Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида» 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон қарори)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 52-сон, 605-модда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида» 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 27 декабрь,
415-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 декабрдаги 415-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банки томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2009 йил 25 майдаги 148-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 5-сон, 40-модда):
а) қарорнинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Якка тартибда ҳамда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қурилишида қатнашувчи тижорат банклари — «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ипотека банк» АТИБ, АТ «Халқ банки», «Асака банк» АТБ ва Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»;
б) қарорнинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида» 2009 йил 30 мартдаги ПҚ-1083-сон ва «2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида» 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон қарорларига мувофиқ қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жойлар қурилишини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади;
в) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«1. Якка тартибда ҳамда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича янги типлардаги арзон уй-жойлар қурилишида қатнашувчи тижорат банклари — «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ипотека банк» АТИБ, АТ «Халқ банки», «Асака банк» АТБ ва Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
г) Тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банки томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги Низомда:
Низомнинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Якка тартибда ҳамда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича янги типлардаги арзон уй-жойлар қурилишида қатнашувчи тижорат банклари — «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ипотека банк» АТИБ, АТ «Халқ банки», «Асака банк» АТБ ва Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисида Низом»;
1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«1. Ушбу Низом қатнашувчи тижорат банклари — «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ипотека банк» АТИБ, «Халқ банки» АТ, «Асака банк» АТБ ва «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ (кейинги ўринларда банк деб аталади) томонидан қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун мақсадли маблағлар ҳисобига қишлоқ аҳолисига имтиёзли ипотека кредитлари бериш тартибини белгилайди»;
2-бандда:
иккинчи хатбошидаги «уй-жой» сўзидан кейин «ёки арзон уй-жой» сўзлари қўшилсин;
учинчи хатбошидаги «тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш» сўзлари «қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жойлар ва арзон уй-жойлар қуриш» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:
«арзон уй-жой — хўжалик иморатлари ва обод ҳовлилари бўлган икки, уч қаватли кўп квартирали (2, 3 хонали) уйлар, аҳоли зич жойлашган туманларда ҳовлидаги иморатлар билан биргаликда майдони 0,02 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 2 ва 3 хонали уйлар»;
олтинчи — ўн тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи — йигирманчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
еттинчи хатбошидаги «қишлоқда уй-жой қуришга» сўзлари «қишлоқ жойларда уй-жой ва арзон уй-жой қуришга» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўққизинчи хатбошидаги «уй-жой» сўзидан кейин «ёки арзон уй-жой» сўзлари қўшилсин;
ўнинчи — ўн учинчи хатбошилар ўнинчи хатбоши сифатида қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«бошланғич бадал — қарз олувчининг арзон уй-жойлар смета қийматининг камида 15 фоизи миқдоридаги ёки майдони 0,04 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уйлар ва майдони 0,06 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3, 4, 5 хонали уйлар смета қийматининг камида 25 фоизи миқдоридаги қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчиларнинг) ёки юридик шахснинг — қарз олувчининг иш берувчисининг қарз олувчининг номига банкда очилган омонат қўйилма ҳисоб рақамига ўтказилган пул маблағлари шаклидаги маблағлари»;
ўн тўртинчи — йигирманчи хатбошилар тегишли равишда ўн биринчи-ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
ўн бешинчи хатбошидаги «қурилаётган уй-жой смета қийматининг камида 25 фоизи» сўзлари «қурилаётган арзон уй-жойлар смета қийматининг камида 15 фоизи ёки майдони 0,04 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган қурилаётган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уйлар ва майдони 0,06 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3, 4, 5 хонали уйлар смета қийматининг камида 25 фоизи миқдорида» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн олтинчи хатбошида:
«уй-жой» сўзларидан кейин «ёки арзон уй-жой» сўзлари қўшилсин;
