Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акциядорлик жамиятининг Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган «В» ҳудудини мулкий комплекслар шаклида ва Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги «Гулистон» болалар соғломлаштириш оромгоҳини, шунингдек авиация бирлашмасининг ихтисосли бўлмаган 1-иловага* мувофиқ ижтимоий объектларини очиқ савдода сотиш;
бирлашманинг умумий майдони 113,2 га бўлган 2-иловага* мувофиқ бошқа ҳудудларини, уларда жойлашган иншоотлар билан биргаликда Тошкент шаҳар, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари балансига бериш ва кейинчалик уларни белгиланган тартибда очиқ савдога қўйиш;
Кўрсатиб ўтилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун 3-иловага* мувофиқ таркибда ишчи гуруҳ ташкил этилсин.
* 1, 2 ва 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
2. Бирлашма ходимларининг умумий сонини 2,2 минг нафарга, шу жумладан бошқарув ходимларини — 365 нафарга қисқартиришни назарда тутадиган «В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акциядорлик жамиятининг янгиланган ташкилий тузилмаси, унинг ижро этувчи аппарати ва ишлаб чиқариш тузилмаси 4, 5 ва 6-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.
* 4, 5 ва 6-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
2-иловага мувофиқ объектларни сотишдан тушган тушум, Давлат мулки қўмитаси тасарруфида қоладиган 3 фоиздан ва Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 августдаги 362-сон қарорига мувофиқ ҳокимликларнинг тасарруфига тушадиган 25 фоиздан ташқари, «В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акциядорлик жамиятининг кўрсатиб ўтилган махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;