Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 февралдаги ПФ-4702-сон «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2012 йил 1 февралдаги 2-ю, 7-сон қарори (рўйхат рақами 2329, 2012 йил 21 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2015 йил 13 майдаги 117-мҳ, 41-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
1. 9-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 11 ва 12-бандлардаги «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 111-банднинг биринчи хатбошиси ҳамда 15-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 13-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.