«кредит суммасининг камида 25 фоизи» сўзлари «арзон уй-жойлар қуришда кредит суммасининг камида 15 фоизи ёки майдони 0,04 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уйлар ва майдони 0,06 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3, 4, 5 хонали уйлар қуришда кредит суммасининг камида 25 фоизи миқдорида» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн еттинчи хатбошидаги «уй-жойлар» ва «уй-жой» сўзларидан кейин тегишли равишда «ёки арзон уй-жойлар» ва «ёки арзон уй-жой» сўзлари қўшилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«ёзма тавсия — Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 ноябрдаги 393-сон қарорига мувофиқ турар жой шароитларини яхшилаш мақсадида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тавсиялари асосида 2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан ариза берувчига бериладиган тавсия»;
3-банддаги «уй-жой» сўзларидан кейин «ёки арзон уй-жой» сўзлари қўшилсин;
8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«8. Ипотека кредити миқдори:
арзон уй-жой смета қийматининг 85 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда;
майдони 0,04 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уй смета қийматининг 75 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда;
майдони 0,06 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3, 4, 5 хонали уйни қуришда қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 1000 бараваридан ошмайдиган миқдорда белгиланади»;
9-банднинг иккинчи хатбошидаги «ва фоизли ставкасига тенг» сўзлари «ва қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-бандда:
учинчи хатбошидан «охирги 12 ой мобайнида» сўзлари чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«уй-жойнинг ёки арзон уй-жойнинг намунавий лойиҳасига боғлиқ равишда қурилаётган уй-жой ёки арзон уй-жой смета қийматининг тегишли равишда камида 15 ёки 25 фоизи миқдорида бошланғич бадал учун маблағга эга бўлган шахсларга»;
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:
«арзон уй-жой қуришда ёзма тавсияга эга бўлган шахсларга»;
бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
11-банднинг иккинчи хатбошидаги «қарз олувчининг иш берувчиси ҳисобланадиган юридик шахс» сўзлари «қарз олувчининг иш берувчиси — юридик шахс ёки бошқа шахс» сўзлари билан алмаштирилсин;
12-банднинг биринчи хатбошидаги ва 13-банддаги «уй-жой» сўзларидан кейин «ёки арзон уй-жой» сўзлари қўшилсин;
16-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«16. Бериладиган ипотека кредитининг миқдори қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчиларнинг) тўлов лаёқатини баҳолашдан ва қурилаётган уй-жойнинг ёки арзон уй-жойнинг смета қийматидан келиб чиқиб белгиланади ва у:
арзон уй-жой смета қийматининг 85 фоизидан;
ҳовлидаги иморатлари билан биргаликда майдони 0,04 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уй смета қийматининг 75 фоизидан;
майдони 0,06 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3, 4, 5 хонали уйни қуришда қонунчиликда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 1000 баравари миқдоридан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Ипотека кредитининг чекланган миқдорини ҳисоблаб чиқиш мисоллари ушбу Низомга 1-иловада келтирилган»;
18-бандда:
3-кичик бандга «арзон уй-жой сотиб олишда эса — ёзма тавсия» сўзлари қўшилсин;
5-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«5) қарз олувчининг номига очилган омонат қўйилма ҳисоб рақамига пул маблағлари қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотнома. Банкдаги омонат қўйилма ҳисоб рақамидаги пул маблағларининг умумий суммаси қурилаётган арзон уй-жой смета қийматининг 15 фоизидан ёки арзон уй-жойнинг майдони 0,04 га бўлган ер участкасига жойлаштириладиган қурилаётган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уй ва майдони 0,06 га бўлган ер участкасига жойлаштириладиган бир қаватли 3, 4, 5 хонали уй-жой смета қийматининг 25 фоизидан кам бўлиши мумкин эмас»;
19-банднинг 1-кичик бандида:
иккинчи хатбошидаги «охирги 12 ой мобайнидаги» сўзлари «охирги 12 ой мобайнидаги (12 ойдан кам ишланган тақдирда — ишланган давр учун)» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси давлат-тижорат Халқ банки» сўзлари АТ «Халқ банки» сўзлари билан алмаштирилсин;
31-банддаги «уй-жойни ва «уй-жой» сўзлари тегишли равишда «ёки арзон уй-жойни» ва «арзон уй-жой» сўзлари билан алмаштирилсин;
37-банднинг биринчи хатбошидаги, 43-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошидаги, 47-банддаги «уй-жой» сўзларидан кейин «ёки арзон уй-жой» сўзлари қўшилсин;
Низомга 1-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Якка тартибда ҳамда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича янги типлардаги арзон уй-жойлар қурилишида қатнашувчи тижорат банклари — «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ипотека банк» АТИБ, АТ «Халқ банки», «Асака банк» АТБ ва «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой ёки арзон уй-жой қурилишига бериладиган ипотека кредитининг чекланган миқдорини ҳисоблашга доир
МИСОЛЛАР
1-мисол: қурилаётган икки, уч қаватли кўп квартирали (2-3-хонали) уйларнинг, майдони 0,02 га бўлган ер участкасида жойлаштириладиган бир қаватли 2-3 хонали уйларнинг смета қиймати 100 млн сўмни ташкил этади, бериладиган кредитнинг чекланган суммаси 85 млн сўмни ташкил этиши керак. Қурилаётган уй қийматининг 15 фоизи миқдоридаги қолган қисми, яъни 15 млн сўм қарз олувчининг омонат қўйилмасида бирламчи бадал сифатида жамланган маблағлар ҳисобига молиялаштирилади.
