Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
«МАРКАЗИЙ ФАРҒОНАНИНГ ҲАЙДАЛАДИГАН ЕРЛАРИ МЕЛИОРАТИВ ТАРМОҚЛАРИНИ ЯХШИЛАШ» ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Хитой Халқ Республикаси (ХХР) Ҳукумати бераётган маблағлардан фойдаланган ҳолда молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга оширишни таъминлаш мақсадида:
1. Маълумот учун қабул қилинсинки:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда «China National Machinery Import & Export Corporation» (ХХР) ўртасида «Марказий Фарғонанинг ҳайдаладиган ерлари мелиоратив тармоқларини яхшилаш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида 8,48 млн. АҚШ доллари миқдорида ускуналар, эҳтиёт қисмлар етказиб бериш ва уларни шеф-монтаж қилиш бўйича шартнома тузилди;
мазкур шартномани молиялаш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кредити ҳисобидан ХХР Эксимбанкининг беш йиллик имтиёзли даврни ҳам ҳисобга олганда 20 йил муддатда тўлаш шарти билан 8,48 млн. АҚШ доллари миқдорида берилган қарз маблағларини қайта молиялаштириш йўли билан амалга ошириб борилади.
2. Белгилансинки:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги кредит маблағларидан мақсадли фойдаланиш ва лойиҳани самарали амалга ошириш учун масъул ижро этувчи агентлик, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кредити бўйича қарз олувчи ҳисобланади;
асосий қарзни узиш, фоизлар, комиссияларни тўлаш ва кредитга хизмат кўрсатиш ҳамда молиялаштиришни ташкил этиш билан боғлиқ сарф-харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
3. Қуйидагилар:
асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлар билан лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси 1-иловага мувофиқ;
лойиҳа бўйича ХХР Эксимбанки қарз маблағлари, фоизлар ва комиссияларни тўлаш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки мазкур лойиҳани молиялаштириш учун:
ХХР Эксимбанки билан якка тартибдаги қарз битимини;
ХХР Эксимбанки қарз маблағларини қайта молиялаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан кредит шартномасини тузсин.
5. Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг ХХР Эксимбанки олдидаги тўлов мажбуриятлари бўйича, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги мажбуриятлари юзасидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси номидан кафолат беришга вакил қилинсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси кафолати бўйича қарз битимида назарда тутилган шаклда юридик хулоса тақдим этсин.
7. Маълумот учун қабул қилинсинки, қарз битимининг шартларига мувофиқ қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ХХР Эксимбанки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўлов манбаидан ундириб олинадиган фойда солиғи тўлашдан;
(7-бандининг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 27 февралдаги ПҚ-1062-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 107-модда)
лойиҳани амалга ошириш доирасида ХХР Ҳукуматининг кредит маблағлари ҳисобидан сотиб олинадиган маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилади.
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг талабномаларига кўра, лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларнинг кириш визаларини консуллик йиғими ва бошқа йиғимлар ундириб олинмасдан белгиланган тартибда расмийлаштиришни таъминласин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг талабномаларига кўра, лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар бериш ва уларнинг муддатини узайтириш, шунингдек уларнинг вақтинча рўйхатда туриш ва унинг муддатини узайтиришни таъминласин ҳамда улар давлат божи тўлашдан озод қилинсин.
10. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 14 февраль,
ПҚ-794-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 14 февралдаги ПҚ-794-сон қарорига
1-ИЛОВА
«Марказий Фарғонанинг ҳайдаладиган ерлари мелиоратив тармоқларини яхшилаш» лойиҳасининг
АСОСИЙ ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Кўрсаткич номи

Ўлчов бирлиги

Жами

Шу жумладан:

бюджет маблағлари

ХХР ҳукумати кредити

1.

Лойиҳанинг умумий қиймати

минг АҚШ доллари

10718,33

2238,33

8480,00

шу жумладан:

инвестиция давридан кейин фоизларни тўлаш

минг АҚШ доллари

1992,80

1992,80

инвестиция давридан кейин банк маржаси

99,64

99,64

2.

Капитал қўйилмалар миқдори, жами

минг АҚШ доллари

8625,89

145,89

8480,00

2.1.

ЭКВ харажатлари, жами

минг АҚШ доллари

8577,07

97,07

8480,00

шундан:

63 та экскаватор сотиб олиш

минг ?ҚШ доллари

6376,96

6376,96

экскаваторлар учун эҳтиёт қисмлар

956,54

956,54

10 та бульдозер сотиб олиш

540,60

540,60

бульдозерлар учун эҳтиёт қисмлар

81,09

81,09

техникалар ва эҳтиёт қисмлар ташиш

407,04

407,04

суғурта

21,20

21,20

техник созлаш ва ўқитиш

96,57

96,57

юклаш олди инспекцияси харажатлари

20,75

20,75

инвестиция даврида молиявий чиқимлар, жами:

76,32

76,32

шундан:

инвестиция даврида фоизларни тўлаш

42,4

42,4

инвестиция даврида банк маржаси

2,12

2,12

мажбурият бўйича комиссия

6,36

6,36

бошқарув комиссияси

25,44

25,44

2.2.

Миллий валютадаги харажатлар, жами

минг АҚШ доллари эквивалентида

48,82

48,82

шундан:

божхона декларацияси ва расмийлаштируви

минг АҚШ доллари эквивалентида

31,82

31,82

ички ташиш

17,00

17,00

3.

