Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ УЙ-ЖОЙ ФОНДИНИ СОВУҚ ВА ИССИҚ СУВ ҲИСОБЛАГИЧ АСБОБ-УСКУНАЛАРИ БИЛАН ЖИҲОЗЛАШ» ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикаси уй-жой фондини совуқ ва иссиқ сув ҳисоблагич асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш» инвестиция лойиҳасини Хитой Халқ Республикаси (ХХР) Ҳукумати томонидан ШҲТ мамлакатларига бериладиган имтиёзли кредит маблағларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш мақсадида:
1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати Ўзбекистон Республикасига «Ўзбекистон Республикаси уй-жой фондини совуқ ва иссиқ сув ҳисоблагич асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш» инвестиция лойиҳасини «тайёр ҳолда топшириш» шарти билан (биринчи босқич) амалга ошириш учун ШҲТ мамлакатларига бериладиган, муддати 20 йил бўлган, беш йил имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, 17 293 502,35 АҚШ долларига тенг имтиёзли кредит линиясини ажратди;
Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги белгиланган тартибда ўтказилган танлов асосида Ўзбекистон Республикаси уй-жой фондини совуқ ва иссиқ сув ҳисоблагич асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш бўйича ишларни «тайёр ҳолда топшириш» шартлари асосида бажариш учун Хитойнинг «China National Machinery Import & Export Corporation (CMC)» корпорацияси билан «II YAN» МЧЖ хорижий корхонаси консорциумида 17293502,35 АҚШ долларига тенг бўлган шартнома тузди;
Хитойнинг «China National Machinery Import & Export Corporation» корпорацияси «II YAN» МЧЖ хорижий корхонаси консорциумида мазкур шартнома бўйича ўрнатиладиган совуқ ва иссиқ сув ҳисоблагич асбоб-ускуналарининг кафолатли ва сервис хизмати кўрсатилишини таъминлайди.
2. Белгилансинки, шартномани молиялаштириш ХХР Эксимбанкининг 17293502,35 АҚШ долларига тенг бўлган кредит маблағларини қайта молиялаш йўли билан «Ипотека-банк» акциядорлик тижорат ипотека банкининг кредити ҳисобидан амалга оширилади.
3. Қуйидагилар:
«тайёр ҳолда топшириш» шарти билан (биринчи босқич) «Ўзбекистон Республикаси уй-жой фондини совуқ ва иссиқ сув ҳисоблагич асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш» лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;
«тайёр ҳолда топшириш» шарти билан (биринчи босқич) «Ўзбекистон Республикаси уй-жой фондини совуқ ва иссиқ сув ҳисоблагич асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш» лойиҳаси бўйича ХХР кредитини тўлаш прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ;
«Ўзбекистон Республикаси уй-жой фондини совуқ ва иссиқ сув ҳисоблагич асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш» лойиҳасини амалга ошириш доирасида кўп хонадонли ва якка тартибдаги турар-жой биноларида совуқ ва иссиқ сув ҳисоблагич узелларини сотиб олиш, ўрнатиш ва ишга тушириш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
4. Белгилаб қўйилсинки:
Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳудудий сув таъминоти ва иссиқлик таъминоти корхоналари кредит маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳамда лойиҳанинг ўз вақтида амалга оширилиши учун жавобгар бўлган ижро этувчи агентликлар ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги ПФ-62-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2023 й., 06/23/62/0232-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги ПФ-62-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2023 й., 06/23/62/0232-сон)
5. «Ипотека-банк» акциядорлик тижорат ипотека банки мазкур шартнома асосида лойиҳани молиялаштириш учун:
ХХР Эксимбанки билан якка тартибдаги қарз битимини;
Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳудудий сув таъминоти ва иссиқлик таъминоти корхоналари билан ХХР Эксимбанки кредит маблағларини қайта молиялаш бўйича кредит шартномасини тузсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда жалб этиладиган кредит маблағларига ўз вақтида хизмат кўрсатишни таъминлайдиган совуқ ва иссиқ сувни ҳисобга олиш узелларини ўрнатишга сарфланган маблағларни қайтариш тартиби тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
7. Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директори, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига:
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 8 декабрдаги 166-сонли қарори билан тасдиқланган Уй-жой фондини (кўп қаватли уйлар ва шахсий хонадонларни) 2008 йилнинг 1 июлигача совуқ ва иссиқ сув ҳисоблагич асбоб-ускуналари билан таъминлаш дастурининг бажарилиши;
аҳолига сув ҳисоблагич асбоб-ускуналари ўрнатиш бўйича манзилли рўйхат ва жадвалларни бир ой муддатда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда тегишли ҳудуддаги уй-жой фондини совуқ ва иссиқ сув ҳисоблагич асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш бўйича сув таъминоти ва иссиқлик таъминоти ҳудудий корхоналари томонидан «Ўзкоммунхизмат» агентлиги билан шартномалар тузилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги ПФ-62-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2023 й., 06/23/62/0232-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
сувни ҳисобга олиш узеллари ўрнатилгани учун аҳолидан маблағларни ўз вақтида қайтариш учун шахсий жавобгарлик юклансин.
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги ПФ-62-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2023 й., 06/23/62/0232-сон)
8. Ўзбекистон Республикаси молия вазири «Ипотека-банк» акциядорлик тижорат ипотека банкининг ХХР Эксимбанки олдидаги тўлов мажбуриятлари бўйича белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси номидан кафолат беришга вакил этиб тайинлансин.
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги якка тартибдаги қарз Битими билан белгиланган шаклда Ўзбекистон Республикаси кафолати бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
10. Қуйидагилар:
ХХР Эксимбанки, суғурта агентликлари ва хорижий компаниялар мазкур лойиҳани амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўлов манбаидан ундирилиб олинадиган даромад (фойда) солиғи тўлашдан;
«II YAN» МЧЖ хорижий корхонаси мазкур лойиҳани амалга ошириш доирасида сотиб олинадиган импорт бўйича олиб келинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) лойиҳа амалга ошириладиган даврда божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари), шунингдек давлатнинг мақсадли жамғармаларига тўланадиган барча турдаги солиқлардан, шу жумладан мажбурий тўловлар (ажратмалар) тўлашдан озод этилсин (ягона ижтимоий тўлов, Республика йўл фонди, Пенсия жамғармаси ва Мактаб таълимини ривожлантириш жамғармасига тўланадиган ажратмалар бундан мустасно).
11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг талабномаларига кўра, лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларнинг кириш визалари консуллик йиғими ундириб олинмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг талабномаларига кўра, лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар бериш ва уларнинг муддатини узайтириш, шунингдек вақтинча рўйхатда туриш ва унинг муддатини узайтиришни таъминласин ҳамда улар давлат божи тўлашдан озод қилинсин.
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 3 январь,
ПҚ-553-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 3 январдаги ПҚ-553-сон қарорига
1-ИЛОВА
«Тайёр ҳолда топшириш» шарти билан (биринчи босқич) «Ўзбекистон Республикаси уй-жой фондини совуқ ва иссиқ сув ҳисоблагич асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш» лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари

