Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.09.2020
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
«Ёшлар йили» Давлат дастурини бажариш юзасидан ҳамда оналар ва болалар соғлиғини ҳар томонлама мустаҳкамлашни таъминлаш, соғлом авлод туғилиши ва тарбияланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш, ҳомиладор аёллар ва чақалоқлар патологиясини барвақт аниқлаш давлат тизимини янада ривожлантириш, болалар ногиронлигини қисқартириш мақсадида:
1. 2008 — 2012 йиллар даврида ногирон болалар туғилишининг олдини олиш учун туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш Давлат дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки, Давлат дастурида назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш, 2-иловага* мувофиқ, соғлиқни сақлаш муассасаларига ҳар йили ажратиладиган давлат бюджети маблағлари, шунингдек, «Соғлом авлод учун» ноҳукумат халқаро хайрия жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Т/р | Тадбирлар номи | Бажариш муддати | Харажатлар | Молиялаштириш манбалари | Кутилаётган натижа | Бажариш учун масъуллар |
I. Туғма ва ирсий касалликларнинг бирламчи профилактикасини такомиллаштириш | ||||||
1. | Маҳаллаларда, шу жумладан тиббий-ижтимоий патронаж тизими орқали давра суҳбатлари, учрашувлар ва суҳбатлар ташкил этиш йўли билан туғма ва ирсий касалликларнинг олдини олиш масалалари бўйича аҳоли орасида маърифий ишлар олиб бориш | 2008—2012 йиллар | Бажарувчилар маблағлари | Аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, «Соғлом авлод учун» НХХЖ, «Маҳалла» жамғармаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | |
2. | Ёшларни жалб этган ҳолда туғма ва ирсий касалликларнинг олдини олиш масалалари бўйича мактаблар, лицейлар, коллежлар ва олий ўқув юртларида семинарлар, тренинглар ва конференциялар ташкил этиш | 2008—2012 йиллар | Бажарувчилар ва «Соғлом авлод учун» НХХЖ маблағлари | Ёшларнинг тиббий саводхонлигини ошириш | Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати | |
3. | Туғма нуқсонлари бўлган болалар туғилишининг олдини олиш масалалари бўйича брошюралар, буклетлар, плакат ва постерлар чоп этиш | 2008—2012 йиллар | 96,3 млн. сўм | Ажратилган бюджет маблағлари доирасида ва «Соғлом авлод учун» НХХЖ маблағлари | Аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, Халқ таълими вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, «Соғлом авлод учун» НХХЖ, «Маҳалла» жамғармаси |
4. | Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органлари ходимлари, журналистлар, педагоглар ва бошқа мутахассислар билан туғма ва ирсий касалликлар профилактикаси тўғрисида уларнинг билимларини ошириш бўйича семинар-тренинглар туркумини ташкил этиш | 2008—2012 йиллар | Ёшлар орасида ишлаётган мутахассисларнинг тиббий саводхонлигини ошириш | Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, ЎзА | ||
5. | Эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳлар билан боғлиқ хавф-хатардан огоҳ қилиш йўли билан никоҳга кираётган шахсларнинг тиббий маданиятини ошириш, туғруқлар орасидаги энг мақбул муддатга риоя этиш бўйича тавсиялар бериш | 2008—2012 йиллар | 161,1 млн сўм | Бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида | Ёшларнинг тиббий саводхонлигини ошириш | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, Халқ таълими вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, «Соғлом авлод учун» НХХЖ, «Маҳалла» жамғармаси |
6. | Соғлиқни сақлаш бирламчи бўғини врачлари томонидан туғма патологиянинг олдини олиш мақсадларида туғишга қобил ёшдаги аёллар ўртасида профилактик ва тушунтириш ишлари олиб бориш | 2009 йил | 22,5 млн. сўм | Бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида | Аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, «Маҳалла» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси |
7. | «Туркистон», «Молодёжь Узбекистана», «Оила ва жамият» газеталари, «Ёш куч», «Соғлом авлод», «Саодат» журналлари саҳифаларида соғлом оилани шакллантиришга, туғма ва ирсий касалликлар профилактикасига бағишланган доимий рукн ташкил этиш | 2008—2012 йиллар | Аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш | Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, ЎзА, Соғлиқни сақлаш вазирлиги | ||
