Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ҳукуматлараро битимга мувофиқ ташкил этилган Ўзбекистон—Америка қўшма ишчи гуруҳининг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш лойиҳасини «Тараққиёт йўлида озиқ-овқат билан таъминлаш» дастури бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишдан тушадиган грант маблағлари ҳисобига иловага мувофиқ молиялаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги масъул бажарувчилар билан биргаликда иловага киритилган капитал қурилиш объектини 2007 йилги қурилишларнинг аниқ манзилли рўйхатларига белгиланган тартибда киритсинлар.
Лойиҳанинг номи | Лойиҳанинг мақсади | Молиялаштириш суммаси (млн. сўм) | Маблағларни ўзлаштириш муддати | Масъул бажарувчи |
Қорақалпоғистон Республикасида Бўстон каналини қуриш | Қорақалпоғистон Республикасидаги Беруний, Тўрткўл ва Элликқалъа туманларининг 100 минг гектар ерларини суғориш учун Туямўйин сув омборидан кафолатланган сув бериш, ирригация тизимларини сақлаш харажатларини камайтириш | 1000,0 | 2007 йил | Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги |
Жами: | 1000,0 |