2-мисол: ҳовлидаги иморатлари билан майдони 0,04 бўлган ер участкасида жойлаштириладиган қурилаётган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уйнинг смета қиймати 170 млн сўмни ташкил этади, бунда смета қийматининг 75 фоизини, яъни 127,5 млн сўмни ташкил этади. Уй қуриш учун маблағнинг 42500,0 минг сўм миқдоридаги етишмаётган қисмини қарз олувчи омонат қўйилмада тўплаши керак.
3-мисол: майдони 0,06 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган қурилаётган бир қаватли 3, 4, 5 хонали уйларнинг смета қиймати 220 млн сўмни ташкил этади ва бунда смета қийматининг 75 фоизи 165 млн сўмни ташкил этади. Бироқ бериладиган кредитнинг чекланган суммаси энг кам ойлик иш ҳақининг 1000 баравари миқдорида чекланган ва ҳозирги вақтда (149775 х 1000) 149775 минг сўмни ташкил этади. Бинобарин, банк томонидан бериладиган ипотека кредитининг миқдори 149775 минг сўмдан ошиши мумкин эмас. Қарз олувчи уй қуриш учун маблағнинг 70225 минг сўм миқдоридаги етишмаётган қисмини омонат қўйилмада тўплаши керак»;
Низомга 2-иловада:
белгилашнинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Якка тартибда ҳамда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича янги типлардаги арзон уй-жойлар қурилишида қатнашувчи тижорат банклари — «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ипотека банк» АТИБ, АТ «Халқ банки», «Асака банк» АТБ ва «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
муқаддимадаги «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик-тижорат банки» сўзлари «_________________(банкнинг номи)» сўзлари билан алмаштирилсин;
1.1.-бандда:
«уй-жой» сўзларидан кейин «ёки арзон уй-жой» сўзлари қўшилсин;
«(кейинги ўринларда уй-жой деб аталади)» сўзлари чиқариб ташлансин;
2.1.-бандда:
иккинчи хатбошидаги «уй-жой» сўзларидан кейин «ёки арзон уй-жой» сўзлари қўшилсин;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:
«арзон уй-жой — хўжалик иморатлари ва обод ҳовлилари бўлган икки, уч қаватли кўп квартирали (2, 3 хонали) уйлар ва аҳоли зич жойлашган туманларда ҳовлидаги иморатлар билан биргаликда майдони 0,02 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 2 ва 3 хонали уйлар»;
тўртинчи — йигирма биринчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи — йигирма иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
бешинчи, еттинчи ва тўққизинчи хатбошилардаги «уй-жой» сўзлари «ёки арзон уй-жой» сўзлари билан алмаштирилсин;
ўнинчи — ўн учинчи хатбошилар ўнинчи хатбоши сифатида қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«бошланғич бадал — Қарз олувчининг арзон уй-жойлар смета қийматининг камида 15 фоизи миқдоридаги ёки ҳовлидаги иморатлари билан майдони 0,04 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уйлар ва майдони 0,06 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3, 4, 5 хонали уйлар смета қийматининг камида 25 фоизи миқдоридаги Қарз олувчининг (Биргаликда қарз олувчиларнинг) ёки юридик шахснинг — Қарз олувчининг иш берувчисининг ёки бошқа шахсларнинг Қарз олувчининг номига банкда очилган омонат қўйилма ҳисоб рақамига ўтказилган пул маблағлари шаклидаги ўз маблағлари»;
ўн тўртинчи — йигирма иккинчи хатбошилар тегишли равишда ўн биринчи — ўн тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
ўн биринчи ва ўн бешинчи хатбошилардаги «уй-жойни» сўзларидан кейин «ёки арзон уй-жойни» сўзлари қўшилсин;
4.1-бандда:
«уй-жойни» сўзларидан кейин «ёки арзон уй-жойни» сўзлари қўшилсин;
учинчи хатбошидаги «уларни» сўзи чиқариб ташлансин;
