02.03.2000 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 906
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг Низоми, 02.03.2000 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 906
Кучга кириш санаси
12.03.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 29.07.2020
 LexUZ шарҳи
1.1. Мазкур Низом «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларга мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг банк фаолиятини назорат қилиш ва банк тизимида кредит таваккалчилиги бошқарувини яхшилашга доир вазифаларни ижро этиши учун шароит яратиш мақсадида банклар кредит ҳужжатларини юритиш бўйича талабларни қамраб олади.
3.2. Ушбу бўлимнинг 3.1-бандида талаб қилинган ҳужжатлардан ташқари ўтказма амалга оширилган банкнинг кредит йиғмажилдида қуйидагилар бўлиши лозим:
мазкур Низомнинг 2.4-банди талабларига мувофиқ янги қарздорга нисбатан тайёрланган асосий ҳужжатлар (юқорида қайд этилган банднинг 8-хатбошида кўзда тутилган талаблар бундан мустасно), улар қарзни ўтказиш тўғрисидаги банк розилиги, қарздор ўзгариши муносабати билан кредит шартномасига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларга оид ҳужжатларга нисбатан қўлланилади;