Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
I. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 19 ноябрда қабул қилинган «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 1, 43-модда; 1993 йил, № 5, 236-модда, 1994 йил, № 11-12, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда) 8-моддаси учинчи бандининг олтинчи хатбошиси «имтиёзлар бериш» деган сўзлардан олдин «қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 13 январда қабул қилинган «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 1998 йил 1 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган янги таҳрири (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 97-модда):
«Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш ва молиялаш, ишсиз шахсларнинг бундай ишларда иштирок этиши тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;
«Ишсизлик нафақаси ушбу Қонуннинг 3-моддасига мувофиқ ишсиз деб эътироф этилган шахсларга тайинланади. Қарамоғида учтагача киши бўлган, ўттиз беш ёшга тўлмаган ишсиз эркакларга ишсизлик нафақаси улар ҳақ тўланадиган жамоат ишларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда иштирок этган тақдирда тайинланади»;
«қарамоғида учтагача киши бўлган ўттиз беш ёшга тўлмаган ишсиз эркак ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этишни рад этган тақдирда»;
тўртинчи, бешинчи, олтинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошилари тегишинча бешинчи, олтинчи, еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилари деб ҳисоблансин;
«ишсиз шахс ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этаётган бўлса, бундай ишларда иштирок этган даврида».
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 14 январдаги қарори билан тасдиқланган Мулкчиликнинг барча шаклидаги корхоналар (ташкилотлар), шу жумладан, чет эл корхоналари ва қўшма корхоналар фақат махсус рухсатнома (лицензия) асосидагина шуғулланишга ҳақли бўлган фаолият турлари рўйхатининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 4, 182-модда; 1994 йил, № 4, 109-модда, № 5, 143-модда, № 8-9, 244-модда, № 10, 258-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда) ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 22-модда; 1994 йил, № 5, 161-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда) 4-моддаси 4-бандининг:
«б) жисмоний шахслар — туғилиш, ўлим қайд этилганлиги учун, фарзандликка олиш, оталикни белгилаш, жинснинг ўзгартирилиши ҳолларида, шунингдек фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш пайтида йўл қўйилган хатолар муносабати билан туғилганлик тўғрисидаги ҳужжатлар ёзувлари ўзгартирилган, тузатилган ва тўлдирилган тақдирда уларга гувоҳномалар берганлик учун»;
«в» кичик бандидаги «руҳий касаллиги ё ақли заифлиги» деган сўзлар «руҳияти бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«д) табиий офатлар натижасида жабрланган жисмоний шахслар — уларга такрорий гувоҳномалар берганлик учун».
Кейинги таҳрирга қаранг.
V. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 38-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,1995 йил, № 6, 118-модда; 1997 йил, № 4-5, 126-модда) 31-моддаси иккинчи қисмининг бешинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан алмаштирилсин:
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси махсус ваколатли давлат табиатни муҳофаза қилиш идоралари ҳисобланади».
VI. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 320-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 241-модда) 21-моддасининг иккинчи қисми чиқариб ташлансин.
VII. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, № 5, 125-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 3, 38-модда) 23-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
сайлов тайинланган кунга қадар сўнгги беш йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшамаган фуқаролар;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг, Ички ишлар вазирлигининг, Давлат божхона қўмитасининг, бошқа ҳарбийлаштирилган бўлинмаларнинг ходимлари;
диний ташкилотлар ва бирлашмаларнинг профессионал хизматчилари депутатликка номзод этиб рўйхатга олинмайдилар.
Судьялар, прокуратура органлари ва ҳокимият ижроия органларининг мансабдор шахслари (вилоятлар, туманлар ва шаҳарларнинг ҳокимлари бундан мустасно) депутат этиб сайлангудек бўлсалар, эгаллаб турган лавозимларидан бўшаш тўғрисида ариза берганлари тақдирдагина халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига номзод этиб рўйхатга олинадилар».
Кейинги таҳрирга қаранг.
