Ҳужжат кучини йўқотган " " 26.11.2025
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган (1-банди бундан мустасно).
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сонли Фармонига мувофиқ:
1. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 мартдаги ПФ-3860-сонли Фармони 5-бандидаги қоидалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Нефть ва газ конларини разведка қилиш ҳамда уларни қазиб чиқаришга бевосита хорижий сармояларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 28 апрелдаги ПФ-2598-сонли Фармони, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг вақтинчалик характердаги алоҳида қарорларига мувофиқ божхона тўловлари тўлашдан озод этиш бўйича илгари берилган имтиёзлар муддати ўтгандан сўнг татбиқ этилмайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мамлакатни ислоҳ қилиш ва янгилашнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати (И.Б. Абдуллаев) зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 5 июнь,
ПФ-3883-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2007 йил 5 июндаги ПФ-3883-сонли Фармонига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1—4-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 17 июндаги ПФ-4116-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 282-модда)
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2006 — 2008 йилларда Тўқимачилик саноати корхоналарини модернизация қилиш ва техникавий қайта жиҳозлаш дастури тўғрисида» 2006 йил 13 ноябрдаги ПҚ-510-сонли қарорининг 5-банди «киритилган корхоналар» сўзидан сўнг «мазкур қарорда назарда тутилган лойиҳалар бўйича» сўзлари билан тўлдирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 23-сон, 232-модда; 2009 й., 25-сон, 282-модда)