1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.03.00 Газтаъминоти;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.01.00 Хўжалик фаолиятида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш (шунингдек, 16.04.09.00га қаранг) / 11.02.01.04 Иқтисоднинг бошқа тармоқларида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.08.00.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш қонунчилиги / 11.08.02.00 Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш борасидаги давлат бошқаруви. Атмосфера ҳавоси ҳолати мониторинги. Атмосфера ҳавоси ҳолати юзасидан кузатув хизмати. Атмосфера ҳавосини назорат қилиш]
КИОТО ПРОТОКОЛИНИНГ МУСАФФО РИВОЖЛАНИШ МЕХАНИЗМИ ДОИРАСИДА «ЎЗТРАНСГАЗ» АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИНИНГ КОМПРЕССОР СТАНЦИЯЛАРИДА ТАБИИЙ ГАЗ СИЗИБ ЧИҚИШИНИ КАМАЙТИРИШ» ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Киото Протоколининг Мусаффо ривожланиш механизми доирасида «Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг компрессор станцияларида табиий газ сизиб чиқишини камайтириш» лойиҳасини амалга ошириш натижасида жаҳон бозорида чиқиндилар чиқаришнинг сертификатланган қисқартиришларини сотишдан олинган ажратмалар ҳисобига ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш лойиҳаларининг молиялаштирилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.08.00.00 Халқаро ташкилотлар ва иттифоқлар / 19.08.01.00 Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ). БМТ тизимига кирувчи ташкилотлар: (Жаҳон метеорология ташкилоти (ВМО), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ВОЗ), Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (ВОИС), Жаҳон почта иттифоқи (ВПС), Халқаро ривожланиш ассоциацияси (МАР), Халқаро молия корпорацияси (МФК), Халқаро тараққиёт ва ривожланиш банки (МБРР), Инвестиция кафолатлари бўйича кўп томонлама агентлик (МАИГ), Халқаро валюта жамғармаси (МВФ), Халқаро денгиз ташкилоти (ИМО), Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО), Халқаро меҳнат ташкилоти (МОТ), Халқаро электр алоқа иттифоқи (МСЭ), Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (МФСР), ЮНЕСКО, Халқаро ривожланиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (ЮНИДО), БМТ нинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО))]
Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури (БМТ ТД) ўртасида 2007 йил 14 сентябрда Ўзбекистон ва БМТ ТД ўртасида Минг йиллик тараққиёт мақсадлари углеводород механизмига нисбатан ўзаро ҳамфикрлик тўғрисидаги меморандум имзоланганлиги;
«Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси, Fortis Bank NV/SA (Бельгия) ва Fortis Intertrust (Нидерландия) компаниялари ўртасида 2008 йил 8 сентябрда Чиқиндилар чиқаришнинг қисқартиришларини сотиб олиш тўғрисидаги битим имзоланганлиги;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.04.00 Иқтисод соҳаларини молиялаштириш. Инвестициялаш]
ушбу ҳужжатлар доирасида «Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг ўз маблағлари ҳисобига Яшил инвестициялар схемаларини қўллаган ҳолда Киото протоколининг Мусаффо ривожланиш механизми бўйича «Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг компрессор станцияларида табиий газ сизиб чиқишини камайтириш» лойиҳасини амалга ошириш назарда тутилганлиги;
Чиқиндилар чиқаришнинг қисқартиришларини сотиб олиш тўғрисидаги битимга мувофиқ сотиладиган чиқиндилар чиқаришнинг сертификатланган қисқартиришлар бирлигининг қиймати 1 тоннаси учун камида 10 еврони ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.01 Инвестиция дастурлари]
2. БМТ Тараққиёт дастури Минг йиллик тараққиёт мақсадлари Карбон жамғармасининг Яшил инвестициялар схемасини амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи қўмита иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
Мувофиқлаштирувчи қўмитага қуйидаги асосий функциялар юклансин:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00)]
Ўзбекистон Республикасида Яшил инвестициялар схемасидан фойдаланиш бўйича устувор йўналишларни белгилаш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.05.00 Хориждан маблағ жалб қилиш]
Яшил инвестициялар схемасини қўллаган ҳолда амалга ошириладиган лойиҳалар учун ҳар йилги аниқ манзилли дастурларни тасдиқлаш;
Яшил инвестициялар схемасини қўллаган ҳолда амалга ошириладиган лойиҳалар мониторингини олиб бориш;
Яшил инвестициялар схемасини қўллаган ҳолда лойиҳаларнинг амалга оширилиши тўғрисидаги чораклик, йиллик ва якуний ҳисоботларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш;
Вазирлар Маҳкамасига, БМТ ТД Минг йиллик тараққиёт мақсадлари Карбон жамғармасига ва унинг ваколатли банки (Fortis Bank NV/SA)га Яшил инвестициялар схемаси бўйича лойиҳаларнинг амалга оширилиши тўғрисида ҳар йилги ҳисоботни тақдим этиш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.01.00 Инвестиция фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши]
Яшил инвестициялар схемасини қўллаган ҳолда амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида чиқиндилар чиқаришнинг сертификатланган қисқартиришларини сотишдан тушадиган маблағларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус ҳисоб рақамида жамланиши юзасидан мониторинг олиб бориш.
Оролбўйи генофондини муҳофаза қилиш хайрия жамоатчилик жамғармасининг унга Мувофиқлаштирувчи қўмита котибияти функцияларини юклаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.01 Инвестиция дастурлари]
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги ва кейинги йиллар учун Инвестиция дастурига «Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг компрессор станцияларида табиий газ сизиб чиқишини камайтириш» лойиҳаси киритилишини таъминласинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирига Ўзбекистон Республикаси ҳукумати номидан БМТ ТД билан Яшил инвестициялар схемасини амалга ошириш битимини имзолаш ваколати берилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги уч ой муддатда, БМТ ТД билан келишув бўйича Ўзбекистон Республикасида Яшил инвестициялар схемасини қўллаган ҳолда лойиҳаларни амалга ошириш тартиби ва тартиботлари тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсинлар ҳамда Яшил инвестициялар схемасини амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи қўмитага тасдиқлаш учун киритсинлар.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 23 июнь,
175-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 июндаги 175-сон қарорига ИЛОВА
БМТ ТД Минг йиллик тараққиёт мақсадлари Карбон жамғармасининг Яшил инвестициялар схемасини амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи қўмита