Ҳужжат кучини йўқотган " " 18.05.2009
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
«ЎЗФАРМСАНОАТ» ДАКНИНГ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2006 ЙИЛ 14 ИЮЛДАГИ ПҚ-416-СОН ҚАРОРИ БИЛАН БЕЛГИЛАНГАН ИМТИЁЗЛАР ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН, ЧЕТДАН ОЛИБ КЕЛИНАДИГАН ДОРИ-ДАРМОН ВА ТИББИЁТ БУЮМЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ УЧУН МЎЛЖАЛЛАНГАН ХОМ АШЁ ВА МАТЕРИАЛЛАР РЎЙХАТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 16 августда 1612-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 6 майдаги 5-3-6/28, 53, ЭГ-01/10-2053, 01-02/8-9 ва 2009 йил 20 апрелдаги 7-сонли қарорига (рўйхат рақами 1952, 08.05.2009 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 июлдаги «Дори воситалари ва тиббий мақсаддаги буюмларни ишлаб чиқарадиган мамлакатимизнинг корхоналарини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-416-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 июлдаги ПҚ-416-сон қарори билан белгиланган имтиёзлар қўлланиладиган, четдан олиб келинадиган дори-дармон ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган хом ашё ва материаллар рўйхати иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Иқтисодиёт вазири Б. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 11 август,
7-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 11 август,
74-сон
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Э. ҒАНИЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 11 август,
ЭГ-01/10-4572-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси С. НАСИРОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 11 август,
01-02/16-17-сон
Соғлиқни сақлаш вазири Ф. НАЗИРОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 11 август,
6-сон
«Ўзфармсаноат» ДАК раиси Б. ЮНУСОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 11 август,
6-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 33-сон, 335-модда)