Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат солиқ хизмати тўғрисида», «Электрон рақамли имзо тўғрисида», «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 июндаги «Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини такомиллаштириш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида»ги ПҚ-100-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 23-24-сон, 168-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 4 августдаги «Солиқ тўловчиларга ахборот хизмати кўрсатиш ва давлат солиқ хизмати органларининг ахборот тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 157-сон қарорига мувофиқ қарор қиламиз:
Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги, «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 июндаги «Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини такомиллаштириш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида»ги ПҚ-100-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 23-24-сон, 168-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 4 августдаги «Солиқ тўловчиларга ахборот хизмати кўрсатиш ва давлат солиқ хизмати органларининг ахборот тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 157-сон қарорига мувофиқ молиявий ҳисоботлар ва солиқ ҳисоб-китобларини электрон шаклда (бундан буён матнда электрон шаклдаги солиқ ҳисоботлари деб юритилади) алоқанинг телекоммуникация каналлари ёрдамида тақдим этилганда ахборот хавфсизлигини ташкил этиш ва таъминлаш тартибини белгилайди.