«а», «б» ва «в» кичик бандлар чиқариб ташлансин;
4.2-банддаги «фоиз ставкасига тенг» сўзлари «қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида» сўзлари билан алмаштирилсин;
5.1-банддаги «уй-жойни» сўзларидан кейин «ёки арзон уй-жойни» сўзлари қўшилсин;
5.7-банддаги «уй-жойни» ва «уй-жой» сўзларидан кейин тегишли равишда «ёки арзон уй-жойни» ва «арзон уй-жой» сўзлари қўшилсин;
6.2-банддаги, 8.1-банднинг 8.1.3, 8.1.5.-кичик бандларидаги, 13.1 ва 13.2-бандлардаги «уй-жойни» сўзларидан кейин «ёки арзон уй-жойни» сўзлари қўшилсин;
3-иловада:
белгилашнинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Якка тартибда ҳамда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича янги типлардаги арзон уй-жойлар қурилишида қатнашувчи тижорат банклари — «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ипотека банк» АТИБ, АТ «Халқ банки», «Асака банк» АТБ ва «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
муқаддимадаги «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик-тижорат банки» сўзлари «_________________(банкнинг номи)» сўзлари билан алмаштирилсин;
1.2-банднинг иккинчи хатбошидаги «уй-жойни» сўзларидан кейин «ёки арзон уй-жойни» сўзлари қўшилсин;
3.1-банднинг 3.1.1-кичик бандидаги «уй-жой» сўзларидан кейин «ёки арзон уй-жой» сўзлари қўшилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 октябрдаги 280-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 9-10-сон, 68-модда) билан тасдиқланган «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомда:
а) 1-банднинг биринчи хатбошидаги «Қишлоқ қурилиш банк» очиқ акциядорлик тижорат банки, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва «Ипотека-банк» акциядорлик тижорат ипотека банки» сўзлари «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банки, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва «Ипотека-банк» акциядорлик тижорат ипотека банки, акциядорлик-тижорат «Халқ банки», «Асака банк» акциядорлик-тижорат банки ва «Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик-тижорат банки» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-бандда:
учинчи хатбошидаги «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банкининг «Қишлоқ қурилиш инвест» ихтисослаштирилган шуъба инжиниринг компанияси» сўзлари «Қишлоқ қурилиш инвест» масъулияти чекланган жамият инжиниринг компанияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши қўшилсин:
«арзон уй-жой — ҳовлидаги иморатлари билан 0,02 гектарли ер участкаларида аҳоли зич туманларда жойлаштириладиган ҳовлидаги иморатлари ва обод ҳовлилари бўлган икки, уч қаватли кўп квартирали (2 — 3 хонали) уй-жойлар, бир қаватли 2 ва 3 хонали уй-жойлар»;
еттинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«бошланғич бадал — Қарз олувчининг арзон уй-жойлар смета қийматининг камида 15 фоизи миқдоридаги ёки ҳовлидаги иморатлари билан майдони 0,04 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уйлар ва майдони 0,06 га бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3, 4, 5 хонали уйлар смета қийматининг камида 25 фоизи миқдоридаги Қарз олувчининг (Биргаликда қарз олувчиларнинг) ёки юридик шахснинг — Қарз олувчининг иш берувчисининг ёки бошқа шахсларнинг Қарз олувчининг номига банкда очилган омонат қўйилма ҳисоб рақамига ўтказилган пул маблағлари шаклидаги ўз маблағлари»;
в) 3-банддаги, 4-банднинг иккинчи хатбошидаги, 8-банднинг иккинчи хатбошидаги, 10 — 14-бандлардаги «уй-жой» сўзлари «ёки арзон уй-жой» сўзлари қўшилсин;
