Т/р | Импорт қилинадиган товарларнинг номланиши | Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар тақдим этиладиган корхоналар |
1. | Машина ва ускуналар, улар учун эҳтиёт қисмлар, анжомлар, автомобиллар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқариш учун технологик-жиҳозлар | «Ўзавтосаноат» АК, «Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖ, автомобилларни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган технологик асбоб-ускуна, материаллар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқарувчи корхоналар |
2. | Автомобиллар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқариш учун двигателлар, трансмиссиялар, материаллар, бутловчи буюмлар ва узеллар | «Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖ, автомобилларни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган технологик асбоб-ускуна, материаллар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқарувчи корхоналар |
3. | Автомобиллар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқариш учун техник ҳужжатлар, саноат компьютерлари, периферия мосламалари ва дастурий таъминот | «Ўзавтосаноат» АК, «Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖ, автомобилларни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган технологик асбоб-ускуна, материаллар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқарувчи корхоналар |
4. | Компания фаолияти учун зарур бўлган ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш учун эҳтиёт қисмлар, сарфланадиган, ёрдамчи ва реклама материаллари | «Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖ |
5. | «Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖда автомобиль ишлаб чиқариш йиллик ҳажмининг 5 фоизидан кўп бўлмаган ҳажмда йирик блокли автомобиллар ишлаб чиқариш учун бутловчи буюмлар | «Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖ |