LexUZ шарҳи
коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича кўп томонлама ҳужжатларни, ва хусусан, Америка давлатлари ташкилоти томонидан 1996 йил 29 март куни қабул қилинган Коррупцияга қарши курашиш бўйича Америкааро конвенцияси, Европа иттифоқи Кенгаши томонидан 1997 йил 26 майда қабул қилинган Европа ҳамжамиятининг мансабдор шахсларига ёки Европа иттифоқига аъзо давлатларнинг мансабдор шахсларига дахл қилган коррупцияга қарши курашиш бўйича Конвенцияси, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти томонидан 1997 йил 21 ноябрда қабул қилинган Халқаро тижорат амалиётларида хорижий мансабдор шахсларга пора беришга қарши курашиш бўйича Конвенцияси, Европа Кенгаши вазирлар Қўмитаси томонидан 1999 йил 27 январда қабул қилинган Коррупция учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги Конвенцияси, Европа Кенгаши вазирлар Қўмитаси томонидан 1999 йил 4 ноябрда қабул қилинган коррупция учун фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлиги тўғрисидаги Конвенцияси ва Африка иттифоқига аъзо давлат ва ҳукуматлар раҳбарлари томонидан 2003 йил 12 июлда қабул қилинган Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга доир Африка иттифоқи Конвенциясини миннатдорчилик билан инобатга олиб,
a) «оммавий мансабдор шахс» дегани қуйидагиларни англатади: i) шахснинг мансаб даражасидан қатъи назар, доимий ёки муваққат асосда, иш ҳақи учун ёки иш ҳақини олмасдан иштирокчи Давлатнинг қонунчилик, ижроия, маъмурий ёки суд органида бирон лавозимни эгаллаб турган ҳар қандай тайинланадиган ёки сайланадиган шахс; ii) шунингдек, оммавий муассаса ёки оммавий корхона учун бирон оммавий вазифани бажараётган ёки иштирокчи Давлатнинг ички қонунчилигида белгиланган тартибда ва ушбу иштирокчи Давлатнинг ҳуқуқий тартибга солишнинг тегишли соҳасида қўлланиладиган тартибда бирон оммавий хизматни тақдим этаётган ҳар қандай бошқа шахс; iii) иштирокчи Давлатнинг ички қонунчилигида «оммавий мансабдор шахс» сифатида белгиланадиган ҳар қандай бошқа шахс. Шундай бўлсада, мазкур Конвенциянинг II бобида кўзда тутилган айрим муайян чораларни кўриш мақсадида «оммавий мансабдор шахс» сифатида, иштирокчи Давлатнинг ички қонунчилигида белгиланган тартибда ва ушбу иштирокчи Давлатнинг ҳуқуқий тартибга солишнинг тегишли соҳасида қўлланиладиган тартибда бирон оммавий вазифани бажараётган ёки бирон оммавий хизматни кўрсатаётган ҳар қандай шахс бўлиши мумкин;
a) мазкур Конвенциянинг 5 моддасида тилга олинган сиёсатни олиб бориш ва, тегишли ҳолларда, бундай сиёсат олиб борилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;
2. Ҳар бир иштирокчи Давлат мазкур модданинг 1 бандида баён этилган орган ёки органларга, улар ҳар қандай номақбул таъсирдан холи шароитларда ўз вазифаларини самарали бажаришлари мумкин бўлиши учун, ўз ҳуқуқий тизимларининг асосий тамойилларига мувофиқ, зарурий мустақилликни таъминлайди. Уларга юклатилган функцияларни бажариш учун талаб этилиши мумкин бўлган керакли моддий ресурслар ва мутахассис ходимларни таъминлаш лозим.
2. Мазкур модданинг 1 бандида баён этилганга ўхшаш чоралар прокуратура органлари суд ҳокимияти таркибига кирмайдиган, лекин суд органларида бўлгани каби мустақилликка эга бўлган иштирокчи Давлатларнинг прокуратура органларида қўлланилиши мумкин.
4. Ҳар бир иштирокчи Давлат мазкур Конвенциянинг 15 ва 16 моддаларига мувофиқ жиноят таркибининг элементларидан бири бўлиб, порани ифодалайдиган харажатлар ва, тегишли ҳолларда, коррупцион ҳаракатларга кўмаклашиш мақсадида амалга оширилган бошқа харажатлар солиқ солинишидан озод этилишини рад этади.
b) мазкур Конвенциянинг 46 моддасига зарар етказмаган ҳолда, пул маблағларини легаллаштиришга қарши кураш олиб бораётган маъмурий, тартибга солувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва бошқа органлар (шу жумладан, бундай амал ички қонунчиликка мос келган ҳолатда, суд органлари ҳам) унинг ички қонунчилиги билан белгиланадиган шартларда, миллий ва халқаро даражаларда ҳамкорлик қилиш ва ахборот алмашишга қодир бўлишларини таъминлайди, ва шу мақсадларда кузатилиши мумкин бўлган пул маблағларини легаллаштириш ҳолатларига доир ахборотни йиғиш, таҳлил қилиш ва тарқатиш бўйича миллий марказ сифатида фаолият юритадиган молиявий тезкор ахборот бўлинмасини таъсис этиш ҳақидаги масалани кўриб чиқади.