Лойиҳа қуввати:

ер ишларининг йиллик ҳажми

минг метр куб

12512

ишлаб чиқариладиган қўшимча маҳсулот ҳажми

пахта хомашёси

минг т

10,5

буғдой

минг т

13.8

тахминий қўшимча экспорт ҳажми (пахта толаси)

минг т

3,4

4.

Банд бўладиганларнинг тахминий сони

киши

150

5.

Харажатлар қопланадиган ҳисоб-китоб муддати

йил

5,3

6.

Инвестиция даврининг давомийлиги

ой

12

7.

Ташкил этиладиган ишлаб чиқариш фондлари қиймати

минг доллар эквивалентида

7511,94

8.

Кредитни сўндириш муддати

йил

20

 LexUZ шарҳи
1-илова норасмий таржима.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 14 февралдаги ПҚ-794-сон қарорига
2-ИЛОВА
«Марказий Фарғонанинг ҳайдаладиган ерлари мелиоратив тармоқларини яхшилаш» лойиҳаси бўйича ХХР Эксимбанки қарз маблағларини сўндириш, фоизлар ва комиссияларни тўлаш
ЖАДВАЛИ

1. Кредит суммаси

8480,0 минг АҚШ доллари

2. Кредитни қайтариш муддати

20 йил

3. Имтиёзли давр

5 йил

4. Фоиз ставкаси

йиллик 2 фоиз

5. Банк маржаси

йиллик 0,1 фоиз

6. Мажбурият комиссияси (фоизда)

кредитнинг танланмаган суммасидан 0,3 фоиз

7. Бошқарув комиссияси (фоизда)

кредит суммасидан 0,3 фоиз

АҚШ доллари

Йиллар

Ярим йиллик

Қарздорлик қолдиғи

Асосий қарз тўлов суммаси*

Фоизлар тўлови**

Банк маржаси

Мажбурият комиссияси

Бошқарув комиссияси

Жами тўланадиган сумма

2008***

1

4 240 000

6 360,00

25 440,00

31 800

2

8 480 000

42 400

2 120

44 520

2009

1

8 480 000

84 800

4 240

89 040

2

8 480 000

84 800

4 240

89 040

2010

1

8 480 000

84 800

4 240

89 040

2

8 480 000

84 800

4 240

89 040

2011

1

8 480 000

84 800

4 240

89 040

2

8 480 000

84 800

4 240

89 040

2012

1

8 480 000

84 800

4 240

89 040

2

8 480 000

84 800

4 240

89 040

2013

1

8 197 333

282 666,7

84 800

4 240

371 707

2

7 914 667

282 666,7

81 973

4 099

368 739

2014

1

7 632 000

282 666,7

79 147

3 957

365 771

2

7 349 333

282 666,7

76 320

3 816

362 803

2015

1

7 066 667

282 666,7

73 493

3 675

359 835

2

6 784 000

282 666,7

70 667

3 533

356 867

2016

1

6 501 333

282 666,7

67 840

3 392

353 899

2

6 218 667

282 666,7

65 013

3 251

350 931

2017

1

5 936 000

282 666,7

62 187

3 109

347 963

2

5 653 333

282 666,7

59 360

2 968

344 995

2018

1

5 370 667

282 666,7

56 533

2 827

342 027

2

5 088 000

282 666,7

53 707

2 685

339 059

2019

1

4 805 333

282 666,7

50 880

2 544

336 091

2

4 522 667

282 666,7

48 053

2 403

333 123

2020

1

4 240 000

282 666,7

45 227

2 261

330 155

2

3 957 333

282 666,7

42 400

2 120

327 187

2021

1

3 674 667

282 666,7

39 573

1 979

324 219

2

3 392 000

282 666,7

36 747

1 837

321 251

2022

1

3 109 333

282 666,7

33 920

1 696

318 283

2

2 826 667

282 666,7

31 093

1 555

315 315

2023

1

2 544 000

282 666,7

28 267

1 413

312 347

2

2 261 333

282 666,7

25 440

1 272

309 379

2024

1

1 978 667

282 666,7

22 613

1 131

306 411

2

1 696 000

282 666,7

19 787

989

303 443

12

1

1 413 333

282 666,7

16 960

848

300 475

2

1 130 667

282 666,7

14 133

707

297 507

2026

1

848 000

282 666,7

11 307

565

294 539

2

565 333

282 666,7

8 480

424

291 571

2027

1

282 667

282 666,7

5 653

283

288 603

2

0

282 666,7

2 827

141

285 635

Жами

-

8 480 000

2 035 200

101 760

6 360

25 440

10 648 760

Изоҳ:
* Асосий қарзни биринчи узиш санаси Қарз битими кучга кирган санага боғлиқ бўлади.
** Комиссиялар ва фоизлар миқдори Қарз битимининг ҳақиқий суммаси ва етказиш санасига (танлаш) ҳамда кучга кириш санасига боғлиқ.
*** Қарзни танлаш даври прогноз ҳисобланиб, қарз битимининг кучга кириш санасига боғлиқ бўлади.
 LexUZ шарҳи
2-илова норасмий таржима.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 й., 2-сон, 102-модда; 2009 й., 10-11-сон, 107-модда)