8. | Минтақавий скрининг марказлари мутахассислари иштирокида туғма ва ирсий касалликлар профилактикаси йўллари тўғрисида ойлик телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар ташкил этиш | 2008—2012 йиллар | Аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш | Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, ЎзА, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари | ||
9. | Интернетда Республика скрининг маркази ва унинг филиаллари веб-сайтини яратиш, унга улар фаолияти тўғрисидаги ахборотни жойлаштириш | 2008 йил | 5,0 млн. сўм | Бюджетдан ажратилган маблағлар доирасида | Туғма ва ирсий касалликлар профилактикаси йўллари тўғрисида аҳолининг хабардорлигини ошириш | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги |
II. Скрининг марказларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш | ||||||
10. | Скрининг ўтказиш бўйича биоматериал олиш учун махсус фильтрланган қоғозли бланкалар билан таъминлаш | 2008—2012 йиллар | 339,4 минг АҚШ доллари | Бюджет маблағлари | ТК ва ФКУ, муковисцидоздан болалар ногиронлигини пасайтириш | «Соғлом авлод учун» ноҳукумат халқаро хайрия жамғармаси |
11. | Неонатал скринингни (ТК, ФКУ ва муковисцидозга) ўтказиш учун реагентлар билан таъминлаш | 2008—2012 йиллар | 7779,8 минг АҚШ доллари | Бюджет маблағлари | ТК ва ФКУ, муковисцидоздан болалар ногиронлигини пасайтириш | «Соғлом авлод учун» ноҳукумат халқаро хайрия жамғармаси |
12. | Туғма гипотиреозга, фенилкенотурия ва муковисцидозга чалинган болаларни махсус шифобахш таом ва доридармонлар билан таъминлаш | 2008—2012 йиллар | 1683,2 минг АҚШ доллари | Бюджет маблағлари | Ногиронликнинг олдини олиш мақсадида ТК, ФКУ, муковисцидозга чалинган болаларни даво?аш | «Соғлом авлод учун» ноҳукумат халқаро хайрия жамғармаси |
13. | Пренатал скрининг ўтказиш учун реактивлар ва сарфлаш материаллари билан таъминлаш | 2008—2012 йиллар | 2541,7 минг АҚШ доллари | Бюджет маблағлари | Ривожланишида туғма нуқсонлар бўлган болалар туғилишининг олдини олиш | «Соғлом авлод учун» ноҳукумат халқаро хайрия жамғармаси |
14. | Сирдарё ва Жиззах вилоятларида минтақавий скрининг марказлари ташкил этиш, уларни пренатал ва неонатал скрининг ўтказиш учун биокимё анализаторлари (2 та) билан жиҳозлаш | 2009—2011 йиллар | 188,6 млн. сўм 260,0 минг АҚШ доллари | Бюджет маблағлари, «Соғлом авлод учун» НХХЖ маблағлари | Аҳолининг скрининг тадқиқотлар билан қамраб олинишини ошириш | Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари ҳокимликлари, «Соғлом авлод учун» НХХЖ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
15. | Скрининг марказларини пренатал скрининг ўтказиш учун юксак даражада аниқлик билан ишлайдиган ультратовуш сканерлари (14 та) билан жиҳозлаш | 2008 йил ва 2010 йил | 1830,7 минг АҚШ доллари | Бюджет маблағлари | Ҳомила ривожланишининг туғма нуқсонларини аниқлаш учун перенатал скрининг қамрови ва сифатини ошириш | Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
16. | Скрининг марказларини биоматериал ва реагентларни етказиб бериш, аҳоли орасида санитария-маърифий ишлар олиб бориш учун «Дамас» автомобиллари (14 та) билан таъмнилаш | 2009—2010 йиллар | 155,0 млн.сўм | Бюджет маблағлари | Скрининг марказлари иш сифатини ошириш | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
17. | Скрининг марказларини биоматериал ва реагентларни сақлаш учун совитиш қурилмалари (14 та) билан таъминлаш | 2009 йил | 9,8 млн.сўм | Бюджет маблағлари | Биоматериал ва реагентларни сақлаш сифатини ошириш | Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
18. | Республика скрининг марказини газ-суюқлик хроматографи (1 та) ва бутловчи материаллар билан жиҳозлаш | 2009 йил | 150,0 минг АҚШ доллари | «Соғлом авлод учун» НХХЖнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Ирсий алмашинувчи касалликларни аниқлаш | «Соғлом авлод учун» ноҳукумат халқаро хайрия жамғармаси |