2. Мазкур модданинг 1-бандини амалга ошириш ёки қўллаш мақсадида:
а) ҳар бир иштирокчи Давлат мазкур модданинг 1-бандини асосий ҳуқуқбузарликларнинг энг кенг доираси учун қўллашга интилади;
с) юқорида келтирилган (b) кичик банднинг мақсадлари учун асосий ҳуқуқбузарликлар сирасига тегишли иштирокчи Давлат юрисдикцияси доирасида ҳам, доирасидан ташқарида ҳам содир этилган жиноятлар киради. Лекин бирон иштирокчи Давлатнинг юрисдикцияси доирасидан ташқарида содир этилган жиноятлар фақат мазкур жиноий ҳаракат содир этилган давлатнинг ички қонунчилигига кўра жиноий жазога лойиқ деб топилса ва ушбу модда амалга оширилаётган ёки қўлланилаётган иштирокчи Давлатнинг ички қонунчилигига кўра, агар бу жиноят айнан шу давлатда содир этилиб, жиноий жазога лойиқ деб тан олинсагина асосий ҳуқуқбузарликлар деб тан олинади.
е) агар иштирокчи Давлатдаги ички қонунчиликнинг энг муҳим принциплари буни талаб қилса, у ҳолда мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган жиноятлар асосий ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларга тегишли бўлмаслигини кўзда тутиш мумкин бўлади.
Ҳар бир иштирокчи Давлат мазкур Конвенциянинг 23-моддасида келтирилган ҳолатлар учун зарар етказмаган ҳолда мазкур Конвенцияда жиноят деб топилган исталган жиноий ҳаракатлар содир этилганидан кейин ушбу жиноятлар содир этилишида иштирок этмаган бўлсада, тегишли шахсга бу мол-мулк мазкур Конвенцияда жиноят деб топилган исталган жиноий ҳаракатлар содир этилиши натижасида орттирилган мол-мулкни яшириш ёки доимий равишда ушлаб туриш каби ҳаракатларни, қачонки улар атайин содир этилганда, буни жиноий жавобгарликка тортиладиган ҳаракат сифатида эътироф этиш учун талаб қилиниши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чораларни кўриш имкониятини кўриб чиқади.
8. Мазкур модданинг 1-банди ваколатли органлар томонидан фуқаро хизматчиларга нисбатан интизомий ваколатлар амалга оширилишига тўсқинлик қилмайди.
2. Ҳар бир иштирокчи Давлат кейинчалик мусодара қилиш мақсадида мазкур модданинг 1-бандида санаб ўтилганларнинг исталганини аниқлаш, кузатиш, вақтинча ишга солмай туриш ёки хатлаш имкониятини таъминлаш учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради.
3. Ҳар бир иштирокчи Давлат ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ мазкур модданинг 1- ва 2-бандларида кўрсатилган вақтинчалик ишга солмай турилган, хатланган ёки мусодара қилинган мол-мулкни ваколатли органлар томонидан бошқарилишини тартибга солиш учун талаб қилиниши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чораларни кўради.
7. Мазкур модда ва мазкур Конвенциянинг 55-моддасининг мақсадлари учун ҳар бир иштирокчи Давлат ўзининг судлари ёки бошқа ваколатли органларига банк, молиявий ёки тижоратга оид ҳужжатларни тақдим этиш ёки ҳибсга олиш тўғрисидаги қарорларни чиқариш ваколатларини беради. Иштирокчи Давлат, банк сирини сақлаш заруратига ҳавола қилиб туриб, мазкур моддада келтирилган ҳолатларга мувофиқ чораларни кўришдан бош тортмайди.
2. Мазкур модданинг 1-бандида кўзда тутилган чоралар, айбланувчининг ҳуқуқлари, шу жумладан тегишли муҳокама ва ишни кўриш ҳуқуқига зарар етказмаган ҳолда, ўз ичига қуйидагиларни олиши мумкин:
3. Иштирокчи Давлатлар мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган шахсларни бошқа жойга кўчирилиши хусусида бошқа давлатлар билан келишув ёки битим тузиш имкониятини кўриб чиқадилар.
5. Мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган шахс бир иштирокчи Давлат ҳудудида бўла туриб, иккинчи иштирокчи Давлатнинг ваколатли органлари билан аҳамиятли даражада ҳамкорлик қила олса, у ҳолда манфаатдор иштирокчи Давлатлар ўзларининг ички қонунчиликларига мувофиқ бундай шахс учун мазкур модданинг 2- ва 3- бандларида кўрсатилган режим тақдим этилиши мумкин эканлиги хусусида келишув ва битимлар тузиш имкониятини кўриб чиқишлари мумкин.
