Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2008 йил 15 июлдаги ПҚ-916-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда илмий, илмий-тадқиқот муассасалари ва ташкилотларини илмий, технологик ва лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. 2009—2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг илмий, илмий-тадқиқот муассасалари ва ташкилотларини илмий, технологик ва лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги ПҚ-916-сон қарорининг 9-бандига мувофиқ Дастур доирасида Ўзбекистон Республикасига олиб келинадиган асбоб-ускуналар божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) озод қилинади.
асбоб-ускуналар харид қилиш учун ажратилган маблағларнинг ўз вақтида ўзлаштирилишини таъминласинлар;