минг АҚШ доллари

Т/р

Кўрсаткичлар номланиши

Жами

шу жумладан:

ХХР Ҳукумати кредити

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги ва ҳудудий сув таъминоти ва иссиқлик таъминоти корхоналари маблағлари

1.

Лойиҳанинг умумий қиймати

17 427,494

17 293,502

133,992*

шу жумладан:

1.1.

Эркин конвертацияланадиган валютада, жами

17 417,433

17 293,502

123,931

шундан, қуйидагиларга:

совуқ ва иссиқ сув ҳисоблагич асбоб-ускуналарини харид қилиш ва ўрнатишга

17 293,502

17 293,502

0,0

инвестиция даврининг дастлабки 6 ойи учун кредит бўйича фоизларни тўлашга

57,234

0,0

57,234

инвестиция даврининг дастлабки 6 ойи учун кредит бўйича комиссияларни тўлашга

66,697

0,0

66,697

1.2.

Миллий валютадаги сарф-харажатлар (эквивалентда), жами

10,061

0,0

10,061

шундан, қуйидагиларга:

инвестиция даврининг дастлабки 6 ойи учун қайта молиялаштириш бўйича комиссияларга

5,723

0,0

5,723

инвестиция даврининг дастлабки 6 ойи учун конвертация бўйича комиссияларга

0,630

0,0

0,630

инвестиция даврининг дастлабки 6 ойи учун кафолат бўйича тўловга

3,708

0,0

3,708

2.

Ўрнатиладиган совуқ ва иссиқ сув ҳисоблагич асбоб-ускуналарининг сони

1 136 393 дона

3.

Лойиҳани амалга ошириш муддати

2007 йил

4.

Кредитни сўндириш муддати

20 йил

Олдинги таҳрирга қаранг.
* Инвестиция даврининг дастлабки олти ойида комиссия ва кафолат бўйича тўловларни тўлаш кейинчалик «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ва ҳудудий сув таъминоти ва иссиқлик таъминоти корхоналарининг ҳисобидан биринчи навбатда сўндирилган ҳолда «Ипотека-банк» АТИБ томонидан амалга оширилади.
(изоҳ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги ПФ-62-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2023 й., 06/23/62/0232-сон)
 LexUZ шарҳи
1-илова норасмий таржима.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 3 январдаги ПҚ-553-сон қарорига
2-ИЛОВА
«Тайёр ҳолда топшириш» шарти билан (биринчи босқич) «Ўзбекистон Республикаси уй-жой фондини совуқ ва иссиқ сув ҳисоблагич асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш» лойиҳаси бўйича ХХР кредитини тўлашнинг
ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

Кредит суммаси

17 293,502 минг АҚШ доллари

Кредитни сўндириш муддати

20 йил

Имтиёзли давр

5 йил

Фоиз ставкаси

2 фоиз + 0,2 фоиз (маҳаллий банки маржаси)

Мажбурият учун комиссия

кредитнинг фойдаланилмаган суммасидан йиллик 0,3 фоиз

Бошқарув учун комиссия

кредит суммасидан 0,3 фоиз

(минг АҚШ доллари)

Тўлов муддатлари

Асосий қарзни сўндириш*

Тўловлар**

Жами тўланадиган сумма

кредит учун фоизлар бўйича

бошқарув учун комиссиялар бўйича

мажбурият учун комиссиялар бўйича

Жами

2007 йил 1-ярим йиллик

62,958

51,881

14,816

129,654

129,654

2007 йил 2-ярим йиллик

144,440

4,460

148,900

148,900

2008 йил 1-ярим йиллик

190,229

190,229

190,229

2008 йил 2-ярим йиллик

190,229

190,229

190,229

2009 йил 1-ярим йиллик

190,229

190,229

190,229

2009 йил 2-ярим йиллик

190,229

190,229

190,229

2010 йил 1-ярим йиллик

190,229

190,229

190,229

2010 йил 2-ярим йиллик

190,229

190,229

190,229

2011 йил 1-ярим йиллик

190,229

190,229

190,229

2011 йил 2-ярим йиллик.

