20.06.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2891
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг Қарори, 20.06.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2891
Кучга кириш санаси
27.06.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 16.09.2020
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги ПҚ-3066-сон «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлиги ва капиталлашув даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги ПҚ-3066-сон «Тижорат банкларининг молиявий барқарорлиги ва капиталлашув даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) томонидан тижорат банкларига таъминотсиз кредитларни бериш тартибини белгилайди.
7. Қарз олувчи банкка ажратиладиган таъминотсиз кредитларнинг максимал миқдори қарз олувчи банкнинг ушбу Низомнинг 1-иловасида рўйхати келтирилган миллий валютадаги ҳисобварақлар бўйича мажбуриятларининг қолдиқлари жами суммасининг 30 фоизидан ошмаслиги лозим, бундан васийлик ўрнатилган қарздор банклар мустасно.
9. Таъминотсиз кредитни олиш учун қарз олувчи банк мазкур Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган шаклдаги аризага қуйидагиларни илова қилган ҳолда Марказий банкка мурожаат қилади:
17. Қарздор банкнинг таъминотсиз кредитдан фойдаланиш даврида мазкур Низомнинг 16-бандида кўзда тутилган операциялардан ташқари барча актив операциялари тўхтатилади.
21. Қарздор банкка васийлик қилиш Банкларга васийлик қилиш тўғрисидаги Низомда (рўйхат рақами 570, 1998 йил 19 декабрь) белгиланган тартибда амалга оширилади.

Таъминотсиз кредит олиш тўғрисида
АРИЗА

_____________-сон20__ йил «___» _____________

________________________________________________________________
(қарз олувчи банкнинг номи)

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Ҳисоб-китоб-касса марказидаги вакиллик ҳисобварағининг рақами ________________________________________________________________
Юридик манзил: ______________________________________________________________________________
телефон: _____________________ факс: _________________________
20___ йилнинг «___» ________дан 20___ йилнинг «___» ___________гача йиллик _______ фоиз ставкаси бўйича

____________________________________________________________
(сумма рақамларда ва сўз билан ёзилади)

сўм
миқдорида таъминотсиз кредити беришингизни сўраймиз.
Кредит суммасини юқорида қайд этилган вакиллик ҳисобварағига ўтказишингизни сўраймиз. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларига таъминотсиз кредитларни бериш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2891, 2017 йил 20 июнь) талабларига риоя этилганлигини тасдиқлайман.
Банкнинг ваколатли шахси ________________

_____________________________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

Марказий банк томонидан тўлдирилади
_____________________________________-сон

(аризанинг қайд рақами)

Ариза келиб тушган сана 20__ йил «___» _____________
Ҳужжатларни қабул қилувчи шахс _________________

_____________________________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)