VIII. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда):
Божхона назоратини четлаб ёки Божхона назоратидан яшириб ёхуд Божхона ҳужжатлари ва воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланган ҳолда ёки декларациясиз ёхуд бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб, товар ёки бошқа қимматликларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш:
б) чегарани бузиб ўтиш, яъни божхона хизматининг розилигини олмасдан туриб, товар ёки бошқа қимматликларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан очиқдан-очиқ ўтказиш йўли билан;
Этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини ноқонуний равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
мол-мулк мусодара қилиниб, энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
IX. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда):
2) 405-моддаси матнидаги «етти суткада» деган сўзлар «ўн беш суткада» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Назорат инстанцияси суди жиноят ишини назорат тартибда кўриб, кассация ажримини, агар кейин суд ажримлари қарорлари чиқарилган бўлса, уларни ҳам бекор қилади ва ишни янгидан кассация тартибида кўриб чиқишга ўтказади»;
X. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг Ахборотномаси 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда):
«сотилаётган ашёларни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
«фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима сабаб бўлади»;
Этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини ноқонуний равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш,—
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
«ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш қилишларнинг белгиланган тартибини бузиш, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
5) 245-моддасининг биринчи қисми «175-моддасининг бешинчи қисми» деган сўзлардан кейин «1751-моддасида» деган сўзлар билан, «186» рақамидан кейин «1861» деган, «241» рақамидан кейин эса «2411» деган рақамлар билан тўлдирилсин;
6) 261-моддасининг биринчи қисмидаги «65-моддасининг биринчи қисмида (қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар бундан мустасно), 65-моддасининг иккинчи қисмида, 68-моддасида (ҳисоботни бузиб кўрсатиш, ердан фойдаланганлик тўғрисида ахборот тақдим этишдан бош тортиш ёки нотўғри ахборот тақдим этиш бундан мустасно), 69-моддасида (қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар бундан мустасно)» деган сўзлар «65-моддасининг иккинчи қисмида (қишлоқ хўжалиги ерларини ва бошқа ерларни яроқсиз ҳолга келтирганлик бундан мустасно), 68-моддасида (шаҳарлар ва посёлкаларнинг ерларига, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларга, сув фонди ерларига оид қисми)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ер ресурслари давлат қўмитасининг органларига ушбу Кодекснинг 65-моддасида (ерларни ишлаб чиқариш ва бошқа чиқиндилар, кимёвий ва радиоактив моддалар ҳамда оқова сувлар билан ифлослантирганлик бундан мустасно), 68-моддасида (шаҳарлар ва посёлкаларнинг ерлари, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар, сув фонди ерлари бундан мустасно), 69-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ер ресурслари давлат қўмитаси органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чорасини қўллашга қуйидагилар ҳақлидирлар:
Ўзбекистон Республикаси ерлардан фойдаланиш ва уларнинг муҳофаза этилишини назорат қилиш бўйича бош давлат инспектори ва унинг ўринбосарлари — фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваригача миқдорда;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлари ерлардан фойдаланиш ва уларнинг муҳофаза этилишини назорат қилиш бўйича давлат инспекторлари — фуқароларга энг кам иш ҳақнинг икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваригача миқдорда жарима солишга».
XI. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 6 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида депутатларининг мақоми тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 6, 114-модда; 1996 йил, № 9, 141-модда) 7-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан алмаштирилсин:
«Алоҳида ҳолларда депутатнинг ваколатлари тегишли ҳокимият вакиллик органи қарори билан муддатидан илгари тўхтатилиши мумкин. Депутат деган юксак номга доғ туширувчи хулқ-атвор бундай масалани кўриб чиқиш учун асос бўлиши мумкин.
Депутат уни депутатликка номзод этиб кўрсатган орган (партия) олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, бу органнинг (партиянинг) таклифи ҳам депутатнинг ваколатларини муддатидан илгари тўхтатиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин».