а) агар мазкур Конвенциянинг 15-, 21- ва 23-моддаларига мувофиқ жиноят деб тан олинган исталган хатти-ҳаракатлар содир этилганини эътироф этиш учун оқилона асослар мавжуд бўлса, бундай масъул органларга ўзининг шахсий ташаббуси билан маълумотлар тақдим этилиши; ёки
2. Иштирокчи Давлат, шунингдек, мазкур Конвенциянинг 4-моддасига риоя қилиш шартида, исталган жиноятга нисбатан суд қилиш ҳуқуқини белгилаши мумкин, қачонки:
с) жиноят мазкур Конвенциянинг 23-моддаси, 1(b)(ii) бандига мувофиқ тан олинган жиноятларнинг бири ҳисобланса ва ушбу иштирокчи Давлат ҳудудининг ташқарисида мазкур Конвенциянинг 23-моддаси, 1(а)(i) ёки (ii) ёки (b)(i) бандига мувофиқ жиноят деб топилган жиноий хатти-ҳаракатларни содир этиш мақсадида унинг ҳудудида амалга оширилган бўлса, ёки
3. Мазкур Конвенциянинг 44-моддасининг мақсадлари учун ҳар бир иштирокчи Давлат жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахс унинг ҳудуди чегараларида бўлсада, лекин фақатгина ўзининг фуқароларидан бири бўлганлиги сабабли ушбу шахсни ушлаб бермаётган бўлса, у ҳолда мазкур Конвенцияда жиноят деб топилган жиноий хатти-ҳаракатларга нисбатан ўзининг суд қилиш ҳуқуқини белгилаш учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради.
5. Агар ўзининг суд қилиш ҳуқуқини мазкур модданинг 1- ёки 2-бандига кўра амалга оширувчи иштирокчи Давлат бошқа иштирокчи Давлатлар худди ўша ҳаракатлар хусусида текширув, жиноий иш ёки суд иши олиб бораётганлари ҳақида билдириш хати олса ёки бошқача тарзда бу ҳақда хабар топса, у ҳолда ушбу иштирокчи Давлатларнинг ваколатли органлари, тегишли ҳолатларда, ўз ҳаракатларини мувофиқлаштириш мақсадида бир-бирлари билан ўзаро маслаҳатлашадилар.
1. Иштирокчи Давлатлар мазкур Конвенциянинг 44 — 50-моддаларига мувофиқ жиноий-ҳуқуқий масалалар бўйича ҳамкорлик қиладилар. Иштирокчи Давлатлар, агар бу мақсадга мувофиқ бўлса ва ўзларининг ички қонунчилик тизимларига тўғри келса, коррупция билан боғлиқ бўлган фуқаролик-ҳуқуқий ва маъмурий ишларни текшириш ва амалга ошириш бўйича бир-бирларига кўмаклашиш имкониятини кўриб чиқадилар.
2. Иштирокчи Давлат, мазкур модданинг 1-бандида келтирилган ҳолатлардан қатъий назар, ўзининг ички қонунчилигида жиноий жазога лойиқ деб топилмаган, лекин мазкур Конвенцияда кўзда тутилган бирон жиноят билан боғлиқ шахсни, агар унинг қонунчилиги бунга йўл қўйса, ушлаб беришга рухсат бериши мумкин.
11. Иштирокчи Давлат, ўзининг ҳудудида бўлган ва мазкур модда қўлланилаётган жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахсни фақатгина ушбу шахс ўзининг фуқароси бўлгани сабабли ушлаб бермаётган бўлса, ушлаб беришни сўраётган иштирокчи Давлатнинг илтимосига кўра, тергов олиб бориш мақсадида, асосланмаган кечиктиришларсиз ишни ўзининг ваколатли органларига топшириши керак. Ушбу органлар ўз қарорларини қабул қиладилар ва мазкур иштирокчи Давлатнинг ички қонунчилигига асосланган ҳолда хавфли тавсифга эга исталган бошқа жиноятларга нисбатан бўлгани каби тергов ишларини амалга оширадилар. Манфаатдор иштирокчи Давлатлар бу каби жиноий ишлар юзасидан олиб бориладиган тергов ишлари самарали кечишини таъминлаш мақсадида бир-бирлари билан, хусусан, процессуал масалалар ва исбот қилиш масалалари бўйича ҳамкорлик қиладилар.
j) мазкур Конвенциянинг V бобида келтирилган ҳолатларга мувофиқ жиноий даромадларни аниқлаш, ишга солмай туриш ва кузатиш;
k) мазкур Конвенциянинг V бобида келтирилган ҳолатларга мувофиқ активларни мусодара қилиш (муомаладан чиқариш).