190,229

190,229

190,229

2012 йил 1-ярим йиллик

576,450

190,229

190,229

766,679

2012 йил 2-ярим йиллик

576,450

183,888

183,888

760,338

2013 йил 1-ярим йиллик

576,450

177,547

177,547

753,997

2013 йил 2-ярим йиллик

576,450

171,206

171,206

747,656

2014 йил 1-ярим йиллик

576,450

164,865

164,865

741,315

2014 йил 2-ярим йиллик

576,450

158,524

158,524

734,974

2015 йил 1-ярим йиллик

576,450

152,183

152,183

728,633

2015 йил 2-ярим йиллик

576,450

145,842

145,842

722,292

2016 йил 1-ярим йиллик

576,450

139,501

139,501

715,951

2016 йил 2-ярим йиллик

576,450

133,160

133,160

709,610

2017 йил 1-ярим йиллик

576,450

126,819

126,819

703,269

2017 йил 2-ярим йиллик

576,450

120,478

120,478

696,928

2018 йил 1-ярим йиллик

576,450

114,137

114,137

690,587

2018 йил 2-ярим йиллик

576,450

107,796

107,796

684,246

2019 йил 1-ярим йиллик

576,450

101,455

101,455

677,905

2019 йил 2-ярим йиллик

576,450

95,114

95,114

671,564

2020 йил 1-ярим йиллик

576,450

88,773

88,773

665,223

2020 йил 2-ярим йиллик

576,450

82,432

82,432

658,882

2021 йил 1-ярим йиллик

576,450

76,091

76,091

652,541

2021 йил 2-ярим йиллик

576,450

69,750

69,750

646,201

2022 йил 1-ярим йиллик

576,450

63,410

63,410

639,860

2022 йил 2-ярим йиллик

576,450

57,069

57,069

633,519

2023 йил 1-ярим йиллик

576,450

50,728

50,728

627,178

2023 йил 2-ярим йиллик

576,450

44,387

44,387

620,837

2024 йил 1-ярим йиллик

576,450

38,046

38,046

614,496

2024 йил 2-ярим йиллик

576,450

31,705

31,705

608,155

2025 йил 1-ярим йиллик

576,450

25,364

25,364

601,814

2025 йил 2-ярим йиллик

576,450

19,023

19,023

595,473

2026 йил 1-ярим йиллик

576,450

12,682

12,682

589,132

2026 йил 2-ярим йиллик

576,450

6,341

6,341

582,791

Жами

17293,502

4677,768

51,881

19,276

4 748,924

22 042,426

* Асосий қарзни тўлашнинг биринчи санаси кредит битими кучга кирган санага боғлиқ.
** Комиссиялар ва фоизлар етказиб берилган маблағ (кредит олиниши)нинг ҳақиқий суммаси ва санасига ҳамда кредит битими кучга кирган санага боғлиқ.
*** Кредитни олиш даври прогноз характерга эга бўлиб, кредит битими кучга кирган санага боғлиқ.
 LexUZ шарҳи
2-илова норасмий таржима.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 3 январдаги ПҚ-553-сон қарорига
3-ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси уй-жой фондини совуқ ва иссиқ сув ҳисоблагич асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш» лойиҳасини амалга ошириш доирасида кўп хонадонли ва якка тартибдаги тураржой биноларида совуқ ва иссиқ сув ҳисоблагич узелларини сотиб олиш, ўрнатиш ва ишга тушириш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом кўп хонадонли ва якка тартибдаги тураржой биноларида совуқ ва иссиқ сув ҳисоблагич узелларини сотиб олиш, ўрнатиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, «Ўзбекистон Республикаси уй-жой фондини совуқ ва иссиқ сув ҳисоблагич асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш» лойиҳасининг ижрочиси — «II YAN» МЧЖ (Тошкент шаҳри) хорижий корхонаси консорциумига кирувчи Хитойнинг «China National Machinery Import & Export Corporation (CMC)» корпорацияси, совуқ ва иссиқ сув етказиб берувчилар ҳамда хизматларнинг истеъмолчилари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги атамалар ва тушунчалардан фойдаланилади:
сув ҳисоблагичлар — қувурлар кесими орқали ўтадиган сувнинг реал ҳажмини бевосита миқдорий ўлчайдиган, Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган ўлчов бирликларида ифодаланган шкалага эга бўлган, сувнинг турли миқдорий оқимларини ўлчаш учун зарур ва етарли градациялар бўйича ишлаб чиқариладиган, техника хавфсизлиги, фойдаланиш, таъмирлашга яроқлилик, алмаштириш, қурилмалар индикаторларини бемалол очиш бўйича техник шартлар талабларига жавоб берадиган совуқ ва иссиқ сув ҳисоблагич асбоб-ускуналари;
сувни етказиб берувчи — совуқ ва иссиқ сувни бевосита истеъмолчига етказиб берувчи сув таъминоти ва иссиқлик таъминоти корхоналари;
лойиҳанинг ижрочиси — «II YAN» МЧЖ хорижий корхонаси консорциумига кирувчи Хитойнинг «China National Machinery Import & Export Corporation» (СМС) корпорацияси;
