Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
1-иловага* мувофиқ спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхоналар рўйхатини, улар ишлаб чиқарадиган маҳсулот турлари билан;
2-иловага* мувофиқ 2008—2012 йиллар даврида спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича инвестициялар лойиҳалари рўйхатини;
3-иловага* мувофиқ 2008—2012 йилларда спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналарига бўлган эҳтиёжнинг прогноз параметрларини;
4-иловага* мувофиқ 2008—2012 йиллар даврида ихтисослаштирилган корхоналар томонидан спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналари ишлаб чиқаришнинг мақсадли параметрларини;
5-иловага* мувофиқ 2008—2012 йиллар даврида ишлаб чиқариладиган спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналарининг сифатини такомиллаштириш бўйича ташкилий-техник тадбирлар режасини ўз ичига олади.
Ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш асосида сифатли спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналари ишлаб чиқаришни кенгайтириш дастури амалга оширилишини таъминлаш бўйича Ишчи комиссия таркиби (кейинги ўринларда Ишчи комиссия деб юритилади) 6-иловага* мувофиқ тасдиқлансин, унга сифатли спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналари ишлаб чиқаришга йўналтирилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши юзасидан мониторинг олиб бориш функцияси юклансин.
* Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналарининг ўзлаштириладиган турларини маҳаллийлаштириш бўйича лойиҳалар паспортини, уларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 22 июндаги ПҚ-386-сон қарори билан маъқулланган, 2006 — 2008 йилларда маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастурига киритиш учун ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тақдим этсинлар.
7. Маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастурининг амалга оширилишини таъминлаш бўйича махсус комиссия, белгиланган тартибда, спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналари ишлаб чиқариш корхоналарининг лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 22 июндаги ПҚ-386-сон қарори билан маъқулланган, 2006—2008 йилларда маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастурига киритсин.