Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
1. 2000—2005 йилларда Ўзбекистон Республикасида ёлғиз кексаларни, пенсионерлар ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар дастури тасдиқлансин.
бошқарувнинг барча даражаларида тасдиқланган Дастурни сўзсиз бажариш бўйича топшириқларнинг масъул ижрочилари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари корхоналар ва ташкилотларнинг келишилган ҳолдаги фаолиятини назарда тутувчи мувофиқлаштирувчи иш дастурлари ишлаб чиқилишини таъминласинлар.
Дастурнинг бажарилишини ва ёлғиз кексаларга, пенсионерлар ва ногиронларга ижтимоий хизмат кўрсатиш даражасини, уни яхшилаш юзасидан тегишли қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиққан ҳолда мунтазам равишда кўриб борсинлар. Йилнинг ҳар чораги якуни бўйича чоракдан кейинги ойнинг 10-кунигача ҳисобот даврида дастур топшириқларининг амалга оширилиши якунлари тўғрисидаги таҳлилий ахборот Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилсин.
Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар ва компаниялар, корхоналар ва ташкилотлар, хайрия жамғармалари Дастурда назарда тутилган чора-тадбирларни рўёбга чиқаришда ҳар томонлама ёрдамлашсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
6. 2000—2005 йилларда ёлғиз кексаларни, пенсионерлар ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш, шунингдек Дастур топшириқларининг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Умумиқтисодиёт комплексига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Умумиқтисодиёт комплекси Дастурнинг бажарилишини мунтазам равишда таҳлил қилиб борсин ҳамда унинг сўзсиз бажарилишини тахминлаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар кўрсин.
Т/р | Тадбирлар мазмуни | Бажариш муддати | Харажатлар (1999 йилги нархларда млн сўм) | Маблағ билан таъминлаш манбалари | Бажариш учун масъуллар |
1.1 | Ёлғиз кексаларни, пенсионерлар ва ногиронларни турар жойи бўйича шахсан ҳисобга олиш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш | Ишлаб чиқиш 2000 йил I чорак. Жорий этиш 2000 йил 1 апрелдан бошлаб | 0,2 | Бажарувчи ташкилотлар маблағлари | Ижтимоий таъминот вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, «Маҳалла» жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар |
1.2. | Қизил Яримой Жамияти ҳамшираларини ва жамоат ишларида қатнашувчи ишсизларни қўшимча равишда жалб этиш ҳисобига хизматлар рўйхатини кенгайтириш, сифатини ошириш ҳамда ёлғиз кексаларни, пенсионерлар ва ногиронларни уйда ижтимоий хизматлар кўрсатиш билан тўлиқ қамраб олишни таъминлаш | 2000 йил 1 апрелдан бошлаб | 1128,7 | Ажратилган маблағлар доирасида 863,7; | Ижтимоий таъминот вазирлиги, Қизил Яримой Жамияти, Меҳнат вазирлиги, «Маҳалла» жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар |
1.3. | Ёлғиз кексаларни, пенсионерлар ва ногиронларни (Франция тажрибаси бўйича) оила ҳомийлигига олиш тизимини Ўзбекистон шароитига татбиқан ишлаб чиқиш ва жорий этиш: | 2000—2005 йиллар | Бажарувчиларга ажратилган маблағлар доирасида | Ижтимоий таъминот вазирлиги, Адлия вазирлиги | |
меъёрий-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш; | 2000 йил | 0,5 | |||
тизимни алоҳида туманларда тажриба тариқасида жорий этиш | 2000 йил 1 январдан бошлаб | 35,0 | Ижтимоий таъминот вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар | ||
1.4. | Ҳомийлар (жисмоний ва юридик шахслар, жамғармалар, ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар ва бошқалар) маблағларини жалб этиш бўйича ишларни ташкил қилиш ҳамда муҳтож бўлган ёлғиз кексаларга, пенсионерлар ва ногиронларга қўшимча моддий ёрдам кўрсатиш | 2000 йил I чоракдан бошлаб | 1512,0 | Ҳомийлар маблағлари | Ижтимоий таъминот вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари |
