Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Қарори
Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 5-сон, 64-модда)
Экспортга маҳсулот етказиб бериш ҳажмлари ва турларини кенгайтириш, юқори қўшилган қийматли, экспортга мўлжалланган рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарни рағбатлантириш, шунингдек тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 1 февраль,
44-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 февралдаги 44-сон қарорига
ИЛОВА
Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 10-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Товарлар ва хизматларни экспортга сотишдан олинган хорижий валютадаги тушумнинг 25 фоизи ваколатли банкларга мажбурий сотилиши керак, экспорт қилишдан тушган хорижий валютадаги тушумнинг 50 фоизи мажбурий сотилиши керак бўлган 4-иловага мувофиқ рўйхат бўйича товарлар ва хизматларнинг алоҳида турлари бундан мустасно.».
2. 15-банднинг биринчи хатбошидаги «4-иловага мувофиқ шакл бўйича тақдим этадилар (хорижий валютанинг ҳар бир тури бўйича алоҳида варақларда, 100 ва 50 фоиз мажбурий сотиш бўйича алоҳида)» сўзлари «5-иловага мувофиқ шакл бўйича тақдим этадилар (хорижий валютанинг ҳар бир тури бўйича алоҳида варақларда, мажбурий сотишнинг ҳар бир ставкаси бўйича алоҳида)» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. 16-бандда:
биринчи хатбошидаги «хорижий валюта мажбурий сотилиши тўғрисидаги маълумотларни 5-иловага мувофиқ шакл бўйича» сўзлари «хорижий валютадаги тушумнинг мажбурий сотилиши тўғрисидаги маълумотларни 6-иловага мувофиқ шакл бўйича» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «5-иловага» сўзлари «6-иловага» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан экспорт қилишдан тушган хорижий валютани сотиш мажбурий бўлган товарлар
РЎЙХАТИ

Т/р

Товарнинг номи

ТИФ ТН коди

1.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ёввойи ўсимликлар

0701 — 0709, 0714, 0801 — 0802, 0803 10 100 0, 0803 90 100 0, 0804 10 000 1, 0804 20 100 0,

0804 30 000 1, 0804 40 000 0 — 0804 50 000 1, 0805, 0806 10, 0807 — 0810, 12

2.

Табиий газ*

2711 21

3.

Мис ва мисдан тайёрланган буюмлар

74, 8544

* Шу жумладан транзит.».
5. Қуйидаги мазмундаги 4-илова қўшилсин:
«4-ИЛОВА
Экспорт қилишдан тушган хорижий валютадаги тушумнинг 50 фоизи мажбурий сотиладиган товарлар ва хизматларнинг алоҳида турлари
РЎЙХАТИ

Т/р

Товарлар ва хизматлар номи

ТИФ ТН коди

1.

Буғдой

1001

2.

Барча турлардаги олтингугурт

2503 00, 2802 00 000 0

3.

Табиий газ ва нефть-газ тармоғининг бошқа маҳсулотлари*

2701-2715

4.

Водород, инерт газлар ва бошқа металл бўлмаган газлар

2804

5.

Рух ва ундан тайёрланган буюмлар

2817 00 000,79

6.

Гидразин ва гидроксиламин ҳамда уларнинг ноорганик тузлари, бошқа ноорганик асослар, оксидлар, гидроксидлар ва бошқа металлар пероксидлари

2825

7.

Уран

2844

8.

Полиэтилен

3901

9.

Полипропилен

3902

10.

Қора металллар

72

11.

Мис ва ундан тайёрланган буюмлар

74, 8544

12.

Бошқа қимматли бўлмаган металлар, металлокерамика, улардан тайёрланган буюмлар

81

13.

Авиатранспорт хизматлари

14.

Темир йўл транспорти хизматлари

15.

Телекоммуникация хизматлари (почта алоқаси хизматлари бундан мустасно)

16.

Банк хизматлари

* Шу жумладан транзит.».
6. 4 ва 5-иловалар тегишли равишда 5 ва 6-иловалар деб ҳисоблансин.
7. 5-илованинг 4-позициясидан «(100%, 50%)» сўзлари чиқариб ташлансин.
8. 6-илованинг номидан «50 фоиз» сўзлари чиқариб ташлансин.