5. Мазкур модданинг 4-бандига мувофиқ маълумотнинг берилиши маълумотни тақдим этаётган давлатнинг ваколатли органлари тергов ишлари ва жиноий иш олиб борилишига зарар етказмаган ҳолда амалга оширилади. Маълумот олаётган ваколатли органлар ушбу маълумотнинг махфий хусусиятга эга жиҳатларини, ҳаттоки, вақтинчалик асосда сақлаш тўғрисидаги илтимосни бажарадилар ёки ундан фойдаланишга қўйилган чекловларга риоя қиладилар. Бироқ, бу ҳолат, маълумотни олган иштирокчи Давлатга ўзида олиб борилаётган иш давомида айбланувчини оқлайдиган маълумотларни аниқлашга тўсқинлик қилмайди. Бундай ҳолларда, маълумот олган иштирокчи Давлат, маълумотни ошкор қилишдан аввал, маълумотни тақдим этган иштирокчи Давлатга хабар беради ва, агар бу ҳақда мурожаат олинса, маълумот тақдим этган иштирокчи Давлат билан маслаҳатлашади. Агар, камдан-кам учрайдиган ҳолларда, аввалдан хабар беришнинг имкони бўлмаса, маълумот олаётган иштирокчи Давлат бу каби ошкор этилиш тўғрисида маълумот тақдим этаётган иштирокчи Давлатга хабар беради.
7. Мазкур модданинг 9 — 29 бандлари, агар тегишли иштирокчи Давлатлар ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги бирон-бир шартнома тузмаган бўлсалар, мазкур моддага асосан жўнатилган мурожаатларга нисбатан қўлланилади. Агар иштирокчи Давлатлар бу каби шартнома тузган бўлсалар ва иштирокчи Давлатлар ушбу шартноманинг тегишли ҳолатлари ўрнига мазкур модданинг 9 — 29 бандларини қўллашга рози бўлмасалар, у ҳолда шартноманинг айнан шу ҳолатлари қўлланилади. Иштирокчи Давлатларга, агар бу ҳамкорликка кўмак берадиган бўлса, айнан шу бандларни қўллаш тавсия қилинади.
12. Мазкур модданинг 10- ва 11-бандларига мувофиқ бирон шахсни топшириши лозим бўлган иштирокчи Давлатнинг розилигисиз, топширилаётган давлат ҳудудида ушбу шахснинг, фуқаролиги қандай бўлишидан қатъий назар, уни топширган давлат ҳудудидан кетишидан аввалги вақт оралиғига тааллуқли бўлган ҳаракатлар, бажарилмаган ҳаракатлар ёки ҳукм чиқарилиши билан боғлиқ бўлган таъқиб қилинишига, қамоққа олинишига, жазоланишига ёки шахсий озодлигининг бошқа чекланишларига йўл қўйилмайди.
13. Ҳар бир иштирокчи Давлат ўзаро ҳуқуқий ёрдам берилиши ҳақидаги мурожаатларни қабул қилишга ёки уларни бажаришга ёхуд уларни бажариш учун ваколатли органларга жўнатишга масъул ва тегишли ваколатларга эга бўлган марказий органни тайинлайди. Агар иштирокчи Давлатда ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатишнинг алоҳида тизимига эга махсус ҳудуд ёки минтақа бўлса, у ушбу ҳудуд ёки минтақада худди шундай вазифаларни бажарувчи алоҳида марказий органни тайинлаши мумкин. Марказий органлар қабул қилинган мурожаатларни тезкор ва тегишли тарзда бажарилиши ёки жўнатилишини таъминлайдилар. Агар марказий орган мурожаатни бажариш учун ваколатли органга жўнатаётган бўлса, ушбу мурожаат ваколатли орган томонидан тезкор ва тегишли равишда бажарилишига кўмаклашади. Ҳар бир иштирокчи Давлат ўзининг ратификацион ёрлиғини ёки мазкур Конвенцияни қабул қилиши ёки уни тасдиқлаши ёни унга қўшилиши тўғрисидаги ҳужжатини сақлаш учун топшираётганида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби ушбу мақсадларда тайинланган марказий орган ҳақида хабардор қилинади. Ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимослар ва уларга тааллуқли исталган хабарлар иштирокчи Давлатлар тайинлаган марказий органлар томонидан жўнатилади. Бу талаб иштирокчи Давлатнинг бундай мурожаатлар ва хабарларни дипломатик каналлар орқали ва фавқулодда вазиятларда, иштирокчи Давлатлар бу ҳақда аввалдан келишиб олган бўлсалар ва агар, бунинг имкони бўлса, Жиноий полициянинг халқаро ташкилоти орқали унга етказилишини талаб қилишдек ҳуқуқини чекламайди.