1.5. | Ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг уюшган ҳолда дам олиш ва мулоқотда бўлиш жамоат марказларини ташкил этиш: | 2000—2002 йиллар | Ижтимоий таъминот вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Маҳалла» жамғармаси, Ўзбекистон ногиронлар жамияти | ||
уюшган ҳолда дам олиш ва мулоқотда бўлиш жамоат маркази тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш; | 2000 йил I ярим йиллиги | ||||
тажриба тариқасида ҳар бир туманда камида битта жамоат маркази ташкил этиш | 2000 йил III чоракдан бошлаб | 882,8 | Ҳомийлар, «Маҳалла» жамғармаси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари маблағлари | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари | |
1.6. | Интернат уйларда ҳамда ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг дам олиш ва мулоқотда бўлиш жамоат марказларида хайрия кечалари, концертлар ва бошқа маданий-оммавий тадбирлар уюштириш | 2000—2005 йиллар | Бажарувчи ташкилотлар маблағлари | Маданият ишлари вазирлиги, «Ўзбекнаво», «Ўзбекрақс» бирлашмалари, «Маҳалла» ва «Нуроний» жамғармалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари | |
2. ДОРИ-ДАРМОНЛАР, ТИББИЁТ БУЮМЛАРИ ВА МАХСУС ДАВОЛАШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ | |||||
2.1. | Ёлғиз кексаларни, пенсионерларни ва ногиронларни тўлиқ диспансеризациялаш, стационар, амбулатория шароитларида, шунингдек хонадонда аниқ мақсадли даволаш-соғломлаш-тириш тадбирларини амалга ошириш | Ҳар йили, жадвалга мувофиқ | 2000—2005 йиллар учун — 3712,5 (ҳар йили 618,7) | Соғлиқни сақлаш учун ажратилган маблағлар доирасида | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
2.2. | Қўшимча (бюджетдан ажратиладиганга қўшимча) маблағлар қидириб топиш ва ёлғиз кексаларни, пенсионерлар ва ногиронларни дори-дармонлар ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни яхшилаш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш: | 2000—2005 йиллар | 90,0 | Ижтимоий таъминот вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон ногиронлар жамияти | |
қўшимча маблағлар жалб этиш ва улардан фойдаланиш механизмини ишлаб чиқиш | 2000 йил I ярим йиллиги | ||||
қўшимча маблағлар (ҳомийлар, хайрия жамғармалари ва бошқалардан) жалб этишни ва дори-дармонлар билан таъминлашни ташкил қилиш | 2000 йил 1 июлдан бошлаб | (ҳар йили 15,0) | Ҳомийлар (10 млн сўм) ва Республика ногиронлар жамияти (5 млн сўм) маблағлари | ||
2.3. | Ҳар йили санатория-курорт муассасаларида муҳтож бўлган камида 3500 нафар ёлғиз кексаларни, пенсионерлар ва ногиронларни уларга қуйи?агиларни бепул ажратиш йўли билан соғломлаштириш: | 2000—2005 йиллар | 662,5 (ҳар йили 110,4) | Ажратилган маблағлар доирасида | Ижтимоий таъминот вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
Семашко санаторийси ва унинг филиалларига 500 та йўлланма Ижтимоий таъминот вазирлиги тизимидаги «Товоқсой», «Олтиариқ» ва «Нуронийлар оромгоҳи» санаторийларига 3000 та йўлланма | |||||
2.4. | Организмнинг қариш сабабларини чуқур ўрганишни ташкил этиш ва Тошкент шаҳридаги «Нуроний» шифохонаси базасида геронтология марказини ташкил этиш асосида ушбу жараённи секинлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш | 2002 йил | 10,0 (ҳар йили 2,5) | «Нуроний» жамғармаси ва ҳомийлар маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Нуроний» жамғармаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги |
2.5. | Ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг саломатликни тиклашнинг техника воситаларига бўлган муҳтожлигини ялпи текшириш | 2000 йил II чорак | 0,1 | Ажратилган маблағлар доирасида | Ижтимоий таъминот вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
