LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2021 йил 4 июндаги 390/41-6-сонли «Тошкент шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Республика раҳбариятининг ташаббуси билан Ватанимиз пойтахти Тошкент шаҳар инфратузилмасини янада ривожлантириш ва ободонлаштириш ишларига катта эътибор берилиб келинмоқда. Жумладан, кейинги йилларда Тошкент шаҳрининг қиёфаси тубдан ўзгариб замон талабларига мос қатор тураржой бинолари, маъмурий ва маданий-маиший бинолар, янги истироҳат боғлари, хиёбонлар, дам олиш жойлари ҳамда тиббиёт-профилактика муассасалари бунёд этилди.
Шаҳар чиройи, унинг ободонлаштирилганлиги ва яшил либоси ўзига нисбатан муттасил диққат, эътибор ва катта ғамхўрлик билан қарашни тақозо этмоқда. Пойтахтимизнинг янада гўзал, ораста, кўкаламзор, мафтункор бўлиши йўлида ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшишга ҳаракат қилмоқда.
Озодалик ва тартибни сақлаш, кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ишларини янада яхшилаш, ҳар бир бино, иншоот ва уй-жойларни талаб даражасида сақлаш олдимизда турган устувор вазифалардан биридир.
Аҳолининг меҳнат, турмуш ва дам олиш шароитларини янада яхшилаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 23 апрелдаги 76-сонли йиғилиш баёни билан тасдиқланган «Республика ҳудудларида оилада турмуш маданиятини замон талаблари даражасига кўтариш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури»нинг 1-банди ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 6-моддасига мувофиқ қарор қиламан:
1. «Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ободонлаштириш ва санитария қоидалари» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ички ишлар бош бошқармаси (А.Ибрагимов), Ободонлаштириш бош бошқармаси (А.Каримов), Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази (Д.Алимуҳамедов), Давлат ветеринария бошқармаси (Р.Ҳасанов), Давлат солиқ бошқармаси (Ш.Раҳимов), Ҳудудий коммунал фойдаланиш бирлашмаси (И.Холматов), Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмаси (А.Набиев),«Маҳалла» хайрия жамоат фондининг Тошкент шаҳар бўлими (Ж.Иноғомов) ҳамда туман ҳокимликлари мазкур қарорнинг Тошкент шаҳрида ижросини тўлиқ таъминланиши юзасидан тегишли чоралар кўрилсин.
3. «Тошкент оқшоми» ва «Вечерний Ташкент» газета таҳририяти (А.Акромов)га ушбу қарорни матбуотда эълон қилиш тавсия этилсин.
4. Ушбу қарор халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясига тасдиқлаш учун киритилсин ҳамда Кенгашда тасдиқлангандан сўнг кучга кириши белгилаб қўйилсин.
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2012 йил 7 июлдаги 170/21-4-сонли «Тошкент шаҳар ҳокимининг 2012 йил 14 июндаги «Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ободонлаштириш ҳамда санитария қоидаларига риоя қилинишини тартибга солиш тўғрисида»ги 495-сонли қарорини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган.
6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг барча ўринбосарлари зиммасига юклансин.
2. Спорт ва бошқа шовқинли ўйинлар махсус ажратилган майдончаларда соат 700 дан 2200 гача ўтказилиши мумкин.
3. Маданий-оқартув муассасалари, савдо, умумий овқатланиш ва бошқа корхоналарнинг ходимлари маҳалла вакиллари билан биргаликда жамоат тартибини бузиш ҳолларини олдини олиш учун барча зарур чора- тадбирларни кўришлари лозим.
