Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларда умуман 1997 йилда ва йилнинг 1 чорагида нақд пул маблағлари эмиссияси даражаси прогнозларига ва касса режасига 1, 2, 3-иловаларга* мувофиқ розилик берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 2 июлдаги 230-сон қарори билан тасдиқланган Республика минтақаларида нақд пул маблағлари эмиссияси даражасини пасайтириш прогнозлари ва касса режалари бажарилиши учун раҳбарлар ва мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини ошириш ва уларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ эмиссия даражасининг белгиланган параметрлари ва касса режалари бажарилишини баҳолашни амалга оширсин.