Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.09.2020
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг талаблари ва мақсад-вазифаларига мувофиқ ҳамда иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа тармоқлари, айниқса, янги юқори технологиялар, ахборот ва компьютер тизимлари, аҳолига хизмат кўрсатиш ва сервис, ижтимоий таъминот соҳаларида замон талабларига жавоб берадиган юқори малакали мутахассисларга нисбатан ортиб бораётган эҳтиёжни қондириш ҳамда олий тоифали тиббиёт ҳамширалари, шунингдек, умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари учун олий маълумотли педагог кадрлар тайёрлашни таъминлаш мақсадида:
бакалаврлар тайёрлаш бўйича умумий қабул сони 51604 нафар, шу жумладан, 19945 нафар давлат грантлари ва 31659 нафар тўлов-контракт асосида олий таълим муассасалари ва таълим йўналишлари бўйича 1-иловага* мувофиқ;
магистрлар тайёрлаш бўйича умумий қабул сони 6570 нафар, шу жумладан, 1510 нафар давлат грантлари ва 5060 нафар тўлов-контракт асосида олий таълим муассасалари ва мутахассисликлар бўйича 2-иловага* мувофиқ;
олий таълим муассасалари таркибида ташкил этилган махсус сиртқи бўлимларга ўрта махсус маълумот ва тегишли таълим тури бўйича камида уч йил амалий иш стажига эга бўлган педагог кадрлардан, шунингдек, болалар спорти мураббийларидан бакалаврлар тайёрлаш учун умумий қабул сони 5665 нафар, шу жумладан, 1265 нафар давлат грантлари ва 4400 нафар тўлов-контракт асосида олий таълим муассасалари ва таълим йўналишлари бўйича 3-иловага* мувофиқ белгилансин.
* 1—3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
3. 2007/2008 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг янгиланган таркиби 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 4-илова рус тилидаги матнда берилган.