Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ушбу санага тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика ташкилий қўмитаси таркиби ҳамда Имом ал-Мотуридий таваллудининг 1130 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тадбирлари режаси 1, 2-иловаларга мувофиқ. тасдиқлансин.
Кароматов Ҳ. | — | Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раиси |
Мансуров А. | — | Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси (келишув асосида) |
Жўраев Н. | — | Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси (келишув асосида) |
Рўзиев Э. | — | Самарқанд вилояти ҳокими, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари |
Шодиев Б. | — | Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Байрам ва юбилей тадбирларини ўтказиш дирекцияси раҳбари, масъул котиб |
Абдуллаев Ф. | — | Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги бош директори |
Баҳромов А. | — | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг раиси, муфтий |
Болиев А. | — | Республика Маънавият ва маърифат кенгаши масъул котиби |
Жўраев Х. | — | Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири |
Жўраев Т. | — | Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Президенти |
Иброҳимов Н. | — | Тошкент давлат шарқшунослик институти ректори |
Комилов А. | — | Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири |
Кўчимов Д. | — | Ўзбекистон Телерадио компанияси раиси |
Мурод Муҳаммад Дўст. | — | Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори |
Мунавваров 3. | — | Имом ал-Бухорий халқаро жамғармасининг раиси |
Носиров А. | — | Самарқанд шаҳри ҳокими |
Орипов А. | — | Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси |
Парпиев Б. | — | Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари |
Рўзметов А. | — | «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директори |
Собиров Ф. | — | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси |
Тўлаганов К. | — | Тошкент шаҳри ҳокими |
Хайруллаев М. | — | Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси шарқшунослик институти директори |
Шоғуломов Р. | — | Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасининг раиси |
Ҳусанбоев Б. | — | «Ўзбектуризм» миллий компанияси раиси |
Т/р | Бажариладиган ишлар | Бажариш муддати | Бажариш учун масъуллар |
1. | 2. | 3. | 4. |
1. ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ | |||
1. | Самарқанд вилоятининг Регистонга туташ Чокардиза қабристонидаги Имом ал-Мотуридий қабрини таъмирлаш, замонавий меъморчилик анъаналари билан уйғунлашган мақбарасини барпо этиш | 2000 йил август | Маданият ишлари вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги |
2. | Янги мақбарани қуриш смета лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш | 1999 йил декабрь | Маданият ишлари вазирлиги |
3. | Мамлакат ҳудудидаги Имом ал-Мотуридий номи билан боғлиқ қадамжолар, обидалар рўйхатини аниқлаш ва уларни таъмирлаш | 2000 йил июль | Маданият ишлари вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Фанлар академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси |
2. ХАЛҚАРО ТАДБИРЛАР | |||
1. | «Имом ал-Мотуридий ва унинг ислом фалсафасида тутган ўрни» мавзуида, халқаро илмий-амалий анжуман ўтказиш | 2000 йил октябрь | Тошкент ислом университети, Фанлар академияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Имом ал-Бухорий халқаро жамғармаси |
2. | Имом ал-Мотуридий ва унинг даври маданияти, илм-фаннинг ривожланиши ҳақидаги ҳужжатли маълумотларни тўплаш | йил давомида | Фанлар академияси |
3. | Ўзбекистондаги чет эл дипломатик корпуслари вакиллари билан республика зиёлилари, дин арбоблари ва олимларнинг юбилейга бағишланган ижодий учрашувларини ўтказишни тайёрлаш | 2000 йил январь—август | Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент ислом университети |
3. НАШР ИШЛАРИ | |||
1. | Чоп этиладиган асарлар рўйхатини тайёрлаш ва тасдиқлаш | 2000 йил январь | Фанлар академияси, Давлат матбуот қўмитаси, «Олтин мерос», Имом ал-Бухорий жамғармалари |
2. | Имом ал-Мотуридий таваллудининг 1130 йиллигига бағишланган почта маркаси, конвертлар, плакат ва альбомлар, эсдалик совғалари, тақвим ва бошқа маҳсулотлар эскизлари ва нусхаларини тайёрлаш, ишлаб чиқариш режа жадвалларини тузиш — ҳамда ташкилий қўмитада тасдиқлаш | 2000 йил февраль | «Ўзбекенгилсаноат» давлат уюшмаси, «Олтин мерос», Имом ал-Бухорий жамғармалари, Почта ва телекоммуникациялар агентлиги |
3. | «Имом ал-Мотуридий ва унинг ислом фалсафасида тутган ўрни» мавзуидаги илмий-амалий анжуман тезисларини нашрга тайёрлаш | 2000 йил май | Тошкент ислом университети, Фанлар академияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат матбуот қўмитаси |