Кейинги таҳрирга қаранг.
XII. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 1-сонга илова; 1997 йил, № 2, 65-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда):
«Ишсизлик нафақаси ишсиз деб эътироф этилган шахсга у иш қидираётган шахс сифатида маҳаллий меҳнат органида рўйхатдан ўтган кундан эътиборан тайинланади. Қарамоғида учтагача киши бўлган, ўттиз беш ёшга тўлмаган ишсиз эркакка ишсизлик нафақаси у ҳақ тўланадиган жамоат ишларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда иштирок этган тақдирда тайинланади. Ишсиз шахснинг нафақа олиш ҳуқуқи у иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтган пайтдан бошлаб кечи билан ўн биринчи кундан эътиборан кучга киради»;
«қарамоғида учтагача киши бўлган, ўттиз беш ёшга тўлмаган ишсиз эркак ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этишни рад этган тақдирда»;
тўртинчи, бешинчи, олтинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошилари тегишинча бешинчи, олтинчи, еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
«ишсиз шахс ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этаётган бўлса, — бундай ишларда иштирок этган даврида».
Кейинги таҳрирга қаранг.
XIII. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11-12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда) 38-моддаси:
«Фарзандликка олиш, оталикни белгилаш, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш, жинснинг ўзгартирилиши каби воқеа ва фактлар ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган фуқаролик ҳолати ҳужжатларида уларга тегишли ўзгартишлар киритиш йўли билан ифодаланади»;
учинчи, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлари тегишинча тўртинчи, бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
олтинчи қисмидаги «фуқаролик ҳолати ҳужжатларини ёзиш органи томонидан суд қарори асосида» деган сўзлар «фуқаролик ҳолати ҳужжатларини ёзиш органи томонидан, манфаатдор шахслар ўртасида низо бўлса ёки фуқаролик ҳолати ҳужжатларидаги ёзувларда жиддий тафовутлар бўлса — суд қарори асосида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
XIV. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Консуллик уставининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 124-модда) 46-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Консул томонидан фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади».
XV. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 133-модда; 1997 йил, № 4-5, 126-модда) 22-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат синовлари ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан белгиланган услуб ва муддатларда рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган давлат нав синов станцияларида, давлат нав синов участкаларида, бошқа хўжаликлар ва ташкилотларда ўтказилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
XVI. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган «Табиий монополиялар тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 4-5, 106-модда) қуйидаги мазмундаги 21-модда билан тўлдирилсин:
табиий монополиялар — товар бозоридаги шундай ҳолатки, унда технологик хусусиятларга қўра ишлаб чиқариш харажатлари ортиб кетиши муносабати билан муайян турдаги товарларга (ишларга, хизматларга) бўлган талабни қондиришнинг рақобатга асосланган шароитини яратиб бўлмайди ёки бундай шароитни яратиш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас;
табиий монополия субъекти — табиий монополия шароитида товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш (реализация қилиш) билан машғул хўжалик юритувчи субъект (юридик шахс)»
Кейинги таҳрирга қаранг.
XVII. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 4-5-сонга илова, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда);
«Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари даромад (фойда) солиғи, қўшилган қиймат солиғи, экология солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ, ер солиғи, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, бошқа маҳаллий солиқлар ва йиғимлар (мол-мулк солиғи бундан мустасно) ўрнига бюджетга ялпи даромад солиғи тўлайдилар. Ялпи даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш тартиби ва ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;
«Хар йили Давлат бюджети тасдиқланаётган вақтда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси юридик шахсларнинг даромадларига (фойдасига) солинадиган солиқ ставкасини ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган энг юқори миқдоридан кўпайтирмай белгилаган ҳолда уни қайта кўриб чиқиши мумкин»;
«Жисмоний шахсларнинг даромадига солинадиган солиқ тўлов манбаида ушлаб қолинганда солиқ қуйидаги муддатларда тўланади:
даромад тўловчи юридик шахслар томонидан, ушлаб қолинган солиқ суммаси шу мақсадларда пул маблағлари олиш учун банкка ҳужжатлар тақдим этиш билан бир вақтда бюджетга ўтказилади;
тўловни натура ҳолида ёки маҳсулотни реализация қилишдан, ишлар бажариш ёхуд хизмат кўрсатишдан тушган тушумдан тўловчи юридик шахслар томонидан, ушлаб қолинган солиқ суммаси тўлов амалга оширилган ой тугаганидан кейин беш кун ичида бюджетга ўтказилади.