истеъмолчи — тураржой биносига нисбатан мулк ҳуқуқига эга бўлган жисмоний шахс;
сувни ҳисобга олиш узели — истеъмолчи сув таъминот тизимига ўрнатиладиган ва қуйидаги таркибий қисмлардан (сув оқими йўналиши бўйича) иборат бўлган қурилма: Ўзбекистон Республикасида мувофиқлик сертификатига эга бўлган шарсимон кран, фильтр, сув ҳисоблагич ва тескари клапан-вкладиш.
3. Совуқ ва иссиқ сувни ҳисобга олиш узелларини молиялаштириш, харид қилиш, ўрнатиш ва ишлатиш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
II. Сув ҳисоблагичларга ва уларни ўрнатиш шартларига қўйиладиган техник талаблар
4. Сув ҳисоблагичларнинг ишлатиладиган турлари.
4.1. Сув таъминоти тизимида истеъмолчиларга қуруқ турдаги, бир торли, парракли, паррак ва сумматор ўртасида магнитли узатма орқали ҳисобга олиш механизми (сумматор)ни 360 градусга тўғрилаш имкониятига эга бўлган сув ҳисоблагичлар ўрнатилади.
4.2. Сув ҳисоблагичларнинг ишчи ҳолати горизонтал ёки горизонтал ва вертикал бўлиши лозим.
Горизонтал ишчи ҳолат («Н» белгиси) деганда ҳисоблагични сув ўтказиш қувурининг горизонтал қисмига шкалани горизонтал ҳолатда ўрнатиш тушунилади.
Вертикал ишчи ҳолат («V») деганда ҳисоблагични сув ўтказиш қувурининг горизонтал қисмига шкалани вертикал ҳолатда ўрнатиш ёки ҳисоблагични қувурнинг вертикал қисмига ўрнатиш тушунилади.
5. Сув ҳисоблагичлар материали ва тузилиши.
5.1. Сув ҳисоблагичлар қуйидаги материаллардан тайёрланган бўлиши керак:
механик таъсирларга чидамлилик талабларига жавоб берадиган;
ишчи ҳарорат диапазони доирасида сув ҳарорати ўзгаришларига бардошли бўлган;
ички ва ташқи зангланишга учрамайдиган;
ишлаб чиқарувчи мамлакатлар ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан сув таъминоти тизимларидаги материалларга қўйилган талабларга мувофиқ келадиган.
5.2. Сув ҳисоблагичларнинг ҳисоблаш қурилмалари шаффоф материал билан ҳимояланган бўлиши керак. Тегишли қопқоқ қўшимча ҳимоя бўлиб хизмат қилиш мумкин.
5.3. Сув ҳисоблагичлар ундаги ҳисоблаш қурилмаси ойнасида намлик йиғилишининг олдини олувчи қурилма билан жиҳозланган бўлиши керак.
5.4. Сувнинг ўлчанадиган ҳажми роликли ва стрекали кўрсаткичлар асосида аниқланиши керак. Бунда, сув ҳисоблагичларнинг ҳисоблаш механизмларида саккизта роликли кўрсаткич бўлиши лозим.
5.5. Сув ҳисоблагичларнинг ҳисоблаш механизми ўлчанадиган сувдан магнитланмайдиган тўсиқ билан герметик ажратилган бўлиши керак (қуруқ механизм). Сув ҳисоблагич ҳисоблаш механизмининг шкаласи метрология текширувларида ўтказиш хусусиятини оширишни таъминловчи юлдузча (абтюратор)га эга бўлиши керак.
5.6. Сув ҳисоблагич конструкциясида магнитли бирикмани ташқи таъсирдан ҳимояловчи пўлат ҳалқа (антимагнит) ўрнатилган бўлиши керак.
6. Сув ҳисоблагичларга қўлланиладиган стандартлар.
6.1. Сув ҳисоблагичлар рухсат этиладиган ўлчов диапазонида ISO 4064 стандартига мувофиқ бўлиши лозим.
6.2. Сув ҳисоблагичларни тайёрлаш учун бутловчи қисмлар ISO 9001 сифатни бошқариш тизимлари сертификатига эга бўлган ишлаб чиқарувчи компаниялардан харид қилиниши лозим.
6.3. Тайёрловчи заводда сув ҳисоблагичлар сифат хусусиятларини текшириш бўйича ўтказилган гидравлик ва бошқа синовлар параметрлари (хатоликларнинг йўл қўйиладиган чегарасида) улар ўрнатилгандан сўнг камида 10 (ўн) йил мобайнида тасдиқланиши керак.
6.4. Сув ҳисоблагичга кафолат муддати у ўрнатилгандан сўнг белгиланади ва камида 4 йил бўлиши керак.
7. Ишчи ҳарорат чегараси.
7.1. Совуқ сув ҳисоблагичининг ишчи ҳарорати 5 — 30 градус оралиғидаги чегарада бўлиши керак. Ҳароратнинг қисқа муддат давомида 40 градусгача ошишига йўл қўйилади.
7.2. Иссиқ сув ҳисоблагичи узлуксиз 30 — 90 градус ҳароратга чидамли бўлиши керак ва ҳароратнинг қисқа муддат давомида 95 градусгача ошишига йўл қўйилади.
8. Ишчи босим.
Совуқ сув ва иссиқ сув ҳисоблагичларининг ишчи босими — 1 МПа (10 бар).
9. Босимни йўқотиш.
Сув ҳисоблагичларда, шу жумладан фильтрда (агар фильтр сув ҳисоблагич билан бир бутун бўлса) босимни йўқотиш максимал сув сарфида 105 Па (1 бар) дан ошмаслиги керак.
10. Тамға ва ёзувлар.
Сув ҳисоблагич корпусидаги ёзувлар (яъни корпуснинг ўзидаги, қопқоқлардаги ёзувлар бундан мустасно) аниқ, ўчиб кетмайдиган ва одатий шароитда ўрнатилганда осон ўқиладиган бўлиши шарт.
Ёзувда қуйидагилар бўлиши керак:
а) ҳажм бирлиги — м3 (ҳисоблаш қурилмасига яқинроқ)
