Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.09.2020
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
2011 йил ҳосили учун бошоқли дон экинлари экиладиган майдонлар ҳамда навлар бўйича уларнинг тезпишар ва серҳосил навларини жойлаштириш тўғрисидаги 1-иловага* мувофиқ;
«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси корхоналари томонидан 2011 йилда юқори сифатли бошоқли дон экинлари уруғлиги тайёрлаш ҳажмлари тўғрисидаги 2-иловага* мувофиқ;
«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси корхоналари томонидан суғориладиган ерлар учун 2011 йил ҳосилидан юқори сифатли бошоқли дон экинлари уруғлиги етказиб бериш ҳажмлари тўғрисидаги 3-иловага* мувофиқ;
бошоқли дон экинлари навларини жойлаштириш ҳамда суғориладиган ерларда Дон ва дуккакли дон экинлари илмий-тадқиқот институти ва унинг филиаллари, шунингдек Қашқадарё бошоқли дон экинлари селекцияси ва уруғчилик илмий-тадқиқот институти томонидан 2011 йил ҳосилидан суперэлита уруғлигини тайёрлаш тўғрисидаги 4-иловага* мувофиқ таклифлари қабул қилинсин.
4. 2011 йилги бошоқли дон ҳосилидан бошлаб, уруғчилик хўжаликлари ва бошқа хўжаликлардан давлат ресурсларига харид қилинадиган уруғлик дон учун амалдаги прейскурант харид нархларига 5-иловага* мувофиқ миқдорда нав устамалари белгилансин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бошоқли дон экинларини харид қилиш нархлари тўғрисида» 2008 йил 15 майдаги ПҚ-867-сонли қарори 3-бандининг учинчи хатбоши ва унинг иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.