иш ҳақини тўлаш чоғида жисмоний шахснинг талабига кўра унга унинг даромади суммаси ва тури, шунингдек ушлаб қолинган солиқ суммаси (агар солиқ ушлаб қолинган бўлса) кўрсатилган маълумотномани бериши;
асосий бўлмаган иш жойидан олинган даромадлар тўғрисида жисмоний шахснинг рўйхат рақами, фамилияси, исми ва отасининг исми, доимий яшаш манзили, ҳисобот йилида қилган даромадининг умумий суммаси ва ушлаб қолинган солиқнинг умумий суммаси кўрсатилган маълумотномани қонун ҳужжатларида белгиланган шаклда молия йили тугаганидан сўнг ўттиз кун ичида солиқ органларига тақдим этиши шарт»;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар учун солиқнинг қатъий суммасини белгилаган ҳолда солиқ солишнинг алоҳида тартибини тайинлаши мумкин»;
иккинчи қисми «ана шу товарлар» деган сўзлардан кейин «(ишлар, хизматлар)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти солиқ солинадиган оборотдир, қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод қилинган ва ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бундан мустасно»;
«агар ҳукуматлараро тузилган шартномаларда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) эркин конвертация қилинадиган валютадаги экспортига, шу жумладан Мустақил Давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатларига етказиб берилишига»;
«чет эл тарафи томонидан ўзаро дўстлик принципи қўлланган тақдирда, чет эл дипломатик ваколатхоналари ҳамда уларга тенглаштирилган ваколатхоналарнинг расмий фойдаланиши учун, шунингдек бу ваколатхоналар дипломатик ва маъмурий-техник ходимларининг, шу жумладан улар билан биргаликда яшаётган оила аъзоларининг, агар улар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмасалар ҳамда республикада доимий яшаётган бўлмасалар, шахсий фойдаланиши учун реализация қилинаётган товарларга (ишларга, хизматларга)»;
«Ижтимоий аҳамиятга молик айрим озиқ-овқат товарлари бўйича қўшилган қиймат солиғи камайтирилган ставкаларда тўланиши мумкин. Ставкалар ва бундай товарларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;
«Бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи солиқ солинадиган оборот бўйича ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси билан ушбу Кодекснинг 75-моддасига мувофиқ ҳисобга ўтказиладиган солиқ суммаси ўртасидаги фарқ сифатида белгиланади»;
«Ҳисобга ўтказиладиган қўшилган қиймат солиғи суммаси ҳисобот даврида амалда келиб тушган, шунингдек импорт қилинган, солиқ солинадиган оборот, шу жумладан ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган оборот учун фойдаланиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) учун олинган ҳисобварақ-фактуралар бўйича тўланиши лозим бўлган солиқ суммасидир. Олинган, ўз эҳтиёжлари учун фойдаланилаётган асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича солиқ суммаси ҳисобга ўтказилмаслиги керак»;
14) 76-моддасининг учинчи қисмидаги «солиғи бўйича ҳисобга турмаган» деган сўзлар «солиғини тўловчи бўлмаган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
15) 90-моддасининг биринчи қисми «қонун ҳужжатларига мувофиқ мулк қилиб олинган ернинг қиймати бундан мустасно» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси норматив муддатда ўрнатилмаган ёки фойдаланилмаётган ускуналар учун солиқнинг оширилган ставкаларини белгилашга ҳақли»;
«солиқ тўловчининг балансида бўлган ҳамда тадбиркорлик фаолиятида фойдаланилмаётган фуқаролик ҳимояси ва сафарбарлик аҳамиятига молик объектларнинг»;