б) максимал сув сарфи — Qmax
в) ишлаб чиқарувчи корхона номи ёки товар белгиси;
г) завод рақами (ҳисоблаш қурилмасига имкон қадар яқинроқ)
д) сув оқими йўналиши (сув ҳисоблагич корпусининг ҳар икки томонида кўрсатилади ёки оқим йўналиши кўрсаткичи ҳар қандай ҳолатда аниқ кўриниб турган тақдирда фақат бир томонида кўрсатилади);
е) агар ишчи босим 1 МПа (10 бар)дан ошса, унинг максимал босими;
ж) ишчи ҳарорат, агар у 30 градусдан ошса;
з) ҳисоблагичнинг ишчи ҳолати белгиси — «Н» ёки «V»;
и) Ўзбекистон Республикасининг ўлчов воситалари давлат реестри белгиси ва мувофиқлик белгиси (белгилар ҳар бир буюмнинг паспортига ҳам қайд этилиши мумкин).
Олинадиган қопқоққа тамға ва ёзув туширилмайди.
11. Сувни ҳисобга олиш узелларини монтаж қилиш шартлари ва ўрнатиш схемаси.
11.1. Сувни ҳисобга олиш узелларини ўрнатиш белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтган намунали схемалар (лойиҳалар) асосида амалга оширилиши лозим.
11.2. Сувни ҳисобга олиш узелларининг барча бирикмалари ажратиб олинадиган бўлиши керак. Сув ҳисоблагични ечиб олишга имкон берувчи уланишларда пломбаланган қурилма бўлиши лозим. Шарсимон кран ва фильтрни пломбани очмасдан алмаштириш имкони бўлиши керак.
11.3. Сувни ҳисобга олиш узелларининг барча қисмлари янги, ичимлик ва иссиқ сув таъминоти тизимларида фойдаланиш учун яроқли бўлган зангламайдиган материалдан тайёрланган бўлиши керак.
11.4. Сув ҳисоблагичлар шундай монтаж қилиниши керакки, фойдаланиш пайтида улар сув билан бутунлай тўлиши керак.
11.5. Агар сув ҳисоблагичнинг аниқлигига қувурда сув ҳисоблагич олдида юзага келадиган бузилишлар таъсир қилса (масалан, тирсаклар, клапанлар ёки насослар сабабли), у ҳолда ўрнатилган сув ҳисоблагич кўрсаткичлари талабга жавоб бериши учун унинг олдида етарли миқдордаги тўғри қувур қисмлари назарда тутилиши лозим.
11.6. Якка тартибдаги хонадонларда сув ҳисоблагичнинг ўтиш диаметри ҳисоблаш йўли билан аниқланади.
11.7. Сув ҳисоблагич унинг кириш трубасига ўрнатилган ҳимоя тўри билан жиҳозланган бўлиши керак.
11.8. Иссиқ сув ҳисоблагичини ўрнатишга фақат айланма қувур линияси мавжуд бўлган тақдирда ёки кўп квартирали ёки якка тартибдаги турар-жой биносининг иссиқ сув таъминоти тармоғида айланма қувур линияси қурилгандан кейингина рухсат берилади.
12. Сув ҳисоблагичларга қўйиладиган ушбу техник талабларда ва уларни ўрнатиш шартларида кўрсатилмаган бошқа барча ҳолатларда улар қуйидаги халқаро стандартлар талабларига жавоб бериши керак:
12.1. Ёпиқ каналларда сув сарфини ўлчаш. Ичимлик сув ҳисоблагичлари. 4064/1 Халқаро стандарти;
12.2. Ёпиқ каналларда сув сарфини ўлчаш. Ичимлик сув ҳисоблагичлари. 4064/3 Халқаро стандарти;
12.3. Совуқ сувни ўлчаш учун ҳисоблагичлар. 49-сон Халқаро тавсия;
12.4. Иссиқ сувни ўлчаш учун ҳисоблагичлар. 72-сон Халқаро тавсия.
III. Уй-жой фондини совуқ ва иссиқ сув ҳисоблагич асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш бўйича лойиҳа иштирокчиларининг асосий вазифалари ва функциялари
13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги билан биргаликда белгиланган тартибда, ишлаб чиқариш харажатлари ва хизматларни сотишдан олинадиган ялпи фойдадан, Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги томонидан кредитни ўз вақтида қайтариш ва унга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ зарур тўловлар ва комиссияларни тўлашдан келиб чиққан ҳолда совуқ ва иссиқ сув етказиб бериш нархлари (тарифлари)ни шакллантиради.
14. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Сув ҳисоблагич узелларини ўрнатиш учун кўп квартирали ва якка тартибдаги уй-жойларнинг манзилли рўйхатини шакллантиради;
сув ҳисоблагичларини ўрнатиш зарурлиги ҳақида аҳоли ўртасида тарғибот ишларини ташкил этади, уларни ўрнатиш жойларининг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси уй-жой фондини совуқ ва иссиқ сув ҳисоблагич асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш дастурининг бажарилиши, ўрнатилган сув ҳисоблагичлар учун истеъмолчилар томонидан маблағларнинг ўз вақтида қайтарилиши учун масъул ҳисобланади.
15. «Ўзстандарт» агентлиги:
сув ҳисоблагичларни белгиланган тартибда аттестациядан ўтказишни ва республикада ишлаб чиқариладиган ва олиб кириладиган ўлчаш воситалари давлат реестрига киритишни ташкил этади;