19. Сўров бераётган иштирокчи Давлат сўров берилаётган иштирокчи Давлат томонидан тақдим этилган маълумот ва исбот-далиллардан, сўров берилаётган иштирокчи Давлатнинг аввалдан берган розилигисиз, мурожаатномада кўрсатилган тергов ишлари ёки суд муҳокамасидан бошқа тергов ишлари ёки суд муҳокамасида фойдаланмайди. Мазкур банддаги ҳеч қандай ҳолат сўров бераётган иштирокчи Давлат томонидан унинг ҳудудида ўтаётган тергов ва текширув ишлари жараёнида айбланувчини оқловчи маълумотлар ёки исбот-далилларни аниқланишига тўсқинлик қилмайди. Бундай ҳолатларда, сўров бераётган иштирокчи Давлат, маълумотлар ёки исбот-далилларни аниқлашдан аввал, сўров берилаётган иштирокчи Давлатни бу ҳақда хабардор қилади ва агар, маслаҳатлашиш тўғрисида илтимос қилинган бўлса, сўров берилаётган иштирокчи Давлат билан маслаҳатлар ўтказади. Агар, истисно қилинган ҳолатларда, аввалдан хабар беришнинг имкони бўлмаса, у ҳолда сўров бераётган иштирокчи Давлат бу каби оқловчи маълумотлар ёки исбот-далиллар аниқланганлиги ҳақида зудлик билан сўров берилаётган иштирокчи Давлатга хабар беради.
26. Мазкур модданинг 21-бандига асосан илтимосга рад жавобини беришдан ёки мазкур модданинг 25-бандига асосан илтимос бажарилишини кечиктиришдан аввал сўров берилаётган иштирокчи Давлат сўров бераётган иштирокчи Давлат томонидан зарур деб топилган шарт ва муддатларда ёрдам кўрсатилиши мумкинлигини аниқлаш мақсадида сўров бераётган иштирокчи Давлат билан маслаҳатлашади. Агар сўров бераётган иштирокчи Давлат бу каби шартларда ёрдам кўрсатилишига рози бўлса, у ҳолда бу шартларга риоя қилади.
27. Сўров бераётган иштирокчи Давлатнинг илтимосига кўра ушбу давлатнинг ҳудудида ўтказилаётган тергов ишларини амалга оширишда ёки суд муҳокамасида кўрсатмалар беришга розилик берган гувоҳ, эксперт ёки бошқа шахснинг, мазкур модданинг 12-банди қўлланилишига зарар етказмаган ҳолда, уни топширган давлат ҳудудидан кетишидан аввалги вақт оралиғига тааллуқли бўлган ҳаракатлар, бажарилмаган ҳаракатлар ёки ҳукм чиқарилиши билан боғлиқ бўлган таъқиб қилинишига, қамоққа олинишига, жазоланишига ёки шахсий озодлигининг бошқа чекланишларига йўл қўйилмайди. Агар гувоҳ, эксперт ёки бошқа шахс, унинг ушбу ҳудудда бўлиши суд органларига талаб қилинмаслиги ҳақида расмий равишда хабардор қилинган кундан бошлаб кетма-кет ўн беш кун давомида ёки иштирокчи Давлатлар ўзаро келишиб олган муддат давомида сўров бераётган иштирокчи Давлат ҳудудидан чиқиб кетиш имкониятига эга бўлсада, лекин ўз ихтиёри билан ушбу ҳудудда қолса ёки ўзининг хоҳишига кўра яна қайтиб келса, у ҳолда бундай шахсий хавфсизлик кафолатининг амал қилиши тугайди.
2. Мазкур Конвенциянинг амалий қўлланилиши мақсадида иштирокчи Давлатлар ўзларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари бир-бирлари билан бевосита ҳамкорлик қилишлари тўғрисидаги икки томонлама ёки кўп томонлама келишув ва битимларни тузиш, агар бундай келишув ва битимлар мавжуд бўлган ҳолатларда эса уларга ўзгартишлар киритиш имкониятини кўриб чиқадилар. Манфаатдор иштирокчи давлатлар ўртасида бу каби келишув ва битимлар мавжуд бўлмаса, иштирокчилар мазкур Конвенцияни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг мазкур Конвенция қамраб олган жиноятларга қарши курашдаги ўзаро ҳамкорлиги учун асос сифатида кўришлари мумкин. Иштирокчи Давлатлар, лозим бўлган ҳолатларда, ўзларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш учун келишув ва битимлардан, шу жумладан халқаро ва минтақавий ташкилотларнинг механизмларидан тўлиқлигича фойдаланадилар.
3. 2-бандда кўрсатилган келишув ва битимлар мавжуд бўлмаганида текширувнинг бундай махсус методларидан халқаро миқёсда фойдаланиш тўғрисидаги қарор ҳар бир алоҳида ҳолат учун қабул қилиниши мумкин ва, зарурат туғилганида, молиявий келишувлар ҳамда суд қилиш ҳуқуқини амалга оширишда манфаатдор иштирокчи Давлатларнинг ҳамжиҳатлигини ҳисобга олади.
