Постановление Правления Центрального банка Республики Узбекистан, зарегистрировано 08.01.2019 г., рег. номер 2912-1
Кучга кириш санаси
08.01.2019
Рус
Ўзб
O’zb
Рус|Ўзб
Рус|O‘zb
Комментарий LexUz Настоящее постановление утратило силу в соответствии с постановлением Правления Центрального банка Республики Узбекистан от 13 декабря 2019 года № 30/12 «О признании утратившими силу некоторых нормативно-правовых актов, принятых Центральным банком Республики Узбекистан» (рег. № 3208 от 30.12.2019 г.). |
LexUZ шарҳи Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 13 декабрдаги 30/12-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3208, 30.12.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган. Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сон «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади: 1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 12 августдаги 19/2-сон қарори (рўйхат рақами 2912, 2017 йил 16 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 33-сон, 867-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларига жисмоний шахслардан нақд чет эл валютасини сотиб олиш учун Марказий банк томонидан мадад пуллари бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 15 декабрдаги 39/21-сон қарорига ИЛОВА 1. 6-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 1518, 2005 йил 26 октябрь)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 3003, 2018 йил 1 май)» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 2. 8-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошисидаги «Пул муомаласини тартибга солиш ва мониторинг бошқармаси бошлиғи, Эмиссия-касса амалиётлари бўлими (бошқармаси)» деган сўзлар «Нақд пул муомаласини ташкил этиш бошқармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 3. 18-банднинг биринчи хатбошисидаги «Эмиссия-касса операциялари бўлими (бошқармаси)га» деган сўзлар «Нақд пул муомаласини ташкил этиш бошқармасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин. 4. 24 ва 27-бандлардаги «Пул муомаласини тартибга солиш ва мониторинг бошқармаси» деган сўзлар «Нақд пул муомаласини ташкил этиш бошқармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин. |