сув ҳисоблагичларнинг белгиланган тартибда бирламчи ва даврий текширувлардан ўтказилишини таъминлайди.
16. Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг сув таъминоти ва иссиқлик таъминоти ҳудудий корхоналари:
кредит бўйича субқарздор ҳисобланади ва белгиланган тартибда уни қайтаришни амалга оширадилар, лойиҳанинг амалга оширилиши устидан қуйидаги йўналишларда доимий мониторинг олиб боради: белгиланган ўлчамлар бўйича ўрнатилган сув ҳисоблагич узеллари сони ва нархи, ўрнатилган сув ҳисоблагич узеллари учун аҳоли томонидан маблағларнинг тўланиши, аҳолининг ўрнатилган сув ҳисоблагич узелларидан қарздорлиги, сув ҳисоблагич узелларини ўрнатиш жадвалларининг бажарилиши ва аҳоли томонидан маблағларнинг қайтарилиши;
сув ҳисоблагичларни етказиб бериш шартномасидаги шаклга мувофиқ, бажарилган ишлар далолатномалари асосида лойиҳа ижрочиси билан биргаликда республика бўйлаб бажарилган ишларнинг йиғма далолатномасини тузади;
ўрнатилган сув ҳисоблагич узеллари учун белгиланган тартибда истеъмолчилардан маблағлар қайтарилишини таъминлайди.
Кўп квартирали уй маҳаллий иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув таъминотига ўтказилганда сув ҳисоблагичга эгалик ҳуқуқи ва субқарз шартномаси белгиланган тартибда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари (янги сув етказиб берувчи)га қайта расмийлаштирилади.
17. Лойиҳа ижрочиси:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган манзилли рўйхатларга мувофиқ, кўп квартирали ва якка тартибдаги уй-жойларда сув ҳисоблагич узелларини ўрнатишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси уй-жой фондини сув ҳисоблагичлар билан жиҳозлаш бўйича «тайёр ҳолда топшириш» комплекс тадбирларни амалга оширади ва топширади;
кафолат муддати давомида:
сув ҳисоблагичларининг ишлаши устидан техник назорат олиб боради;
истеъмолчининг талабига кўра, юзага келиши мумкин бўлган носозликларни аниқлаш учун истеъмолчига ўрнатилган сув ҳисоблагичларнинг «Ўзстандарт» агентлигининг ҳудудий бўлинмаларига текшириш учун тақдим этилишини таъминлайди;
истеъмолчининг айби бўлмаган ва фойдаланиш бўйича кафолат муддатига дош бермаган сув ҳисоблагичлар ва узелларнинг қисмларини ўз маблағлари ҳисобидан ўз вақтида алмаштириб беришни таъминлайди.
18. Сув етказиб берувчи:
хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари) билан биргаликда истеъмолчиларни сув ҳисоблагич узеллар ўрнатилиш санаси ва вақти тўғрисида олдиндан (ўрнатиш бошланишидан 15 кун олдин) хабардор қилади ва ишлар бажарилиши устидан техник назорат олиб боради;
лойиҳа ижрочисига сув ҳисоблагичлар ва ҳисоблагич узелларининг қисмларини сақлаш учун омборхона, сув ҳисоблагич узелларини қайта ишлаш ва йиғиш учун майдон, уй-жой биноларининг совуқ ва иссиқ сув таъминоти тизимларини ўчириш учун (тармоқ сув ҳисоблагичлар ўрнатилишидан 1 соат олдин узилиши керак) лойиҳа ижрочисининг ишчи бригадаларини ҳамроҳлик қилувчи билан таъминлайди;
лойиҳа ижрочиси ва шаҳар (туман) иссиқлик ва сув таъминоти корхоналари билан биргаликда ўрнатилган сув ҳисоблагичларни хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари иштирокида расмийлаштирилган «тайёр ҳолда» бажарилган ишлар далолатномалари асосида фойдаланишга қабул қилиб олади;
лойиҳа ижрочиси (унинг жойлардаги ваколатли вакиллари) ва шаҳар (туман) иссиқлик ва сув таъминоти корхоналари билан тузилган бажарилган ишлар далолатномалари вилоят (ҳудудий) иссиқлик ва сув таъминоти корхоналарига берилади;
далолатномалар қайта ишланганидан сўнг лойиҳа ижрочиси (унинг жойлардаги ваколатли вакиллари) билан вилоят (ҳудудий) иссиқлик ва сув таъминоти корхоналари ўртасида вилоятнинг барча шаҳар ва туманлари бўйича бажарилган ишларнинг жамланма далолатномаси тузилади;
иссиқлик ва сув таъминоти корхоналари ҳар ойнинг 25-санасигача Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган манзилли рўйхат асосида ҳисобот ойида минтақада сув ҳисоблагич узелларини ўрнатиш бўйича бажарилган ишларнинг жамлама далолатномаларини топширади;
кафолат муддати тугагандан сўнг, истеъмолчи ҳисобидан бузилган сув ҳисоблагичларга техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва алмаштиришни амалга оширади;
