Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР БЎЙИЧА КОМИССИЯСИ ТАРКИБИ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссияси ҳақидаги Низом (2-илова) тасдиқлансин.
7. Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 17 апрелдаги 103-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
И.Ҳ. Журабеков | — | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссияси раиси |
К.Н. Тўлаганов | — | Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссия Раисининг биринчи ўринбосари |
А.Ш.Ҳабибуллаев | — | Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг раиси, фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссия раисининг ўринбосари |
— | Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг фуқаро мудофааси бошқармаси бошлиғи, фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссия раисининг ўринбосари | |
Комиссия аъзолари: | ||
З.А. Алматов | — | Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири |
Ш.И. Каримов | — | Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири |
Р.А. Гиниятуллин | — | Ўзбекистон Республикаси Мелиорация ва сув хўжалиги вазири |
К. Раҳимов | — | Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазири |
Н. Қаюмов | — | Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири |
В.К. Михайлов | — | Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хўжалиги вазири |
Э.Ж. Бокибоев | — | Ўзбекистон Республикаси Молия вазири |
В.Й. Отаев | — | Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазири |
Т.Я. Шарипов | — | «Ўзшартномасавдо» давлат-акционерлик уюшмаси раиси |
А.Ю. Ҳусаинов | — | «Ўздавнефтмаҳсулот» акционерлик бирлашмасининг бош директори |
А.В. Ганиев | — | Ўзбекистон Республикаси Давлат қурилиш ишлари қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари |
А.Р. Ахмадбоев | — | Ўзбекистон Республикаси Саноатда ишларининг бехатар олиб борилишини назорат қилиш ва кончилик назорати давлат қўмитаси раиси |
Р.Р. Юнусов | — | Ўзбекистон автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш давлат-акционерлик концерни раиси |
Г.В. Ҳасанов | — | Ўзбекистон сув хўжалиги қурилиши давлат концерни раиси |
Л. Ахметов | — | Ўзбекистон автомобиль транспорти давлат-акционерлик корпорацияси раиси |
И. Искандаров | — | Ўзбекистон қурилиш материаллари ишлаб чиқариш давлат концерни раиси |
Г.Г. Волков | — | Ўзбекистон матлубот жамиятлари республика уюшмаси раиси |
В.Е. Чуб | — | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи |
Б.Т. Воҳидов | — | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари |
Б.Х. Ғуломов | — | Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раисининг биринчи ўринбосари |
Г.К. Тешаев | — | Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосари Тошкент шаҳар гарнизонининг бошлиғи |
В.М. Желтоухов | — | Ўрта Осиё Темир йўл бошқармасининг бошлиғи |
Г.М. Рафиқов | — | Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг бош директори |
К.Н. Аблуллабеков | — | Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Сейсмология институтининг директори |