2.6. | Муҳтож бўлган ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг протез-ортопедия буюмлари, ногиронлар аравачалари, қўлтиқ таёқлари, ҳассалар ва эшитиш аппаратлари билан таъминлаш даражасини, 2005 йилда белгиланган нормага етказган ҳолда,мунтазам ошириш жадвалини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш | 2000 йил III чорак — 2005 йил | 221,2 (ҳар йили 36,8) | Ажратилган маблағлар доирасида, ҳомийлар маблағлари | Ижтимоий таъминот вазирлиги, Молия вазирлиги |
2.7. | Муҳтож бўлган ногиронларнинг қўл-оёқларини уйида протезлашни ташкил этиш | 2000 йил III чоракдан бошлаб | 12,5 (ҳар йили 2,1) | Ажратилган маблағлар доирасида, протез буюмлари тайёрловчи корхоналар маблағлари | Ижтимоий таъминот вазирлиги, Молия вазирлиги, протез-ортопедия корхоналари |
2.8. | Муҳтож бўлган ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни оптик кўзойнаклар ва тиш протезлари билан бепул таъминлашни ҳомийларни жалб қилган ҳолда ташкил этиш | 2000 йил III чоракдан бошлаб | 300,0 (ҳар йили 50,0) | Ажратилган маблағлар доирасида, «Наврўз» жамғармаси ва ҳомийлар маблағлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, «Наврўз» жамғармаси |
3. УЙ-ЖОЙ-МАИШИЙ ШАРОИТЛАРНИ ЯХШИЛАШ | |||||
3.1. | Ҳар йили куз-қиш даврига тайёрланиш муддатларида ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг уй-жой-маиший шароитларини комиссия томонидан текшириш ҳамда квартиралар, уйлар ва маиший биноларни таъмирлаш | 2000—2005 йиллар | 2500,0 (ҳар йили 416,7) | Ҳомийлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хўжалик ҳисобидаги турар жойлардан фойдаланиш бошқармалари, уй-жой мулкдорлари ширкатлари маблағлари | Ижтимоий таъминот вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Маҳалла» жамғармаси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хўжалик ҳисобидаги турар жойлардан фойдаланиш бошқармалари, уй-жой мулкдорлари ширкатлари |
4. ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ ТИЗИМИ ОБЪЕКТЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА МУСТАҲКАМЛАШ | |||||
4.1. | Кексалар ва ногиронлар интернат уйларини ва ижтимоий таъминот тизимининг бошқа объектларини 1-иловага мувофиқ муддатларда ва харажатлар ҳажмларида капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш | 2000 — 2004 йиллар | 987,8 | Ажратилган маблағлар доирасида— 676,2; ҳомийлар маблағлари —311,6 | Ижтимоий таъминот вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
4.2. | Тасдиқланган нормативларга мувофиқ интернат уйларни юмшоқ ва қаттиқ анжомлар билан жиҳозлаш | 2000 — 2002 йиллар | 572,3 | Ажратилган маблағлар доирасида — 286,1; ҳомийлар маблағлари — 286,2 | Ижтимоий таъминот вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
4.3. | Уруш ва меҳнат фахрийлари учун 200 ўринли «Косонсой» санаторийсини реконструкция қилишни давом эттириш | 2000 — 2003 йиллар | 203,4 | Ажратилган маблағлар доирасида | Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги |
5. ЁЛҒИЗ НОГИРОНЛАРНИ УЛАРНИНГ ЖИСМОНИЙ ИМКОНИЯТЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА ЎҚИТИШ, ҚАЙТА ЎҚИТИШ ВА ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ | |||||
5.1. | 1230 нафар ёлғиз ногиронларни ўқитишни ва қайта ўқитишни ташкил этиш (ҳар йили 205 киши) | 2000—2005 йиллар | 30,8 (ҳар йили 5,1) | Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари | Меҳнат вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Ўзбекистон ногиронлар жамияти |
5.2. | Ногиронлар меҳнатидан фойдаланишни назарда тутган ҳолда 1000 та янги иш ўрни ташкил этиш (2-илова) | 2000—2005 йиллар | 60,0 | Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари, Бизнес-фонд | Меҳнат вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
5.3. | 2100 нафар ёлғиз ногиронларни 2-иловага мувофиқ ишга жойлаштириш (ҳар йили 420 киши), шу жумладан: | 2000—2005 йиллар | 0,2 | Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари | ?Меҳнат вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, корхоналар, ташкилотлар |