— Кўчаларда, ҳовлилар ва йўлакларда, стадионларда, хиёбонларда, истироҳат боғлари ва бошқа жамоат жойларида (спиртли ичимликларни қуйиб сотиш рухсат берилган умумий овқатланиш корхоналари бундан мустасно) спиртли ичимлик истеъмол қилиш, инсоний қадр-қимматга ва ижтимоий ахлоққа доғ тушириш;
— белгиланмаган жойларда чўмилиш, фуқароларнинг чўмилиш кийимларида пляждан ташқари жойларда юришлари;
— юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларини ишдан ташқари вақтда махсус жиҳозланмаган жойларда, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларини улар учун рухсат бўлмаган жойларда сақланиши;
— жамоат жойларида, хусусан белгиланмаган ҳудудда ҳамда кўча ва йўлларнинг қатнов қисмида транспорт воситаларини ювиш;
— итларнинг белгиланмаган жойларда ва аҳоли яшаш жойларида тумшуқ банди кийгизилмаган ҳолда сайр эттириш;
— йирик ва майда шохли чорва моллари, от, эшаклар ҳамда хонаки паррандаларни кўчалар, майдонлар, истироҳат боғлари ва бошқа жамоат жойларига қўйиб юбориш ёки боқиш;
— фуқаролар томонидан автотранспорт бекатлари, кўчалар бўйида ҳамда мактабгача тарбия муассасалари, мактаблар, тиббиёт муассасалари, коллеж ва лицейларга туташ ҳудудларда тамаки, сақич, уйда тайёрланган таомлар, салқин ичимликлар ва бошқа маҳсулотлар билан савдо қилиш;
2. Аҳоли яшаш мавзелари, маҳаллалар, кўчалар, майдонлар, очиқ сув ҳавзаларининг соҳиллари, кўприклар, ер ости ўтиш йўллари, йўлкалар, боғлар, хиёбонлар, майдонлар ҳамда бўш турган ер майдонларини чиқинди ва қор уюмларидан тозалаш — ушбу қоидаларда белгиланган тартибда тегишли корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, ХУЖМШлар, ижарачилар, уй эгалари ёки махсус қарор билан ушбу ҳудудга бириктирилган ташкилот зиммасига юкланади.
в) қиш пайтларида теварак-атрофни қор уюмлари, муздан ўз вақтида тозалаш, балконлар ва бино карнизларини сумалаклардан тозалаш, ёз пайтларда сув сепиб, супуриш.
4. Ушбу қоиданинг 6-бандида қайд этилган ташкилотлар, корхоналар, муассасалар ҳамда уй эгалари улар эгаллаб турган бинолар атрофидаги ҳудудни озода тутишлари, қишда эса қор ва муздан тозалашлари шарт;
— бинонинг асфальт кўчагача ёхуд асфальтланмаган кўчанинг ўртасигача, кўприкларни, ариқларни, йўлка ва йўлакларни, гулзорларнинг марзасигача тозалаш;
— теварак-атрофларни саранжом-саришталаш ишларини баҳор ва ёз ойларида эрталаб соат 700 гача, куз-қиш мавсумида эса эрталаб соат 800 гача тугаллаш ҳамда бутун кун давомида озодаликни таъминлаб туриш;
— корхона бинолари ва уйларни кўнгилдагидек саранжом-саришта тутиш, ўз вақтида таъмирлаб туриш, биноларнинг фасад қисмини бўяш;
— корхоналарнинг ҳудудларида махсус ажратилган жойларда чиқинди йиғиш қутиларини ўрнатиш. Чиқиндилар соат 2200дан соат 800гача олиб чиқилиши шарт, соат 800дан соат 2200га қадар кўчага чиқиндиларни чиқариш тақиқланади;
— чиқинди йиғиш қутилари қўйилган майдончалар мунтазам равишда тозаланиб, дезинфекция тадбирлари амалга оширилиб турилиши шарт. Тураржой мавзеларида, бу иш ҳудудий «Махсустранс» корхоналари томонидан, якка тартибда қурилган уйларда — уй эгалари томонидан, корхона ва муассасаларда — маъмурият томонидан бажарилиши лозим;
— кўчаларнинг қатнов қисмини, майдонлар ва жамоат транспорти бекатларини (сўнгги бекатдан ташқари) тозалаш (ювиш, сув сепиш, чиқинди, қор ва муздан тозалаш) туман ободонлаштириш бошқармалари, тегишли ихтисослаштирилган бошқармалар ҳамда жамоат транспорти бекатини ижарага олган ташкилотлар (фуқаролар) томонидан бажарилади;
— қурилаётган биноларни ва уларга туташ ҳудудларни тозалаш қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилади;
— шахсий уйлари бўлган фуқароларга маиший чиқиндиларни олиб чиқиб ташлаш ҳақи, ҳар бир оила аъзосига белгиланади, йирик ва майда шохли чорва моллари, чўчқа ва парранда боққан кишилар томорқасидан, боғидан гўнг, чиқиндилар, қурилиш чиқиндиларини ташиб кетганлик учун белгиланган тартибда ҳақ ундириб олинади.
5. ХУЖМШ, ётоқхона бинобандлари, корхона, муассаса, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг раҳбарлари, ижарачилар, қурувчилар бинолари ва қурилишлари тўғрисида йўлкаларнинг ҳар 50 метр оралиқ масофасида махсус белгиланган майда чиқиндиларни йиғиш қутиларини ўрнатишлари ва уларни ўз вақтида тозалаб туришни таъминлашлари шарт.
