Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.09.2020
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
2010 йил ҳосили учун бошоқли дон экинлари экиладиган майдонлар ҳамда навлар бўйича уларнинг тезпишар ва серҳосил навларини жойлаштириш тўғрисидаги 1-иловага* мувофиқ;
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси корхоналари томонидан 2010 йилда юқори сифатли бошоқли дон экинлари уруғлиги тайёрлаш ҳажмлари тўғрисидаги 2-иловага* мувофиқ;
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси корхоналари томонидан суғориладиган ерлар учун 2010 йил ҳосилидан юқори сифатли бошоқли дон экинлари уруғлиги етказиб бериш ҳажмлари тўғрисидаги 3-иловага* мувофиқ;
* 3-илова рус тилидаги матнда берилган.
бошоқли дон экинлари навларини жойлаштириш ҳамда суғориладиган ерларда Дон ва дуккакли дон экинлари илмий-тадқиқот институти ва унинг филиаллари, шунингдек Қашқадарё бошоқли дон экинлари селекцияси ва уруғчилик илмий-тадқиқот институти томонидан 2010 йил ҳосилидан суперэлита уруғлигини тайёрлаш тўғрисидаги 4-иловага* мувофиқ таклифлари қабул қилинсин.
* 4-илова рус тилидаги матнда берилган.
бошоқли доннинг янги, истиқболли, серҳосил навларини харид қилиш борасида фермер хўжаликларини рағбатлантириш бўйича аниқ чора-тадбирларни назарда тутган ҳолда, ғаллакор хўжаликларни сифатли бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш тўғрисидаги Низомни бир ой муддатда белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;