аҳоли ва иссиқлик ва сув таъминоти корхоналари ўртасида имзоланган шартномалар асосида сувни ҳисоблагич узеллари учун истеъмолчилардан маблағларни ўз вақтида йиғиш ва қайтаришни ташкил этади.
19. Истеъмолчилар:
лойиҳа ижрочиси ва сув етказиб берувчилар вакилларининг сув ҳисоблагич узелларини ўрнатиш жойига белгиланган тартибда киришини таъминлаши шарт;
сув етказиб берувчилари хабарномасида кўрсатилган муддатларда сув ҳисоблагич узелларини ўрнатиш учун жой қуйидагиларда ўз вақтида тайёр бўлишини таъминлайди:
а) якка тартибдаги уй-жойларда белгиланган тартибда қудуқ қурилмасига эга кириш қувурида сув ҳисоблагичларни ўрнатиш жойи тайёр бўлишини таъминлайди. Сув ҳисоблагич олдидаги қувур линиясининг тўғри қисми узунлиги сув ўлчагич паспортида кўрсатилган меъёрий талабларга жавоб бериши керак;
б) кўп квартирали уйларда ҳар бир хонадонда иш пайтида халақит қилиши мумкин бўлган барча эҳтимолий тўсиқларни бартараф этган ҳолда, сув ҳисоблагични ўрнатиш жойига эркин кириш имкони таъминлайди. Сув ҳисоблагич ўрнатиладиган жойдаги қувур линиясининг тўғри қисми узунлиги сув ҳисоблагич паспортида кўрсатилган меъёрий талабларга жавоб бериши керак;
Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ва ҳудудий иссиқлик ва сув таъминоти корхоналарининг кредитни ташкил этиш ва унга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатларини ўз ичига олган ҳисоб-китоб қиймати бўйича ўрнатилган сув ҳисоблагич узеллари учун тўловларни шартнома асосида ўз вақтида амалга оширади;
ўрнатилган сув ҳисоблагич узелларининг бут сақланиши учун жавобгар ҳисобланади;
сув ҳисоблагич узелларининг қийматини тўлиқ тўлагандан сўнг уларга эгалик ҳуқуқини қўлга киритади;
сув ҳисоблагичларни даврий текшириш учун ҳудудий иссиқлик ва сув таъминоти корхоналари орқали «Ўзстандарт» агентлигининг ҳудудий бўлинмаларига тақдим этади.
Сув етказиб берувчи томонидан сув ҳисоблагичларни ўрнатиш бўйича иш бошланганлиги тўғрисида хабардор қилинган кундан бошлаб 30 кун ичида истеъмолчи томонидан сув ҳисоблагичларни ўрнатиш жойи таъминланмаса ва/ёки уларни ўрнатиш рад этилса, сув етказиб берувчи истеъмолчини совуқ ёки иссиқ сув тармоғидан узиб қўйиш ҳуқуқига эга.
20. Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари:
сув етказиб берувчилар вакиллари билан биргаликда аҳоли ўртасида сув ҳисоблагичларни жорий этиш ҳисобига сув таъминоти хизматлари учун ҳақ тўлашда маблағларни кўп миқдорда тежашга эришиш ва сув ҳисоблагич узелини ўрнатиш жойига киришни таъминлаш (уни ўз вақтида ўрнатишга тайёрлаш) зарурлиги тўғрисида тушунтириш ишларини олиб боради;
кам таъминланган оилаларга қонун ҳужжатларига мувофиқ моддий ёрдам кўрсатиш шаклида компенсация орқали уларга сув ҳисоблагич узелларини ўрнатиш учун ҳақ тўлашда ёрдам кўрсатади.
IV. Сув ҳисоблагич узелларини харид қилиш ва ўрнатиш
21. «II YAN» МЧЖ (Тошкент шаҳри) хорижий корхонаси консорциумига кирувчи Хитойнинг «China National Machinery Import & Export Corporation (CMC)» корпорацияси Хитой Халқ Республикаси корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган бутловчи қисмлар ва эҳтиёт қисмларни харид қилади, тайёр ҳолда топшириш шартларида уй-жой фондида сув ҳисоблагич узелларини йиғади, текширади ва ўрнатади.
22. Лойиҳа ижрочиси томонидан ўрнатилган сув ҳисоблагич узелларини қабул қилиш «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг ҳудудий вакиллари сифатида ҳудудий иссиқлик ва сув таъминоти корхоналари томонидан амалга оширилади.
23. Сув ҳисоблагич узеллари қийматини қоплаш ва уни ўрнатиш учун тўлов, сув, шу жумладан сув ҳисоблагичларни ишлатиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш учун тўлов тартиби истеъмолчи ва сув етказиб берувчи ўртасида тузиладиган тегишли шартномалар билан белгиланади.
24. Сув ҳисоблагич узеллари истеъмолчи томонидан уларнинг қиймати тўлиқ тўлангунига қадар иссиқлик ва сув таъминоти ҳудудий корхоналарининг мулки ҳисобланади.
25. Сув ҳисоблагич узеллари ходимларга уларнинг бутлиги ва техник ҳолатини визуал равишда назорат қилиш учун эркин киришни, сув ҳисоблагич шкала-рақамли қурилмаси кўрсаткичини кўчириб олиш имкониятини таъминлайдиган, шунингдек, хавфсизлик талабларига жавоб берадиган жойларда ўрнатилади.
V. Сув ҳисоблагич узелларидан фойдаланиш
26. Сув ҳисоблагич узелларидан фойдаланиш қуйидагиларни ўз ичига олади:
