Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.09.2020
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган 2005 йилда ғўза дефолиация қилинадиган 1-иловага мувофиқ майдонлар ва унинг мақбул муддатлари тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин. Ғўза дефолиация қилинадиган майдонларни аниқлашда уруғлик экин майдонлари ҳисобга олинмасин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари ғўзанинг етилиш даври, нави, экилган муддатларини ҳамда жойлардаги ҳарорат шароитларини ҳисобга олган ҳолда, туманлар ва пахта етиштирувчи хўжаликлар бўйича ғўзани 1-иловага мувофиқ муддатларда дефолиация қилиш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилсинлар.
5. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буюртманомаларни бўйича ғўза дефолиациясини ўтказиш учун самолётлар ажратсин ва уларнинг минтақаларга 2-иловага мувофиқ 2005 йил 22 августгача етиб боришини таъминласин.
Дефолиация қилинадиган майдон, минг га | Дефолиацияни ўтказиш муддатлари* | |||
бошланиши | тугалланиши | давом этиши, кун | ||
Қорақалпоғистон Республикаси | 75,0 | 3 сентябрь | 17 сентябрь | 15 |
вилоятлар: | ||||
Андижон | 80,0 | 5 сентябрь | 19 сентябрь | 15 |
Бухоро | 90,0 | 27 август | 10 сентябрь | 15 |
Жиззах | 91,0 | 1 сентябрь | 14 сентябрь | 15 |
Қашқадарё | 130,0 | 27 август | 10 сентябрь | 15 |
Навоий | 26,0 | 1 сентябрь | 14 сентябрь | 15 |
Наманган | 70,0 | 5 сентябрь | 19 сентябрь | 15 |
Самарқанд | 81,0 | 3 сентябрь | 17 сентябрь | 15 |
Сурхондарё | 90,0 | 27 август | 10 сентябрь | 15 |
Сирдарё | 100,0 | 3 сентябрь | 17 сентябрь | 15 |
Тошкент | 90,0 | 3 сентябрь | 17 сентябрь | 15 |
Фарғона | 90,0 | 5 сентябрь | 19 сентябрь | 15 |
Хоразм | 50,0 | 3 сентябрь | 17 сентябрь | 15 |
ЖАМИ | 1063,0 | 27 август | 19 сентябрь |