мавжуд квоталанадиган иш ўринларига 1100 киши; | |||||
янгидан ташкил этиладиган иш ўринларига — 1000 киши |
2002 — 2005 йилларда ёлғиз кексаларни, пенсионерлар ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган чора тадбирлар дастурига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
(1991 йил нархларида, минг сўм) | |||||||
Объект номи | Ўринлар сони | Смета қиймати | шу жумладан: | ||||
2000 й. | 2001 й. | 2002 й. | 2003 й. | 2004 й. | |||
Капитал таъмирлаш | |||||||
Қорақалпоғистон Республикаси | |||||||
Хўжайли аёллар Мурувват уйи | 235 | 180,3 | 180,3 | ||||
Андижон вилояти | |||||||
Андижон Саховат уйи | 210 | 220 | 220 | ||||
Бўтақора Мурувват уйи | 310 | 289,9 | 289,9 | ||||
Чувама аёллар Мурувват уйи | 310 | 181,4 | 181,4 | ||||
Қўрғонтепа болалар Мурувват уйи | 280 | 220,4 | 220,4 | ||||
Бухоро вилояти | |||||||
Бухоро аёллар Мурувват уйи | 255 | 314 | 314 | ||||
Қоракўл Мурувват уйи | 300 | 198 | 198 | ||||
Жиззах вилояти | |||||||
Зомин Мурувват уйи | 300 | 382 | 382 | ||||
Қашқадарё вилояти | |||||||
Яккабоғ Саховат уйи | 160 | 175,5 | 175,5 | ||||
Самарқанд вилояти | |||||||
Самарқанд Мурувват уйи | 200 | 220 | 220 | ||||
Ургут Мурувват уйи | 310 | 240 | 240 | ||||
Самарқанд Саховат уйи | 250 | 278 | 278 | ||||
Сурхондарё вилояти | |||||||
Денов Мурувват уйи | 300 | 113,4 | 113,4 | ||||
Сирдарё вилояти | |||||||
Янгиер Саховат уйи | 60 | 181 | 181 | ||||
Тошкент вилояти | |||||||
Оҳангарон Саховат уйи | 255 | 234,6 | 234,6 | ||||
Оҳангарон Мурувват уйи | 355 | 167,5 | 167,5 | ||||
«Товоқсой» санаторийси | 400 | 331 | 165,5 | 165,5 | |||
Фарғона вилояти | |||||||
Фарғона Саховат уйи | 260 | 270,8 | 270,8 | ||||
Кудаш Мурувват уйи | 350 | 200,1 | 200,1 | ||||
Қўқон Мурувват уйи | 300 | 320,3 | 320,3 | ||||
Фарғона болалар Мурувват уйи | 250 | 246,6 | 246,6 | ||||
«Олтиариқ» санаторийси | 300 | 460,6 | 153,5 | 153,5 | 153,6 | ||
Тошкент шаҳри | |||||||
Тошкент Мурувват уйи | 340 | 210,6 | 210,6 | ||||
«Нуронийлар оромгоҳи» дам олиш уйи | 212 | 329 | 329 | ||||
Тошкент уруш ва меҳнат фахрийлари пансионати | 270 | 267,1 | 267,1 | ||||
ЖАМИ: | 6772 | 6232,1 | 2124,3 | 1738,4 | 2040,4 | 329 | |
Реконструкция қилиш | |||||||
Қорақалпоғистон Республикаси | |||||||
Чимбой эркаклар Мурувват уйи | 210 | 564,7 | 282,3 | 282,4 | |||
Бухоро вилояти | |||||||
Бухоро эркаклар Мурувват уйи | 255 | 410,6 | 205,3 | 205,3 | |||
Қашқадарё вилояти | |||||||
Қарши болалар Мурувват уйи | 300 | 380,5 | 190,2 | 190,3 | |||
Шаҳрисабз Мурувват уйи | 300 | 425 | 212,5 | 212,5 | |||
Наманган вилояти | |||||||
«Косонсой» уруш ва меҳнат фахрийлари санаторийсининг ишга тушириладиган комплекси | 200 | 1356,2 | 339 | 339 | 339 | 339,2 | |
Сурхондарё вилояти | |||||||
Фарҳод аёллар Мурувват уйи | 300 | 650 | 217 | 217 | 216 | ||
ЖАМИ: | 1565 | 3787 | 1241 | 1446,5 | 760,3 | 339,2 | |
ҲАММАСИ: | 8337 | 10019,1 | 3365,3 | 3184,9 | 2800,7 | 339,2 | 329 |
2002 — 2005 йилларда ёлғиз кексаларни, пенсионерлар ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган чора тадбирлар дастурига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
киши | |||
Ҳаммаси бўлиб ишга жойлаштирилади | шу жумладан: | ||
квоталанадиган иш ўринларига | янги ташкил этиладиган иш ўринларига | ||
Ўзбекистон Республикаси | 2100 | 1100 | 1000 |
Қорақалпоғистон Республикаси | 182 | 95 | 87 |
вилоятлар: | |||
Андижон | 227 | 119 | 108 |
Бухоро | 93 | 49 | 44 |
Жиззах | 72 | 38 | 34 |
Қашқадарё | 129 | 68 | 61 |
Навоий | 80 | 42 | 38 |
Наманган | 131 | 69 | 62 |
Самарқанд | 245 | 128 | 117 |
Сурхондарё | 85 | 45 | 40 |
Сирдарё | 79 | 40 | 39 |
Тошкент | 172 | 90 | 82 |
Фарғона | 240 | 126 | 114 |
Хоразм | 143 | 75 | 68 |
Тошкент шаҳри | 222 | 116 | 106 |