1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Молия / Бахолаш фаолияти]
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш Давлат қўмитасининг
Қарори
Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги маълумотлар шакли ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш ҳақида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 10 майдаги 11-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3366, 10.05.2022 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 24 сентябрда 1860-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон, 208-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 апрелдаги ПҚ-843-сонли «Баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифати учун уларнинг масъулиятини ошириш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 18-сон, 145-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2014 йил 5 мартдаги 01/27-26/07-сонли қарори (рўйхат рақами 1860-1, 26.03.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 13-сон, 145-модда)
1. «Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги маълумотлар» шакли 1-иловага мувофиқ;
«Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги маълумотлар» шаклини тўлдириш бўйича қоидалар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси раиси Д. МУСАЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 15 август,
01/19-18/12-сон
Давлат мулки қўмитасининг 2008 йил 15 августдаги 01/19-18/12-сонли қарорига 1-ИЛОВА
«Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги маълумотлар» шакли 20___ йил __________ учун
Баҳоловчи ташкилотининг номи
Почта манзили
Лицензия рақами ва берилган санаси, ҳамда баҳолаш фаолиятининг йўналиши
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2019 йил 27 февралдаги 01/10-10/45-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1860-3, 11.03.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2019 й., 10/19/1860-3/2735-сон)
Давлат мулки қўмитасининг 2008 йил 15 августдаги 01/19-18/12-сонли қарорига 2-ИЛОВА
Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги маълумотлар шаклини тўлдириш бўйича
ҚОИДАЛАР
I. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 апрелдаги ПҚ-843-сонли «Баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифати учун уларнинг масъулиятини ошириш тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 18-сон, 145-модда) мувофиқ баҳоловчи ташкилотлар томонидан баҳолаш фаолияти тўғрисидаги маълумотларни (бундан кейинги ўринларда — Маълумотлар) тақдим этиш баҳолаш фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартларидан бири ҳисобланади.
2. Маълумотлар почта ёки Интернет тармоғи орқали 31 декабрь ҳолатига кўра кейинги йилнинг 20 январидан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасига тақдим этилади. III ва IV-бобларнинг кўрсаткичлари 31 декабрь ҳолатига йил бошидан буён жамланган ҳолда тўлдирилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2014 йил 5 мартдаги 01/27-26/07-сонли қарори (рўйхат рақами 1860-1, 26.03.2014 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 13-сон, 145-модда)
3. Маълумотларда барча реквизитлар, сатрлар ва устунлар тўлдирилиши лозим. Баҳоловчи ташкилотда тегишли маълумотлар мавжуд бўлмаганлиги сабабли у ёки бу сатр (устун) тўлдирилмаган тақдирда, ушбу сатр (устун) чизиб қўйилади. Маълумотлардаги ёзувлар ёзув машинкалари, механизация воситалари ёки ахборот технологиялари ёрдамида бажарилиши лозим.
4. Маълумотларнинг манзил қисми қуйидаги тартибда тўлдирилади:
11. 06-сатрда ҳисобот санаси ҳолатига баҳоловчи ташкилотда ишлаётган ходимларнинг умумий сони кўрсатилади.
12. 07-сатрда ҳисобот санаси ҳолатига баҳоловчи ташкилотда ишлаётган баҳоловчиларнинг сони кўрсатилади. Қайд этилган сон штатдаги баҳоловчилар (08-сатр) ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларга (09-сатр) асосан ишлаётган аудиторлар бўйича тақсимланади.
07-сатр кўрсаткичи 08 ва 09-сатрларнинг кўрсаткичлари йиғиндисига тенг бўлиши лозим.
13. «Баҳоловчилар тўғрисида маълумот (штатдаги ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича жалб қилинган баҳоловчилар)» жадвалида баҳоловчининг фамилияси, исми ва шарифи (1-устун), унинг лавозимга тайинланган санаси (2-устун), малака сертификатининг рақами ва берилган санаси (3-устун), баҳоловчи томонидан малака оширилганлиги санаси ва ўтган жойи (4-устун) кўрсатилади.
Жадвалда кўрсатилган баҳоловчиларнинг сони 07-сатрда келтирилган сонга тенг бўлиши лозим.
IV. Кўрсатилган хизматлар ҳажми
14. 10-сатрнинг 3 ва 4-устунларида ҳисобот даврида тузилган шартномаларнинг умумий сони ва кўрсатилган хизматларнинг умумий суммаси, мос равишда, қайд этилади.
15. 11 — 18-сатрларнинг 3 ва 4-устунларида баҳолашнинг турли мақсадларидан келиб чиққан ҳолда тузилган шартномалар сони ва кўрсатилган хизматлар суммаси, мос равишда, қайд этилади.
16. 10-сатр кўрсаткичлари 11 — 18-сатрларнинг кўрсаткичлари йиғиндисига тенг бўлиши лозим.
19-сатрнинг 3 ва 4-устунларида ҳисобот даврида баҳолаш хизматлари бўйича тузилган шартномаларнинг умумий сони ва суммаси, мос равишда, қайд этилади. 5 ва 6-устунларда ўтган йилнинг тегишли даври бўйича худди шундай кўрсаткичлар акс эттирилади;
20 — 27-сатрларнинг 3 ва 4-устунларида баҳоланган мулк турларидан келиб чиққан ҳолда тузилган шартномалар сони ва кўрсатилган хизматлар суммаси, мос равишда, қайд этилади. 5 ва 6-устунларда ўтган йилнинг тегишли даври бўйича худди шундай кўрсаткичлар акс эттирилади.
19-сатр кўрсаткичлари 20 — 27-сатрларнинг кўрсаткичлари йиғиндисига тенг бўлиши лозим.
V. Баҳолаш ҳисоботлари ва эксперт хулосалари тўғрисидаги маълумотлар
18. 28-29-сатрлардаги 3-устунда тақдим этилган баҳолаш ҳисоботлари ва эксперт хулосаларининг умумий сони кўрсатилади. 4-устунда тақдим этилган баҳолаш ҳисоботлари ва эксперт хулосаларини тузишнинг рад этиш ҳолатлари умумий сони кўрсатилади.