1. Ҳар бир иштирокчи Давлат, мазкур Конвенциянинг 14-моддасига зарар етказмаган ҳолда, ўзининг юрисдикцияси дахл қилиши мумкин бўлган молия муассасаларидан мижозлар шахсини аниқлашни, катта ҳажмдаги маблағлар жамланган ҳисоб рақамларида депонентланган бенефицар маблағлар эгаларининг шахсини аниқлаш учун оқилона чораларни кўришни, катта миқёсдаги ва аҳамиятли оммавий ваколатларга бугунги кунда эга ёки аввалроқ эга бўлган шахслар, уларнинг оила аъзолари ва улар билан яқиндан алоқа қиладиган ҳамкорлар ёки юқорида санаб ўтилган шахслар номидан очилмоқчи бўлган ёки олиб борилаётган ҳисоб рақамларини янада кучлироқ назорат қилинишини талаб қилиш учун ушбу иштирокчи Давлатнинг ички қонунчилигига мувофиқ талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради. Бундай қатъий чоралар шубҳали операцияларни оқилона даражада аниқлаш учун қаратилган бўлиб, ваколатли органларга тегишли маълумотлар етказилиши учун мўлжалланган ва молия муассасаси исталган қонуний мижоз билан иш юритишига тўсқинлик қиладиган ёки тақиқлайдиган тарзда талқин этилмаслиги лозим.
2. Мазкур модданинг 1-бандида кўзда тутилган чоралар амалга оширилишига кўмаклашиш мақсадида ҳар бир иштирокчи Давлат, ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ ҳамда пул маблағларини ҳалоллаб олиш бўйича минтақавий, минтақалараро ва кўп томонлама ташкилотларнинг тегишли ташаббусларига таянган ҳолда:
3. Ҳар бир иштирокчи Давлат, мазкур модданинг 2 (а)-банди контекстида ўзининг молия муассасалари, мазкур модданинг 1-бандида қайд этилган шахсларга дахлдор бўлган ҳисоб рақамлари ва операциялар тўғрисидаги ва таркибида камида мижознинг шахси, шунингдек, имкон қадар, бенефициар эгасига тааллуқли бўлган маълумотлари мавжуд молиявий ҳужжатлар ва ҳисоботлар тегишли муддат давомида сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган чораларни амалга оширади.
4. Мазкур Ковенцияда жиноят деб тан олинган хатти-ҳаракатлар натижасида топилган жиноий даромадлар бошқа жойларга ўтказилишини олдини олиш ва аниқлаш мақсадида ҳар бир иштирокчи Давлат ўзининг тартибга солувчи ва назорат органлари, жисмоний иштироки бўлмаган ёки бирон мувофиқлаштириладиган молиявий гуруҳ билан аффиляция қилинмаган банк муассасалари ёрдамида тегишли ва амалий чораларни амалга оширади. Ундан ташқари, иштирокчи Давлатлар ўзларининг молия муассасаларига нисбатан бу каби молия муассасалари билан банк корреспондентлик муносабатларни ўрнатишни ёки бундай муносабатларни давом эттиришни рад қилиш, шунингдек жисмоний иштироки бўлмаган ёки бирон мувофиқлаштириладиган молиявий гуруҳ билан аффиляция қилинмаган банклар томонидан ҳисоб рақамларидан фойдаланишига рухсат берувчи хорижий молиявий муассасалар билан муносабатларни ўрнатишдан сақланиш каби талабларни ўрнатиш имкониятини кўриб чиқишлари мумкин.
2. Ҳар бир иштирокчи Давлат мазкур Конвенциянинг 55-моддаси, 2-бандига асосан жўнатилган илтимос бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдамни тақдим этиш мақсадида, ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ:
а) ўзининг ваколатли органларига сўров бераётган иштирокчи Давлатнинг суди ёки ваколатли органлари томонидан мол-мулкни муомаладан чиқариб ишга солмай қўйиш ёки ҳибсга олиш тўғрисида чиқарилган ва сўров берилаётган иштирокчи Давлатга бу каби чоралар кўрилиши учун етарли асослар мавжуд ва, якуний натижада, ушбу мол-мулкка нисбатан мазкур модданинг 1 (а)-банди мақсадлари учун мусодара қилиш тўғрисида қарор чиқарилади деб ҳисоблашга имкон берувчи оқилона асослар баён этилган қарорга асосан мол-мулкни ишга солмай қўйишига ёки ҳибсга олишига рухсат бериш учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради;
b) ўзининг ваколатли органларига сўров берилаётган иштирокчи Давлатга бу каби чоралар кўрилиши учун етарли асослар мавжуд ва, якуний натижада, ушбу мол-мулкка нисбатан мазкур модданинг 1 (а)-банди мақсадлари учун мусодара қилиш тўғрисида қарор чиқарилади деб ҳисоблашга имкон берувчи оқилона асослар баён этилган мурожаатга асосан мол-мулкни муомаладан чиқариб туриб ишга солмай қўйишига ёки ҳибсга олишига рухсат бериш учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради; ва
1. Мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган бирон хатти-ҳаракат юрисдикциясига тааллуқли ҳисобланган иштирокчи Давлатдан мазкур Ковенциянинг 31-моддаси 1-бандида қайд этилган ва ўз ҳудудида жойлашган жиноий даромадларни, мол-мулкни, ускуналари ва жиноят содир этишнинг бошқа воситаларини мусодара қилиш тўғрисида мурожаатнома олган иштирокчи Давлат ўзининг ички қонунчилиги доирасида мумкин бўлган максимал даражада:
b) ўзининг ваколатли органларига сўров бераётган иштирокчи Давлат ҳудудида мазкур Конвенциянинг 31-моддаси 1-банди ва 54-моддаси 1 (а)-бандига мувофиқ суд томонидан мусодара қилиш тўғрисидаги чиқарилган қарорни, мурожаатда кўрсатилган ҳажмда ва сўров берилаётган иштирокчи Давлати ҳудудидаги 31-модданинг 1-бандида қайд этилган жиноий даромадлар, мол-мулк, ускуна ёки жиноят содир этишнинг бошқа воситаларига тааллуқли бўлган даражада ижро этиш мақсадида юборади.
