17.06.1999 йилдаги -сон
 LexUZ шарҳи
1. Миллий қонун ҳужжатлари ёки ваколатли ҳокимият органи томонидан, меҳнаткашлар ва иш берувчиларнинг тегишли ташкилотлари билан маслаҳатлашилгандан сўнг, 3-модданинг «d» кичик бандида кўрсатилган иш турлари белгиланади, бунда тегишли халқаро стандартлари, хусусан, Болалар меҳнатининг энг ёмон шакллари тўғрисидаги 1999 йилги Тавсиянинг 3- ва 4-бандлари қоидалари эътиборга олинади.
3. Ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ белгиланган иш турлари рўйхати мунтазам таҳлил қилиб борилади ва заруратга қараб меҳнаткашлар ва иш берувчиларнинг тегишли ташкилотлари билан маслаҳатлашиб, қайта кўриб чиқилади.
Халқаро Меҳнат Бюроси Бош директори, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставининг 102-моддасига мувофиқ, юқоридаги моддалар қоидаларига биноан ўзи рўйхатга олган ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари ва денонсация актларининг барчасига оид тўла маълумотларни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига рўйхатга олиш учун юборади.
а) Ташкилотнинг бирор аъзоси томонидан қайта кўриб чиқилган янги конвенциянинг ратификация қилиниши, қонуннинг ўз кучи билан, 11-модда қоидаларидан қатъий назар, мазкур Конвенциянинг зудлик билан денонсация қилинишига олиб келади, бунда қайта кўриб чиқилган янги конвенция кучга кирган бўлиши керак;