6. Ихтиёрларида уй - жойлар, маъмурий ва ишлаб чиқариш бинолари бўлган корхоналар, ташкилотлар, муассасалар раҳбарлари, ХУЖМШ раислари, шунингдек шахсий уйлари бўлган фуқаролар қуйидаги талабларни бажаришлари шарт:
б) ҳовлилар, кўп қаватли уйларнинг йўлакларини, кўчаларни электр чироқлари билан ёритилишини доимий равишда таъминлаш, қоронғи тушиши билан уларни ёқиб қўйиш;
в) ҳар бир уйнинг кўча томонида ер ариқ ёки бетонланган ариқлар қуриб оқова сувларни тўсиқсиз оқиб ўтишини, мавжуд ариқларни эса озода сақланишини таъминлаш.
7. Савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш корхоналари, шу жумладан, дорихоналар ўз объектларининг фасад қисмини, теварак-атрофларини тоза ва тартибли бўлишини таъминлаш, ноқонуний эълон, ахборот ва реклама воситаларини жойлаштирмаслик.
8. Трамвай йўллари ҳамда уларга туташ бўлган йўлларнинг ҳар икки тарафидан ярим метр масофада тозалаш, трамвай бекатларидаги кутиш майдончаларини тозалаш, таъмирлаш уларни хавфсизлик панжаралари билан таъминлаш, соябонлар ўрнатиш ва чиқиндиларни ташиб кетиш трамвай йўлларини эксплуатацияси билан шуғулланувчи корхоналар томонидан бажарилади.
9. Трамвай деполари ҳамда автомобиль хўжаликлари транспорт воситаларини шаҳар кўчаларига тоза, бенуқсон ҳолда чиқаришлари, трамвай ва автобусларни кундалик равишда автокорхона ёки трамвай деполарида махсус белгиланган жойларда ювиб - тозаланишини таъминлашлари зарур.
10. Жамоат транспортининг сўнгги бекатларини тозалаш «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси ёхуд шартномага биноан туман ободонлаштириш бошқармаси ва «Махсустранс» корхонаси томонидан амалга оширилади. Жамоат транспорти қатнайдиган кўчаларда мавжуд бўлган бекатлар оралиғига қўшимча бекат қуриш ишлари «Тошкент бош режа лойиҳа илмий тадқиқот институти» режаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг кўрсатмаси асосида амалга оширилади.
11. Темир йўллар ҳамда кириш йўллари, шаҳар ҳудудидаги темир йўллар, тепаликлар, темир йўлдан ўтиш жойлари, шунингдек «Тошкент вокзали»нинг олди майдонини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва тозалаш ишларини амалга ошириш, темир йўл ёки улар билан шартнома тузган бошқа корхона томонидан амалга оширилади.
12. Қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган пайтларда қурилиш майдонлари деворлар билан тўсилиши, пиёдалар йўлаклари тўсилиб қолган тақдирда ушбу девор ёқалаб кенглиги камида 1,5 метр бўлган панжарали тахта йўлак ўрнатилиши, шунингдек темир-бетон ётқизилган кириш йўли ускуналаниши, кўчаларни ифлослантирмаслик учун машиналарни тозалайдиган, қурилиш чиқиндилари ва тупроқни намлайдиган мослама бўлиши лозим.
Қурилиш майдонларини тўсиқлар билан ўраш ва тартибга келтириш ишлари Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Ободонлаштириш бош бошқармаси ҳамда Ички ишлар бош бошқармасининг йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати билан келишилган ҳолда амалга оширилиши лозим ва шундан кейингина қурилиш ишларига рухсат берилади.
13. Кўчаларни ифлос қилиши мумкин бўлган юклар, қурилиш чиқиндилари, қум ва тупроқ фақат махсус жиҳозланган юкмашиналарда намланган ҳолда ташилиши шарт. Кўчаларни ифлослантириш ҳолларининг олдини олиш мақсадида, бундай юклар ортилган юкмашиналар устини брезент билан ёпиш тавсия этилади.
14. Шаҳар ҳудудини кузги - қишки мавсумда тозалаш ишлари 1 октябрдан 1 мартгача белгиланади. Бунда, кўчаларни хазондан, қор уюмлари, муз, чиқинди, лойдан тозалаш, зарур бўлиб қолган тақдирда кўчаларнинг қатнов қисмига ҳамда йўловчилар учун йўлкаларга қум ва туз сепиш ишларини бажариш кўзда тутилади.