2. Сўров берилаётган иштирокчи Давлат Мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган бирон хатти-ҳаракат юрисдикциясига тааллуқли ҳисобланган иштирокчи Давлатдан мурожаатнома олганидан кейин, 31-модданинг 1-бандида қайд этилган жиноий даромадлар, мол-мулк, ускуна ёки жиноят содир этишнинг бошқа воситаларини аниқлаш, кузатиш, муомаладан чиқариб туриб ишга солмай қўйиш ёки ҳибсга олиш мақсадида ва кейинчалик, сўров бераётган иштирокчи Давлат томонидан чиқарилувчи қарорга ёки мазкур модданинг 1-бандига асосан қилинган мурожаатга мувофиқ, мусодара қилиш учун чоралар кўради.
3. Мазкур Конвенциянинг 46-моддасидаги ҳолатлар мазкур моддага нисбатан mutatis mutandis тарзда қўлланилади. Мазкур моддага мувофиқ юборилаётган илтимос таркибида 46-модданинг 15-бандида кўрсатилган маълумотларга қўшимча қилинган қуйидагилар баён этилади:
а) мазкур модданинг 1 (а)-бандида кўзда тутилган мурожаат қўлланишига — мусодара қилиниши лозим бўлган мол-мулкнинг таърифланиши, шу жумладан, имкон даражасида унинг жойлашган ери тўғрисидаги маълумотлар ва, агар бу ўринли бўлса, мол-мулкнинг баҳоланган қиймати ва сўров бераётган иштирокчи Давлат ҳавола қилаётган ва сўров берилаётган иштирокчи Давлат ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ қарор чиқариши учун чоралар кўришига етарли бўлган далиллар баён этилган ариза;
b) мазкур модданинг 1 (b)-бандида кўзда тутилган мурожаат қўлланишига — сўров бераётган иштирокчи Давлат мурожаатини асослаб берувчи ва у томондан берилган мусодара тўғрисидаги қарорнинг юридик жиҳатдан йўл қўйилиши мумкин бўлган нусхаси, далилларнинг баёни келтирилган ариза ва қарор ижросининг сўралаётган ҳажми тўғрисидаги маълумот, сўров бераётган иштирокчи Давлат ҳалол учинчи томонларга тегишли хабарнома юбориши ва тегишли ҳуқуқий тартиботларга риоя қилинишини таъминлаш учун кўрилган чоралар кўрсатилган ариза ҳамда мусодара тўғрисидаги қарор қатъий эканлиги тўғрисидаги ариза;
с) мазкур модданинг 2-бандида кўзда тутилган мурожаат қўлланишига — сўров бераётган иштирокчи Давлат ҳавола қилаётган далиллар баён этилган ариза ва қўлланилаётган чораларнинг таърифланиши, шунингдек, агар мавжуд бўлса, мурожаатни асослаб берувчи қарорнинг юридик жиҳатдан йўл қўйилиши мумкин бўлган нусхаси.
4. Мазкур модданинг 1- ва 2-бандларида кўзда тутилган қарорлар ёки чоралар сўров берилаётган иштирокчи Давлат томонидан унинг ички қонунчилигидаги ҳолатларга ва унинг процессуал нормалари ёки исталган икки томонлама ёхуд сўров бераётган иштирокчи Давлат билан муносабатлари асносида боғлиқ бўлган кўп томонлама келишувлар ёки битимларга мувофиқ ва уларга риоя қилиш шартида қабул қилинади.
6. Агар иштирокчи Давлат мазкур модданинг 1- ва 2-бандларида қайд этилган чоралар кўрилишини мувофиқ шартнома мавжуд бўлиши билан шартлашни хоҳласа, у ҳолда бу иштирокчи Давлат мазкур Конвенцияни зарур ва етарли бўлган шартномавий-ҳуқуқий асос сифатида кўради.
1. Иштирокчи Давлат томонидан мазкур Конвенциянинг 31-моддасига ёки 55-моддасига асосан мусодара қилинган мол-мулкни, жумладан мазкур модданинг 3-бандига кўра аввалги қонуний эгаларига қайтарилган мол-мулкни иштирокчи Давлат мазкур Конвенциянинг ҳолатлари ва ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ тасарруф қилади.
