Ҳужжат кучини йўқотган " " 14.12.2011
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 14 декабрдаги ПФ-4391-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси муассисларининг 1-иловага* мувофиқ таркибига розилик берилсин.
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
3. Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмасининг ташкилий тузилмаси 2-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
(3-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 20 июндаги 382-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 25-26-сон, 229-модда)
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ёғмойтамакисаноат» ёғ-мой ва тамаки саноати корхоналари уюшмасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1994 йил 26 сентябрдаги 482-сонли ва «Озиқовқатсаноат» қандолатчилик, чой ва пиво-алкоголсиз ичимликлар саноати корхоналари уюшмасини ташкил этиш ва унинг фаолияти тўғрисида» 1994 йил 26 сентябрдаги 483-сонли қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.