15. Кўчалар, майдонлар, хиёбонлар ва йўловчилар учун йўлкаларни қор уюми ва музлардан тозалаш ишлари қор тушиши биланоқ бошланади. Бу ишлар транспорт ҳамда йўловчиларнинг бемалол қатновини таъминлаш учун даставвал марказий кўчалардан, автобус ва метро станциясига борадиган йўллардан бошланади.
16. Кўчаларни қатнов қисмига, майдонларга, чорраҳаларга қияликларга механизациялашган усулда қум ва туз сепиш ишларини бажариш ихтисослаштирилган бошқармалар ҳамда туман ободонлаштириш бошқармалари томонидан режали равишда амалга оширилади.
17. Ташкилотлар, корхоналар, муассасалар, ХУЖМШ ҳамда шахсий уйлари бўлган фуқаролар зарур ускуналарга хамда қум захирасига эга бўлишлари, ўзларига тегишли йўл ва йўлкаларни қордан тозалашлари ва қум сепиб туришлари керак.
18. Шаҳарни ҳамиша озода ва саранжом - саришта тутиш мақсадида, ҳар шанба кунлари «Тозалик кунлари» деб белгилаш тавсия этилсин, барча корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, савдо объектлари, умумий овқатланиш, маиший хизмат, транспорт корхоналари, ўқув юртлари, ХУЖМШлар, маҳалла фаоллари, бутун аҳоли ўз теварак атрофидаги ҳудудларни тозалаб туриши, суғориш тармоқларини тозалашлари ҳамда дов-дарахтларни парвариш қилиб боришлари, шарт деб ҳисоблансин.
а) кўчалар, айланма кўчалар, йўллар, марказий майдонлар, йўлкалар, кўприклар, туннеллар, йўловчилар ўтадиган ер ости йўллари, сув ҳавзаларининг қирғоқлари, аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини ва ҳордиқ чиқаришини қондириш учун фойдаланиладиган объектлар (маданият ва истироҳат боғлари, боғлар, бульварлар, хиёбонлар)га барча турдаги чиқиндиларини ва оқова сувларни ташлаш;
б) ташқи ва алоҳида қисмлари Тошкент шаҳрининг тозалиги ва кўрки талабларига жавоб бермайдиган даражада ифлосланган ёхуд кўча ва йўлларни ифлослантириш эҳтимолига эга транспорт воситаларининг шаҳар бўйлаб ҳаракат қилиши;
д) кийим-кечак, гилам, кўрпа-тўшак сингари буюмларни рухсат этилмаган жойларда қуритиш, тозалаш ва чангини қоқиш;
е) белгиланмаган жойларга эълон, ахборот ва рекламаларни ёпиштириш, бинолар фасадига ноқонуний ахборот ва реклама воситаларини жойлаштириш;
ё) ариқларга ҳовузлар қазиш, ҳар хил тўсиқлар ташлаш, уларга сувда яшовчи паррандаларни қўйиб юбориш, кир ювиш, мағзава оқизиш уй ҳайвонларини чўмилтириш;
й) шаҳарнинг белгиланмаган жойларида, норасмий равишда озиқ-овқат ва саноат моллари, уй-рўзғор буюмлари, кийим-кечак ва пойафзал сотиш;
к) фуқаролар томонидан ноқонуний равишда озиқ-овқатлари (таомлар, салқин ичимликларни ва ҳоказо) сотиш. Ноқонуний равишда сотилаётган маҳсулотлар қонунда белгиланган тартибда мусодара қилинади ва йўқ қилинади.
Савдо, умумий овқатланиш корхоналари ва бошқа ташкилотлар томонидан кўчалар, майдонлар ва йўлкаларда саноат моллари, сабзавот-мева ва бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини сотишни ташкил қилинганда, Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан расмийлаштирилган тегишли рухсатнома бўлиши ҳамда санитария-гигиена ва савдо қоидаларига қатъий риоя қилишлари керак.
1. Яшил ниҳоллар кимга қарашли бўлишидан қатъи назар, улар шаҳарнинг дахлсиз яшил фонди ҳисоблансин. Яшил бойликни парваришлаш ва сақлаш ишига бутун аҳоли жалб этилиши керак.
б) маданият ва истироҳат боғларида — ана шу боғларнинг раҳбарлари ҳамда шаҳар ҳокимлигининг Маданият ва спорт ишлари бош бошқармаси;
в) уйларда эшик олдидан кўчанинг қатнов қисми ва ҳовлиларда ХУЖМШнинг раислари, бинобандлар, маҳалла раислари, уй эгалари ҳамда ижарачилар;
г) корхона, муассаса, мактаб, шифохона ва бошқа ташкилотлар ҳудудларида — ана шу ташкилотларнинг маъмурияти зиммасига юклатилсин.