«Қонун ҳужжатларига мувофиқ ер участкаларини ижарага олган юридик ва жисмоний шахслар ер солиғи ўрнига бюджетга ижара ҳақи тўлайдилар»;
9-банди «нефть ва газ қувурлари» деган сўзлардан кейин «иссиқлик трассалари» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
«11) Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритилган объектлар қурилиши учун ажратилган ерлар — қурилишнинг норматив муддати даврига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан қурилиш ишлари тўхтатиб қўйилган объектлар эгаллаган ерлар»;
«19) солиқ тўловчининг балансида бўлган ҳамда тадбиркорлик фаолиятида фойдаланилмаётган фуқаролик ҳимояси ва сафарбарлик аҳамиятига молик объектлар эгаллаган ерлар»;
20) 102-моддаси биринчи қисмининг 1-бандидаги «(бюджетдан молиявий таъминланадиган бошқарув органлари ва илмий-тадқиқот муассасалари бундан мустасно)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
«Юридик шахслар балансида бўлган ва улар томонидан тадбиркорлик фаолиятида фойдаланилмаётган фуқаролик ҳимояси ва сафарбарлик аҳамиятига молик объектларга ер остидан фойдаланганлик учун солиқ солинмайди»;
«9) товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилинаётганда ҳисобварақ-фактураларни белгиланган тартибни бузган ҳолда расмийлаштирганлик учун маҳсулот етказиб берувчидан реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) қийматининг ўн фоизи миқдорида жарима ундирилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
XVIII. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 95-модда) 3-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Марказий сайлов комиссияси Олий Мажлис томонидан камида ўн беш нафар аъзодан иборат таркибда тузилади.
Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг тавсияси бўйича Олий Мажлис томонидан тасдиқланадилар.
Марказий сайлов комиссиясининг Раиси комиссия аъзолари орасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномаси бўйича комиссия мажлисида сайланади.
Марказий сайлов комиссия Раисининг ўринбосари ва комиссия котиби комиссия аъзолари орасидан комиссия мажлисида сайланадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
XIX. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 28 августда қабул қилинган «Эл-юрт ҳурмати» орденини таъсис этиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 9, 163-модда) билан тасдиқланган «Эл-юрт ҳурмати» ордени тавсифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Эл-юрт ҳурмати» ордени 1 микрон қалинликдаги тилла қопланган 925 пробали кумушдан тайёрланади, у икки ёнбағридан нурлар таралган саккиз қиррали юлдуз шаклига эга. Юлдузнинг бурчаклари орасида зангори рангдаги шаффоф эмаль қопланган тарам бўлиб таралаётган нур тутамлари жойлашган. Юлдузнинг қарама-қарши жойлашган учларининг ораси 57 миллиметр. Нурлар жо бўлган айлананинг диаметри — 52 миллиметр.
Орденнинг марказида Регистон майдони тасвирланган. Унинг ортида рангли эмаль юритилган водийлар ва тоғлар, улар узра эса зангори осмон фонида чиқаётган қуёш акс эттирилган.
Майдон тасвирининг атрофи қизил рангдаги эмаль тўлдирилган ботиқ айлана билан ўралган. Юқорида, оқ фонда «EL-YURT HURMATI» сўзлари, айлананинг пастки қисмида — яшил шаффоф эмаль қопланган дафна шохлари жойлашган. Тасвир ва ёзувнинг атрофи қизил рангдаги эмаль тўлдирилган ботиқ айлана билан ўралган.
Орденнинг орқа томонида, пастки қисмида унинг тартиб рақами 2 миллиметр катталикдаги шрифт билан ёзилган.
Орден Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги муҳайяр лента сирилган қадағичга илмоқча ва ҳалқа ёрдамида уланади».