сув ҳисоблагичларига техник хизмат кўрсатиш, уларнинг кўрсаткичлари ва умуман сув ҳисоблагичларнинг техник ҳолатини назорат қилиш;
даврий текширув ишлари;
сув ҳисоблагичларни таъмирлаш;
ишдан чиққан сув ҳисоблагичларни ўрнатиш ва алмаштириш.
27. Сув ҳисоблагич узелларини ишлатиш ҳудудий иссиқлик ва сув таъминоти корхоналари томонидан амалга оширилади.
28. Сув ҳисоблагич узелларига белгиланган кафолат муддати давомида сув ҳисоблагич узелларидан фойдаланиш харажатлари сув етказиб берувчи ҳисобидан амалга оширилади.
29. Сув ҳисоблагич узелларига белгиланган кафолат муддати тугагандан сўнг, уларни сақлаш ва ишлатиш истеъмолчи ҳисобидан сув етказиб берувчилар билан тузилган шартномага мувофиқ амалга оширилади.
30. Сув ҳисоблагичларини таъмирлаш ишлари тегишли синов ускуналари ва ушбу ишларни бажариш учун рухсатномага эга бўлган ихтисослашган ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
VI. Сув ҳисоблагич узелларидан фойдаланиш қоидалари ва меъёрларини бузганлик учун жавобгарлик
31. Сув етказиб берувчи сув ҳисоблагичларнинг нормал ишлашини таъминловчи кўрсатилаётган хизматлар сифати, уларнинг хавфсиз ишлаши учун техник шартларга мувофиқлиги, истеъмолчига етказиб бериладиган сув ҳажмини ўлчашнинг аниқлиги учун жавобгардир. Сув етказиб берувчи истеъмолчига сув ҳисоблагичларнинг техник кўрсаткичлари, уларнинг самарали ва хавфсиз ишлаши қоидалари ва шартлари, хизмат қилиш (яроқлилик) муддати, техник кўрик ва синов кўриги даври ва муддатлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиши шарт.
32. Сув ҳисоблагичлардаги пломбалар ва техник ҳужжатларнинг бутлигини назорат қилиш иссиқлик ва сув таъминоти корхоналари томонидан амалга оширилади.
33. Сув ҳисоблагичлардаги пломбани бузганлик ва техник ҳужжатларнинг бутлиги учун жавобгарлик истеъмолчига юклатилади.
34. Истеъмолчининг айби билан пломбалар бузилган ва сув ҳисоблагичлар техник ҳужжатлари йўқолган тақдирда, истеъмолчи назоратчининг сўнгги ташрифи санасидан бошлаб кунига 24 соат давомида совуқ (иссиқ) сув таъминоти қувурининг тўлиқ қувватда узлуксиз ишлашидан келиб чиққан ҳолда хизматлар, шунингдек, такрорий текшириш синовлари бўйича ишлар қийматини тўлайди.
35. Агар сув ҳисоблагичда кафолат муддати давомида ундан ўлчов воситаси сифатида фойдаланиб бўлмаслигига олиб келадиган ишлаб чиқаришдаги нуқсон ёки носозлик аниқланса, лойиҳа ижрочиси уни беш кун ичида ўз ҳисобидан алмаштириб бериши шарт.
Сув ҳисоблагичнинг кафолат муддати у ўрнатилган пайтдан бошлаб белгиланади.
36. Кафолат муддати тугагандан сўнг, сув ҳисоблагичлардан фойдаланадиган ва техник хизмат кўрсатадиган сув етказиб берувчилар истеъмолчидан сув ҳисоблагичнинг носозлиги тўғрисида ариза келиб тушган кундан бошлаб уч кун ичида уни таъмирлаши ёки (агар таъмирлаш имконсиз бўлса) уни Ўзбекистон Республикасида сертификатланган янги сув ҳисоблагичига, истеъмолчи ҳисобидан, сув ҳисоблагичларини синаш ва нархлаш бўйича барча зарур ҳужжатларни тақдим этган ҳолда алмаштириб бериши шарт.
Бунда, истеъмолчи сув етказиб берувчига сув ҳисоблагичнинг носозлиги тўғрисида ариза билан мурожаат қилган пайтдан бошлаб уни тўлиқ тиклашгача бўлган даврда ишлатилган сув нархини ушбу ой учун сув ўлчагичнинг кўрсаткичини ундаги кунлар сонига бўлиш орқали аниқланадиган аввалги ой учун ўртача кунлик сув сарфи асосида тўлайди.
37. Истеъмолчи ўрнатилган сув ҳисоблагичлардан эҳтиёткорлик билан фойдаланиши, белгиланган тартибда хизмат кўрсатувчи ходимларнинг сув ҳисоблагичга тўсиқсиз киришини таъминлаши, амалдаги тарифларга мувофиқ унинг кўрсаткичлари асосида тўловларни ўз вақтида амалга ошириши шарт.
Сув ҳисоблагичлар носозлиги аниқланса, истеъмолчи бу ҳақда дарҳол сув етказиб берувчини хабардор қилиши шарт.
38. Сув ҳисоблагичларга қасддан зарар етказиш, сув таъминоти тармоқларига рухсатсиз уланиш ҳолатлари аниқланганда истеъмолчи қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
39. Сув етказиб берувчи ва истеъмолчи ўртасида юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунининг XXIII боби.
 LexUZ шарҳи
3-илова норасмий таржима.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 1-2-сон, 5-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон; 27.04.2023 й., 06/23/62/0232-сон)