Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 16 мартдаги ПҚ-605-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши устидан давлат монополиясини кучайтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алкоголли ва тамаки маҳсулотларини сотишдан бюджетга тушумни кўпайтириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 21 майдаги 221-сон қарори 8-бандининг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши устидан давлат назоратини мустаҳкамлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1999 йил 5 январдаги 2-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 1-сон, 2-модда) 5-бандининг тўртинчи хатбошидаги «100» ва «200» рақамлари тегишли равишда «200» ва «300» рақамлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 1-2-сон, 8-модда)
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни ҳамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда) 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда):
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
биринчи хатбошидаги «мувофиқ бўлган» сўзларидан кейин «белгиланган намунадаги акциз маркалари билан маркаланган» сўзлари қўшилсин;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
59-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
60-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
б) қарорга 2-илованинг 20-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: