Ҳужжат кучини йўқотган " " 07.07.2008
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 17 майдаги 12/2-сонли «Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир Йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 1831-сон, 27.06.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 5 августдаги ПҚ-147-сонли «Банклардаги депозит ҳисобварақлардан нақд пул тўловларини узлуксиз таъминлаш кафолатлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация қилиш ва бойликларни ташишга доир йўриқномага (2003 йил 1 август, рўйхат рақами 1263 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 йил, август 15-сон) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.