Ҳужжат кучини йўқотган " " 16.10.2003
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 октябрдаги 446-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг истеъмол товарлари олиб келиш ва сотиш масалалари бўйича айрим қарорларига ўзгартириш, қўшимчалар киритиш ва уларнинг айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 4 сентябрдаги 378-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш чоғида уларга Республика пул-кредит сиёсати комиссиясининг 1997 йил 23 апрелдаги 1318/1218-сон қарорининг савдо корхоналари ва ташкилотлари учун 20 фоизгача миқдорда рентабелликнинг энг юқори даражаси бўйича чеклашларни жорий этиш қисмидаги шартлари татбиқ этилади.
3. Қарорнинг 1 ва 2-бандлари бажарилишини таъминлаш учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларнинг ҳокимликлари зиммасига юклансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси 1-бандда кўрсатилган озиқ-овқат маҳсулотлари турғун савдо нуқталаридан ташқарида, шунингдек амалдаги савдо қоидаларини бузиб сотилаётган ҳолларда ана шу маҳсулотлар савдосини тўхтатиб, айбдор шахсларга нисбатан маъмурий чоралар қўллансин, ҳатто маҳсулотларни олиб қўйиб кейинчалик уларни қонунларда белгиланган тартибда мусодара қилсин.