г) 5-банддаги «октябргача» сўзи «апрелгача» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 6-банднинг биринчи хатбошидаги «ноябргача» сўзи «майгача» сўзи билан алмаштирилсин;
е) 7-банддаги «уй-жой» сўзларидан кейин «ёки арзон уй-жой» сўзлари қўшилсин;
ж) 8-банднинг биринчи хатбошидаги «ҳар бир иморат солувчига 0,06 гектардан» сўзлари «якка тартибдаги қурувчилар томонидан сотиб олинадиган уй-жойнинг ёки арзон уй-жойнинг намунавий лойиҳалари учун белгиланган майдондан» сўзлари билан алмаштирилсин;
з) 9-банддаги «декабргача» сўзи «июнгача» сўзи билан алмаштирилсин;
и) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«15. Инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибдаги уй-жой қурувчилар учун имтиёзли ипотека кредити бериш Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 25 майдаги 148-сон қарори билан тасдиқланган Якка тартибдаги ҳамда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича янги типдаги арзон уй-жойлар қурилишида қатнашувчи тижорат банклари — «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ипотека банк» АТИБ, АТ «Халқ банки», «Асака банк» АТБ ва «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги Низомда ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 ноябрдаги 393-сон қарори билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш Дастурида ариза берувчи — қурувчининг иштирок этиш тартиби тўғрисидаги Низомда назарда тутилган тартибда, ушбу Низомда белгиланган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади»;
к) 16-бандда:
«Тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банки томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги Низом» сўзлари «қатнашувчи тижорат банклари — «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ипотека банк» АТИБ, АТ «Халқ банки», «Асака банк» АТБ ва «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги Низом» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Арзон уй-жой қуриш учун якка тартибдаги қурувчи томонидан ипотека кредити олиш учун Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 ноябрдаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Ариза берувчи — уй қурувчининг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тавсиялари асосида 2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги Низомнинг 25-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилади»;
л) 18-банддаги «уй-жойни» ва «уй-жой» сўзларидан кейин тегишли равишда «ёки арзон уй-жойни» ва «ёки арзон уй-жой» сўзлари қўшилсин;
м) 181-банддаги «уй-жойни» сўзларидан кейин «ёки арзон уй-жойни» сўзлари қўшилсин;
н) 183-банддаги «уй-жой» ва «уй-жойни» сўзларидан кейин тегишли равишда «ёки арзон уй-жой» ва «ёки арзон уй-жойни» сўзлари қўшилсин;
о) 19-банддаги ва 29-банднинг биринчи хатбошидаги «уй-жойни» сўзларидан кейин «ёки арзон уй-жойни» сўзлари қўшилсин;
п) 30-банддаги «уй-жойни» ва «уй-жойларни» сўзларидан кейин тегишли равишда «ёки арзон уй-жойни» ва «ёки арзон уй-жойларни» сўзлари қўшилсин;
р) 31-банддаги «уй-жойлар» ва «уй-жойни» сўзларидан кейин тегишли равишда «ёки арзон уй-жойлар» ва «ёки арзон уй-жойни» сўзлари қўшилсин;
с) 32-банддаги «уй-жойни» ва «уй-жойларни» сўзларидан кейин тегишли равишда «ёки арзон уй-жойни» ва «ёки арзон уй-жойларни» сўзлари қўшилсин;
т) 321-банддаги «уй-жойларни» сўзларидан кейин «ёки арзон уй-жойларни» сўзлари қўшилсин;
у) 33-банддаги «уй-жойлар» ва «уй-жойни» сўзларидан кейин «ёки арзон уй-жойлар» ва «ёки арзон уй-жойни» сўзлари қўшилсин;