19. | Скрининг тадқиқотларини ўтказиш учун реактив ва сарфлаш материаллари билан таъминлаш | 2008—2012 йиллар | 252,0 минг АҚШ доллари | «Соғлом авлод учун» НХХЖнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Ирсий алмашинувчи касалликларни аниқлаш | «Соғлом авлод учун» ноҳукумат халқаро хайрия жамғармаси |
20. | Республика скрининг марказини муковисцидоз диагностикаси учун аппаратлар билан жиҳозлаш (2 та) | 2009-2010 йиллар | 12,0 минг АҚШ доллари | Бюджет маблағлари | Туғма ва ирсий касалликлардан болалар ногиронлигини ва ўлимини камайтириш | Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
21. | Республика скрининг марказини бутловчи материаллар билан бирга аминокислотали анализатор билан жиҳозлаш (1та) | 2010 йил | 80,0 минг АҚШ доллари | Бюджет маблағлари | Ирсий алмашинувчи касалликларни аниқлаш | Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
22. | Скрининг марказларини биоматериалга ишлов берувчи электрон ускуналар билан жиҳозлаш (14 та) | 2008 йил | 69,3 минг АҚШ доллари | Бюджет маблағлари | Ирсий алмашинувчи касалликларни аниқлаш | Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
III. Скрининг марказлари мутахассислари малакасини янада ошириш | ||||||
23. | Скрининг марказлари мутахассисларининг малакасини етакчи хориж мамлакатларида ҳар йили ошириш (ҳар йили 8-10 тадан врач) | 2008—2012 йиллар | 30,0 млн. сўм | Ажратилган бюджет маблағлари ва грант маблағлари доирасида | Мутахассислар малакасини ошириш | Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
24. | «Ногирон болалар туғилишининг олдини олиш учун туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш Давлат дастурини амалга оширишга оид вазифалар тўғрисида» мавзусида республика илмий-амалий конференциясини ўтказиш | 2008 йил | 6,0 млн сўм | Бажарувчилар маблағлари | Дастур чора-тадбирларини амалга ошириш вазифалари ва йўлларини белгилаш | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фанлар академияси |
25. | Республика скрининг маркази ва Тошкент врачлар малакасини ошириш институти негизида умумий амалиёт врачлари учун тиббиёт генетикаси бўйича ихтисослашувнииг доимий ишлайдиган туркумини ташкил этиш (3 ой) | 2008—2012 йиллар | 5,0 млн сўм | Ажратилган бюджет маблағлари доирасида | Мутахассислар малакасини ошириш | Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
26. | Республика скрининг маркази ва Тошкент врачлар малакасини ошириш институти негизида ультратовуш диагностикаси врачлари учун тренинг ва врач-лаборантлар учун илмий-амалий семинарлар ташкил этиш | 2008—2012 йиллар | 17,0 млн сўм | Ажратилган бюджет маблағлари доирасида | Мутахассислар малакасини ошириш | Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
IV. Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш | ||||||
27. | Болаларда туғма ва ирсий касалликларнинг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволаш масалалари бўйича етакчи хориж мутахассисларини жалб этган ҳолда илмий семинарлар ва конференциялар ташкил этиш | 2009—2012 йиллар | 20,0 млн. сўм | Бажарувчилар маблағлари | Мутахассислар малакасини ошириш | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Соғлом авлод учун» НХХЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
28. | Ногирон болалар туғилишининг олдини олиш учун туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш соҳасидаги илғор тажрибани жорий этиш масалалари бўйича халқаро конференция ўтказиш | 2010 йил | 20,0 млн.сўм | Ажратилган бюджет маблағлари доирасида | Мутахассисларнинг тажриба алмашуви, тиббиёт ходимлари малакасини ошириш | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси |
29. | Етакчи хорижий марказларда Республика ва вилоят скрининг-марказлари мутахассисларини ўқув тренингларида қатнашишини ташкил этиш | 2009—2012 йиллар | Бажарувчилар ва ҳомийлар маблағлари | Мутахассислар малакасини ошириш | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Соғлом авлод учун» НХХЖ | |
30. | Етакчи хорижий скрининг-марказлари билан ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш ва тажриба алмашиш. | 2009—2012 йиллар | Бажарувчилар маблағлари | Мутахассислар малакасини ошириш | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Соғлом авлод учун» НХХЖ |