Олдинги таҳрирга қаранг.
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/402/0618-сон)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарорнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштириш бўйича ахборотларга доир қисмининг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 20 февралдаги ПҚ-586-сонли «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги айрим қонун ҳужжатларининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ 2013 йилнинг 1 январига қадар тўхтатилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ-331-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментида ягона ахборот-компьютер тармоғини ташкил этиш дастури 1-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментида ахборотларни тўплаш ва қайта ишлашнинг ташкилий-функционал схемаси 2-иловага мувофиқ;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/402/0618-сон)
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг таркибий ҳудудий бошқармалари, бўлимларини ягона ахборот-компьютер тармоғига улашнинг режа-жадвали 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Т/р | Тадбирлар номи | Амалга ошириш шакли ва механизмлари | Бажариш муддатлари | Масъул бажарувчилар |
1. | Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментида ягона ахборот-компьютер тармоғини ташкил этиш концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш | Концепция | 2006 йил июль | Бош прокуратура Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги |
2. | Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментида ягона ахборот-компьютер тармоғини ташкил этишнинг дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китобини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш | Дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китоб | 2006 йил август | Бош прокуратура Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги |
3. | Моддий-техник воситаларга (бино, махсус мебель, махсус техника, алоқа воситалари, автотранспортга) бўлган эҳтиёжни ўрганиш | Эҳтиёжларни аниқлаш | 2006 йил июль | Бош прокуратура Молия вазирлиги Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги |
4. | Асбоб-ускуналар етказиб берувчиларни ва дастурий таъминловчиларни белгилаш | Тендерлар ўтказиш | 2006 йил III-IV чораклар | Бош прокуратура Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги |
5. | Департаментни, унинг таркибий бўлинмаларини ҳамда маълумотларни қайта ишлаш марказини замонавий компьютер техникаси ва сервер асбоб-ускуналари, инструментал ва лицензия дастурлари: операция тизимлари, маълумотлар базаларини бошқариш тизимлари, иловалар билан таъминлаш бўйича идоравий дастурни ишлаб чиқиш Дастурни амалга ошириш | Идоравий дастур | 2006 йил III чорак 2007 йил I чорак | Бош прокуратура Молия вазирлиги Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тендерлар ғолиблари билан биргаликда |
6. | Ахборотлар тизимининг техник лойиҳасини ишлаб чиқиш. Тизимнинг иш лойиҳасини ишлаб чиқиш. Ўрнатилган техник воситаларда амалий дастурий таъминлашни инсталляциялаш бўйича ишлар | Ахборотлар тизимининг идоравий амалий дастурий комплекси | 2006 йил IV чорак - 2007 йил I чорак | Бош прокуратура Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги |
7. | Департаментни ва унинг бўлинмаларини телекоммуникациялар ва алоқанинг, шу жумладан Ҳукумат алоқасининг зарур воситалари билан таъминлаш | Улашнинг режа-жадвали | 2006 йил III чорак | Бош прокуратура Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги |
8. | Департаментни ва унинг бўлинмаларини Интернет тармоғига алоҳида улашни таъминлаш | Улашнинг режа-жадвали | 2006 йил III чорак - 2007 йил I чорак | Бош прокуратура Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги |
9. | Департаментда ва унинг таркибий бўлинмаларида корпоратив компьютер тармоқларини ташкил этиш бўйича идоравий дастурни ишлаб чиқиш | Идоравий дастур | 2006 йил III чорак | Бош прокуратура Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги |
10. | «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментида ягона ахборот-компьютер тармоғини ташкил этиш» техник лойиҳасини ишлаб чиқиш | Техник лойиҳа | 2006 йил IV чорак | Бош прокуратура Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги |
11. | «Солиқ, валютага оид жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш ва терроризмни молиялаштириш масалалари бўйича маълумотларни айирбошлаш учун ягона ахборот-компьютер тармоғини бошқа идораларнинг ахборот тармоғига улаш» дастурини ишлаб чиқиш Дастурни амалга ошириш | Идоралараро ҳужжат | 2006 йил IV чорак 2007 йил II чорак | Бош прокуратура Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги Адлия вазирлиги Ички ишлар вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Давлат мулки қўмитаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаоли ятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Марказий банк Тижорат банклари Давлат божхона қўмитаси Давлат солиқ қўмитаси Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги |
12. | Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш ва терроризмни молиялаштириш масалалари бўйича ахборотларни тайёрлаш ва узатиш учун фойдаланиладиган электрон рақамли имзоларни шифрлаш калитлари ва сертификатларини тайёрлаш ҳамда давлат бошқаруви органларини ва ташкилотларни улар билан таъминлаш | Режа-жадвал | 2006 йил IV чорак | Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош прокуратура |
13. | Ягона ахборот-компьютер тармоғини фойдаланишга топшириш Дастурий таъминлашни кузатиб бориш | 2007 йил II чорак 2007 йил охиригача | Бош прокуратура Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги | |
14. | Чет элларга борган ҳолда шундай тузилмаларнинг иш тажрибасини ўрганиш | Хизмат сафарлари | 2006-2007 йиллар | Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги |
15. | Бош прокуратурани ҳамда Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментини ва уларнинг таркибий бўлинмаларини идоравий телефон тармоғини ташкил этиш учун зарур ички алоқа билан таъминлаш | Улашнинг режа-жадвали | 2007 йил I чорак | Бош прокуратура Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги |
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/402/0618-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(схема Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 июндаги 365-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 497-модда)
Т/р | Минтақалар | Жами бўлинмалар | 2006 йил | 2007 йил | |
III чорак | IV чорак | I чорак | |||
1. | Қорақалпоғистон Республикаси | 17 | 7 | 5 | 5 |
2. | Андижон вилояти | 18 | 7 | 6 | 5 |
3. | Бухоро вилояти | 14 | 6 | 4 | 4 |
4. | Жиззах вилояти | 14 | 6 | 4 | 4 |
5. | Қашқадарё вилояти | 14 | 6 | 4 | 4 |
6. | Навоий вилояти | 11 | 4 | 4 | 3 |
7. | Наманган вилояти | 13 | 5 | 4 | 4 |
8. | Самарқанд вилояти | 17 | 7 | 5 | 5 |
9. | Сурхондарё вилояти | 16 | 6 | 5 | 5 |
10. | Сирдарё вилояти | 12 | 5 | 4 | 3 |
11. | Тошкент вилояти | 22 | 9 | 7 | 6 |
12. | Фарғона вилояти | 20 | 8 | 6 | 6 |
13. | Хоразм вилояти | 12 | 5 | 4 | 3 |
14. | Тошкент шаҳри | 12 | 12 | - | - |
Ҳаммаси: | 213 | 93 | 63 | 57 |