ф) 34-банднинг иккинчи хатбошидаги «уй-жойни» сўзларидан кейин «ёки арзон уй-жойни» сўзлари қўшилсин;
х) 35-банддаги «уй-жой» сўзларидан кейин «ёки арзон уй-жой» сўзлари қўшилсин;
ц) 36-банддаги «уй-жойни» ва «уй-жой» сўзларидан кейин тегишли равишда «ёки арзон уй-жойни» ва «ёки арзон уй-жой» сўзлари қўшилсин;
ч) 37-банднинг тўртинчи хатбошидаги «кўрсатиб ўтилган объектларнинг буюртмачиси бўлиши мумкин» сўзлари «сув таъминоти объектлари ва автомобиль (кириш) йўлларининг буюртмачиси бўлади» сўзлари билан алмаштирилсин;
ш) 40 — 42-бандлардаги «уй-жойни» сўзларидан кейин «ёки арзон уй-жойни» сўзлари қўшилсин;
э) 1-иловада:
муқаддимадаги «Қишлоқ қурилиш инвест» ихтисослаштирилган шўъба инжиниринг компанияси» сўзлари «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси масъулияти чекланган жамият» сўзлари билан алмаштирилсин;
1.1 банддаги «очиқ акциядорлик тижорат банкининг» сўзлари «акциядорлик-тижорат банкининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
4.2-банднинг учинчи хатбошидаги «25 фоизидан» сўзлари «___ фоизидан (уй-жойнинг намунавий лойиҳасига боғлиқ равишда 15 ёки 25 фоизи кўрсатилади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
ю) 2-иловада:
муқаддимадаги «Қишлоқ қурилиш инвест» ихтисослаштирилган шўъба инжиниринг компанияси» сўзлари «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси масъулияти чекланган жамият» сўзлари билан алмаштирилсин;
1.1-банднинг бешинчи хатбошига «(бундай тафовут мавжуд бўлганда)» сўзлари қўшилсин;
4.1-бандда:
«а» кичик банддаги «25 фоизигача» сўзлари «___ фоизидан (уй-жойнинг намунавий лойиҳасига кўра 15 ёки 25 фоизи кўрсатилади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
«б» кичик банддаги «очиқ акциядорлик тижорат банкининг» сўзлари «акциядорлик-тижорат банкининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
«в» кичик бандга «узил-кесил тўлов» сўзларидан олдин «бундай тўлов тўланиши зарур бўлганда» сўзлари қўшилсин;
4.3-бандда:
«а» кичик банддаги «25 фоизигача» сўзлари «___ фоизидан (уй-жойнинг намунавий лойиҳасига кўра 15 ёки 25 фоизи кўрсатилади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
«в» кичик бандга «(бундай тафовут мавжуд бўлганда)» сўзлари қўшилсин;
я) 3-иловада:
муқаддимадан «очиқ» сўзи чиқариб ташлансин;
1.1-банддаги «Қишлоқ қурилиш инвест» ихтисослаштирилган шўъба инжиниринг компанияси» сўзлари «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси масъулияти чекланган жамият» сўзлари билан алмаштирилсин;
2.1-банднинг ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«дастлабки бадал — Қарз олувчининг уй-жойнинг намунавий лойиҳасига боғлиқ равишда қурилаётган уй-жой қийматининг камида 15 ёки 25 фоизи миқдоридаги, банкда Қарз олувчи номига очилган омонат қўйилма ҳисоб рақамига ўтказилган Қарз олувчининг (Биргаликда қарз олувчининг), юридик шахс — Қарз олувчининг иш берувчисининг пул маблағлари ёки бошқа шахсларнинг пул маблағлари шаклидаги ўз маблағлари»;
4.1-банднинг тўртинчи хатбошига «(узил-кесил тўлов мавжуд бўлганда тўлдирилади)» сўзлари қўшилсин;
4.2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«4.2. Ипотека кредитидан фойдаланганлик учун қуйидаги ўртача фоиз ставкаси белгиланади:
дастлабки 5 йил мобайнида — йиллик 7 фоиз миқдорида;
қолган 10 йил мобайнида — ушбу шартнома тузилган санада Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида, айнан йиллик ____ фоиз миқдорида»;
6.1-банддаги «бир йиллик» сўзлари «уч йиллик» сўзлари билан алмаштирилсин.