Ҳужжат кучини йўқотган " " 15.07.2009
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сонли «Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 мартдаги 140-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 35-модда) билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги Низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Тергов, суриштириш ва суд давомида жиноий ишлар ва материаллар бўйича олиб қўйиладиган ашёвий далиллар ва моддий бойликларни олиб қўйиш, ҳисобга олиш, сақлаш, бериш, сотиш, қайтариш, йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
тўртинчи—олтинчи хатбоши бешинчи—еттинчи хатбоши ҳисоблансин.
иккинчи—тўққизинчи хатбоши учинчи—ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин.