарғона ва Зарафшон водийларида сув ресурсларини бошқариш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш 4-иловага* мувофиқ таркибда ташкил қилинсин ва унга қуйидаги вазифалар юклансин: