Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
Т/р | Мақсад | Тадбирлар | Муддатлари | Бажарувчилар |
I. Сиёсий соҳа | ||||
1.1 | Сиёсий-дипломатик муносабатларни фаоллаштириш | 1.1.1. Литва ташқи ишлар вазири П. Вайтиекунаснинг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш | 2007 йил I ярим йиллиги | Ташқи ишлар вазирлиги |
1.1.2. Вильнюсда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги билан Литва Ташқи ишлар вазирлиги ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги босқичини ўтказиш | 2008 йил I ярим йиллиги | Ташқи ишлар вазирлиги | ||
1.2 | Парламентлараро алоқаларни ривожлантириш | 1.2.1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида Литва билан парламентлараро алоқалар гуруҳини ташкил этиш (депутатлар ва сенаторлардан), шунингдек парламент делегацияларини айирбошлаш масалаларини ишлаб чиқиш | 2007 йил | Ташқи ишлар вазирлиги, Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва Сенати (келишув бўйича) |
II. Суд-ҳуқуқ ва хавфсизлик соҳаси | ||||
2.1 | Халқаро терроризм, диний экстремизм, наркотрафика ва уюшган жиноятчиликка қарши курашишда, шунингдек суд-ҳуқуқ соҳасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш | 2.1.1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан ГФР Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ўтадиган транзит, шунингдек унинг ҳарбий инфратузилмасига кириш ва ундан фойдаланиш тўғрисида 2002 йил 12 февралда тузилган битимга Литванинг қўшилишини ҳуқуқий расмийлаштириш масалаларини ҳал қилиш | 2007 йил | Мудофаа вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси |
2.1.2. Суд-ҳуқуқ соҳасида тажриба ва ахборот айирбошлаш мақсадида Ўзбекистон ва Литванинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва бошқа тегишли органлари вакилларининг ўзаро ташрифларини ташкил этиш, шунингдек жиноятчиликка, божхона қонунчилиги, бошқа идоралараро шартномалар бузилишига қарши курашишда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги икки томонлама ҳукуматлараро битимларнинг амалда рўёбга чиқарилишини ташкил этиш | 2007-2008 йиллар | Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази, Давлат божхона қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги | ||
III. Иқтисодий муносабатлар соҳаси | ||||
3.1 | Савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш | 3.1.1. Қуйидаларни: | ||
— Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Литва Республикаси Ҳукумати ўртасида иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида; | 2007 йил I ярим йиллиги | Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги | ||
— «Ўзстандарт» агентлиги билан Литванинг тегишли миллий органи ўртасида стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитация қилиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида; | 2007 йил | «Ўзстандарт» агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги | ||
— Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан Литва саноатчилар Конфедерацияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимларни имзолаш масалаларини ишлаб чиқиш | 2007 йил | Савдо-саноат палатаси, Ташқи ишлар вазирлиги | ||
3.2 | Савдо-иқтисодий ва инвестиция ҳамкорлигини ривожлантириш | 3.2.1. Тошкент шаҳрида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон — Литва ҳукуматлараро комиссиясининг учинчи мажлисини, шунингдек Транспорт бўйича Ўзбекистон–Литва ишчи гуруҳининг иккинчи мажлисини ўтказиш | 2007 йил II ярим йиллиги | Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Ташқи ишлар вазирлиги |
3.2.2. Ўзаро манфаатли бўлган турли соҳаларда ҳамкорлик қилиш имкониятларини муҳокама қилиш учун иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича Ўзбекистон делегациясининг Литвага ташрифини ташкил этиш | 2007 йил май-июнь | Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар | ||
3.2.3. Литванинг тўғридан-тўғри инвестицияларини Ўзбекистон иқтисодиётининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, тўқимачилик саноати, ахборот-коммуникация технологиялари ва бошқа соҳаларига жалб этиш масалаларини ишлаб чиқиш | 2007-2008 йиллар | Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда | ||
3.2.4. Литва билан транспортда ташишлар соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш | 2007 йил I ярим йиллиги | Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмаси, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, «Ўзташқитранс» давлат- акциядорлик компанияси | ||
IV. Маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик | ||||
4.1 | Маданият, таълим, фан ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш | 4.1.1. Ўзаро кўргазмалар ва гастроллар ташкил этиш, шунингдек маданий мерос объектларини ҳисобга қўйиш, муҳофаза ва реставрация қилиш, улардан фойдаланиш ва шу кабилар соҳасида тажриба алмашиш масалалари бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш | 2007-2008 йиллар | Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Бадиий академия, Ташқи ишлар вазирлиги |
4.1.2. Олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот муассасалари ўртасида электроника, приборсозлик, ахборот ва компьютер технологиялари, тиббиёт, фармакология ва бошқа устувор соҳаларда тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш | 2007-2008 йиллар | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги | ||
4.1.3. Перинатал тиббиёт, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ҳамда бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш | 2007-2008 йиллар | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги | ||
4.1.4. «Соғлом авлод учун», «Сен ёлғиз эмассан» жамғармалари билан Литванинг тегишли ташкилотлари ўртасида ҳамкорликни ўрнатиш ва ривожлантириш | 2007-2008 йиллар | «Соғлом авлод учун», «Сен ёлғиз эмассан» жамғармалари, Ташқи ишлар вазирлиги | ||
4.2 | Туризм соҳасида ҳамкорликни фаоллаштириш | 4.2.1. Литва туризм операторлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Ўзбекистонга инфо-турларни, шунингдек Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги мутахассисларининг Литвадаги тегишли муассасаларда ўқиши ва малака оширишини ташкил этиш | 2007-2008 йиллар | «Ўзбектуризм» миллий компанияси, Ташқи ишлар вазирлиги |