а) мазкур Конвенциянинг 17- ва 33-моддаларида қайд этилганидек, оммавий маблағлар ўғирланганида ёки оммавий маблағлар ҳалоллаштирилганида, агар мусодара 55-моддага мувофиқ ва сўров берилаётган иштирокчи Давлат томонидан чиқарилган якуний қарор асосида амалга оширилган бўлса, ва айнан шу талаб сўров берилаётган иштирокчи Давлат томонидан бекор қилиниши мумкинлигини эътиборга олган ҳолда, мусодара қилинган мол-мулкни сўров бераётган иштирокчи Давлатга қайтариб беради;
b) мазкур Конвенцияда қамраб олинган исталган жиноят орқали даромад топилганида, агар мусодара 55-моддага мувофиқ ва сўров берилаётган иштирокчи Давлат томонидан чиқарилган якуний қарор асосида амалга оширилган бўлса, ва айнан шу талаб сўров берилаётган иштирокчи Давлат томонидан бекор қилиниши мумкинлигини эътиборга олган ҳолда, агар сўров берилаётган иштирокчи Давлат сўров бераётган иштирокчи Давлатга ушбу мусодара қилинган мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи аввалдан бор бўлганини оқилона исботлаб берса ёки сўров берилаётган иштирокчи Давлат сўров бераётган Давлатга етказилган зарарни мусодара қилинган мол-мулкни қайтариб бериш учун асос сифатида тан олса, мусодара қилинган мол-мулкни сўров бераётган иштирокчи Давлатга қайтариб беради;
2. Иштирокчи Давлатлар, ўз имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, бир-бирларига кенг миқёсда, айниқса, ривожланаётган мамлакатлар манфаатлари учун, уларнинг коррупцияга қарши кураш бўйича мувофиқ режалари ва дастурлари муносабати билан тегишли техник ёрдам бериш, жумладан моддий қўллаб-қувватлаш ва мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган соҳаларда кадрларни тайёрлаш, шунингдек иштирокчи Давлатлар ўртасидаги халқаро ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш имкониятини яратадиган кадрларни тайёрлаш ва ёрдам кўрсатиш ҳамда тегишли тажриба ва махсус билимларни алмашиш масаласини кўриб чиқадилар.
4. Иштирокчи Давлатлар Конференцияси мазкур модданинг 1-бандида баён этилган мақсадларга эришиш учун фаолият турлари, тартиботлар ва ишлаш методларини келиштиради, шу жумладан:
а) иштирокчи Давлатлар фаолиятига мазкур Конвенциянинг 60- ва 62-моддалари ва II — V бобларига асосан кўмаклашиш, шу жумладан ихтиёрий бадаллар сафарбарлигини рағбатлантириш йўли билан ҳам;
5. Мазкур модданинг 4-банди мақсадлари учун иштирокчи Давлатлар Конференцияси мазкур Конвенция амалга оширилишида иштирокчи Давлатлар томонидан кўрилган чоралар ва бунда улар дуч келган қийинчиликлар тўғрисида уларга тақдим этилган маълумотлар асосида ва кузатув олиб боришнинг иштирокчи Давлатлар Конференцияси томонидан ташкил қилиниши мумкин бўлган қўшимча механизмлар орқали зарур бўлган маълумотларни олади.
7. Иштирокчи Давлатлар Конференцияси, мазкур модданинг 4 — 6 бандларига асосан, агар буни лозим деб топса, Конвенцияни самарали амалга оширишга кўмаклашиш учун исталган мувофиқ механизм ёки орган таъсис этади.
а) иштирокчи Давлатлар Конференциясига мазкур Конвенциянинг 63-моддасида сўз юритилган фаолиятни амалга оширишда ёрдам беради, шунингдек иштирокчи Давлатлар Конференциясининг сессияларини ташкил қилади ва уларни зарур бўлган хизмат кўрсатиш билан таъминлайди.
b) иштирокчи Давлатларнинг илтимосига кўра, мазкур Конвенциянинг 63-моддаси 5- ва 6-бандаларида кўзда тутилганидек, иштирокчи Давлатлар Конференциясига уларнинг маълумотларини тақдим этишда ёрдам беради.
4. Мазкур модданинг 3-бандига мувофиқ қўшимча шарт қўйган иштирокчи исталган вақтда ушбу қўшимча шартни Давлат Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига билдиришнома юбориш йўли билан бекор қилиши мумкин.
3. Мазкур модданинг 1-бандига мувофиқ қабул қилинган тузатиш иштирокчи Давлатлар томонидан ратификация қилиниши, қабул қилиниши ёки тасдиқланиши лозим.
4. Мазкур модданинг 1-бандига мувофиқ қабул қилинган тузатиш, иштирокчи Давлатга нисбатан, у томондан ушбу тузатиш қабул қилингани ҳақидаги ратификацион ёрлиқ ёхуд ёки тасдиқлангани тўғрисидаги ҳужжат сақлаш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига топширилганидан кейин 90 кун ўтиб кучга киради.