4. | Имом ал-Мотуридий асарлари ҳамда унинг ҳаёти ва ижодига оид нашрларни ўзбек, араб, рус ва инглиз тилларида чоп этишни нашриётларнинг режасига киритиш | 2000 йил июль | Фанлар академияси, Давлат матбуот қўмитаси, «Шарқ» нашриёт-матбаа концерни |
4. ОММАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР | |||
1. | Имом ал-Мотуридий ҳаёти ва фаолиятига бағишланган бадиий кўргазма ташкил этиш | 2000 йил сентябрь | Бадиий академия, Маданият ишлари вазирлиги, Фанлар академияси, Дин ишлари бўйича қўмита |
2. | Имом ал-Мотуридий таваллудининг 1130 йиллигига бағишлаб Тошкент ислом университети ва Тошкент ислом олий маъҳадида илмий-амалий анжуман ўтказиш | 1999 йил декабрь —2000 йил август | Тошкент ислом университети, Тошкент ислом олий маъҳади |
3. | Имом ал-Мотуридийнинг ҳаёти ва фаолиятини оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб қилиш | 2000 йил давомида | «Ўзтелерадио» компанияси, ЎзА, Ташқи ишлар вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат кенгаши |
4. | Имом ал-Мотуридий ҳаёти ва фаолиятини акс эттирувчи радиоэшиттириш ва телевизион кўрсатувлар дастурини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш | Йил давомида | «Ўзтелерадио» компанияси |
5. ТАШКИЛИЙ МАСАЛАЛАР | |||
1. | Ташкилий қўмита мажлиси кун тартиби масалаларини тайёрлаш ва баён қарорлари ижросини назорат қилиш | Доимий | Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Байрам ва юбилей тадбирларини ўтказиш дирекцияси |
2. | Имом ал-Мотуридий таваллудининг 1130 йиллигини нишонлаш бўйича ўз режасини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш | йил давомида | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, Имом ал-Бухорий халқаро жамғармаси, идоралар, жамоат ташкилотлари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Байрам ва юбилей тадбирларини ўтказиш дирекцияси |
3. | Юбилей муносабати билан савдога чиқариладиган эсдалик совғалари, ёдгорлик буюмларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш | 2000 йил май | «Ўзбекенгилсаноат» давлат уюшмаси, «Ўзбексавдо» компанияси, Давлат матбуот қўмитаси |
4. | Имом ал-Мотуридий ва унинг ижодий фаолияти ҳақидаги асарлар рўйхатини тайёрлаш учун Фанлар академияси ҳузурида экспертлик гуруҳини тузиш | 1999 йил декабрь | Тошкент ислом университети, Фанлар академияси |
5. | «Имом ал-Мотуридий ва унинг ислом фалсафасида тутган ўрни» мавзуида ўтказиладиган халқаро анжуманнинг илмий дастурини тайёрлаш ва ташкилий қўмитага тақдим этиш | 2000 йил февраль | Тошкент ислом университети, Фанлар академияси, Имом ал-Бухорий халқаро жамғармаси, Ташқи ишлар вазирлиги |
6. | Халқаро анжуманга таклиф этиладиган хорижий иштирокчиларнинг рўйхатини, уларнинг Ўзбекистонда бўлиш дастурини, шу жумладан қуйидагиларни ташкилий қўмита тасдиғига киритиш: — Хориж ва МДҲ мамлакатлари қатнашчилари рўйхати — Ўзбекистондан иштирок этадиган олимлар ва дин арбоблари рўйхати — қабул маросими иштирокчилари рўйхати — дипломатик корпуслар вакиллари рўйхати; — расмий делегация аъзолари рўйхати; — оммавий ахборот воситалари вакиллари рўйхати; — кутиб олиш ва кузатиш тартиби; — эсдалик совғалари рўйхати | 2000 йил июль | Фанлар академияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Байрам ва юбилей тадбирларини ўтказиш дирекцияси |
7. | Тошкент аэропортининг VIP зали орқали халқаро анжуман иштирокчиларини аэропорт йиғимларисиз кутиб олиш ва кузатишни ташкил этиш | 2000 йил сентябрь | «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Тошкент ислом университети, Фанлар академияси, Дин ишлари бўйича қўмита |
8. | Халқаро анжуман иштирокчилари ва меҳмонларни транспорт воситалари билан таъминлаш: — авиачипталарга буюртма бериш; — авиарейсларни аниқлаш; — авиачипталарни сотиб олиш; — автотранспорт воситаларига буюртма бериш | 2000 йил сентябрь | Тошкент ислом университети, Фанлар академияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, «Ўзбектуризм» миллий компанияси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси |
9. | Халқаро анжуман иштирокчиларига таклифномалар жўнатиш | 2000 йил март | Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, Дин ишлари бўйича қўмита |
10. | Халқаро анжуман иштирокчилари учун расмий қабул маросими | 2000 йил сентябрь | Самарқанд вилояти ҳокимлиги, «Ўзбексавдо» компанияси, Ташқи ишлар вазирлиги |
6. РЕСПУБЛИКА БЮДЖЕТИ ВА МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТДАН АЖРАТИЛАДИГАН МАБЛАҒЛАР | |||
1. | Имом ал-Мотуридий таваллудининг 1130 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш | 2000 йил январь | Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги |
2. | Имом ал-Мотуридий меъморий мақбарасини барпо этиш учун ажратиладиган маблағлар сметасини ташкилий қўмита муҳокамасига киритиш | 1999 йил декабрь | Молия вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги,. Самарқанд вилояти ҳокимлиги |