Ҳужжат кучини йўқотган " " 02.03.2018
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 мартдаги ПФ-5366-сонли «Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзитни амалга ошириш жараёнларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 30 декабрдаги ПФ-4494-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 2-модда)
Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали алкоголли ва тамаки маҳсулотларининг транзит ҳаракатига рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага* мувофиқ;
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит йўли билан олиб ўтиладиган алкоголли ва тамаки маҳсулотларига нисбатан божхона тўловлари пулини Ўзбекистон Республикаси божхона органлари депозит ҳисобварағига тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 2-илова рус тилдаги матнда берилган.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг бож олинадиган ҳудуди орқали ташиладиган акциз солиғига тортиладиган товарларни назорат қилишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 12 ноябрдаги 509-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.