Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 июндаги 104-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2010 йил 5 майдаги ПФ-4216-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2010 йил 22 декабрдаги 19, 201 ва 106-сон қарори (рўйхат рақами 2168, 2010 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 501-модда) билан тасдиқланган Давлат нотариал идоралари ва нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2019 йил 27 майдаги 2, 21-2019-қ/қ, 66-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«нотариал идоралар ва нотариал архивлар фаолиятини яхшилашга йўналтирилган (семинарлар, конференциялар ва бошқа тадбирларни ўтказиш) чора-тадбирларга;».
«17. Ходимларнинг лавозим маошларига ҳар ойлик шахсий устамалар нотариал идораларда ёки идоравий нотариал архивларда уч ойдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлган тақдирда ўрнатилади.».
«Ходимга бир йилда ҳақиқатда тўланадиган моддий ёрдамнинг чекланган миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараваридан ошмаслиги лозим (ушбу банднинг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно).».