3. Қурилиш, таъмирлаш ва бошқа корхона, муассаса, ташкилотларнинг раҳбарлари, қурилиш, ер участкасини - режалаштириш ҳамда бошқа ишларни яшил ҳудудларда олиб бориш учун Тошкент шаҳар ҳокимлигидан режалаштирилган ишларни олиб бориш тўғрисида тегишли рухсат олишлари, ниҳоллар атрофини тўсиқлар билан ўраб, муҳофаза қилишлари, дарахт илдизларини очиб ташламасликлари, ниҳолларни ҳамда суғориш шохобчаларини тупроқ ва ҳар хил қурилиш чиқиндилари билан кўмиб юбормасликлари зарур. Қурилиш учун ажратилган ҳудудлардаги мавжуд яшил бойликни бошқа жойга кўчириш зарурати бўлганда эҳтиёткорлик билан иш тутиб, барча зарур чораларни кўрмоқ ҳамда бу ишни Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва ободонлаштириш бошқармалари билан келишилган ҳолда амалга оширмоқ лозим.
Йўл ва йўлкаларнинг қурилиши пайтида дарахтларнинг атрофида диаметри 1,5 метрдан кам бўлмаган бўш жой (лунка) қолдириш зарур.
4. Ободонлаштириш бошқармалари дарахтлар ва буталарнинг шох-шаббаларини ўз вақтида кесиб туришлари, уларга шакл беришлари, шаҳар электр транспорти қатнайдиган йўлларга алоҳида эътибор беришлари керак.
Дарахтларни кесиш, уларга шакл бериш, кавлаш, гидротехника иншоотлари ва кўкаламзорлаштириш бўйича ихтисослаштирилган қурилиш-таъмирлаш бошқармаси томонидан ташкилотлар, корхоналар, муассасалар буюртмасига биноан, уларнинг ҳисобига амалга оширилади.
5. Зарарлантирилган ёки нобуд қилинган ҳар бир туп дарахт учун айбдор шахсга, шаҳар ҳокимлиги томонидан ажратилган жойда 10 туп кўчат ўтказиш ва йил бўйи парвариш қилиш вазифаси жорий этилсин.
а) дарахтларни, буталарни синдириш, уларни тилиб, ўйиб ёзиш, беланчак осиш, арқонлар, сим боғлаш, михлар қоқиш, мевалар, шох-шаббалар, гулларни узиш, дарахтларнинг шарбати ва елимини олиш, майсазорлар устидан юриш, дарахтларга эълон, ахборот ва рекламаларни осиш;
б) аҳоли яшаш мавзеларида, болалар боғчалари ва мактаб майдонларидаги ўтиргичлар, қутилар, чироқлар, панжараларни бузиш, боғлар ва хиёбонлардаги шу каби буюмлар ва ускуналарни бузиш;
в) Табиатни муҳофаза қилиш шаҳар қўмитаси, Ободонлаштириш бошқармалари ва туман ҳокимликларининг рухсатисиз дарахт ва буталарни, шу жумладан қуриб қолган ва касалланган дарахт кўчатларини жойидан қўзғатиш, кавлаб ташлаш, кесиш ва шакл бериш;
г) турар жой бинолари оралиғи ва хусусий хонадонлар атрофидаги ҳудудларни сабзавот-полиз экинлари экиш майдонларига айлантириш;
д) кимёвий моддалар, саноат чиқиндилари билан ифлосланган сувлар ва бошқа зарарли моддалар ҳамда суюқликларни кўчатлар тагига ёхуд унинг атрофларига тўкиш.
1. Барча суғориш тармоқлари, жумладан, анҳорлар, ариқлар, гидротехника иншоотлари, суғориш ҳамда сунъий ёмғир тизимлари, дренаж қувурлари, коллекторлар — улар кўчадами, боғдами, хиёбондами, корхона ёхуд турар жойларнинг ҳовлисидами, қаерда бўлишидан қатъи назар, шаҳар ирригация хўжалиги ҳисобланади.
2. Суғориш тармоқларини муҳофаза қилиш, таъмирлаш ва эҳтиёт қилиб сақлаш, тозалаш, чиқиндиларни ташиб кетиш жавобгарлиги:
а) барча транзит- магистрал ва сув тақсимлаш каналларини, гидротехника иншоотларини тозалаш — Тошкент шаҳар сув хўжалиги ҳамда ирригация хўжалигини ва кўкаламзорлаштириш объектларини таъмирлаш ихтисослаштирилган бошқармалари;
б) суғориш ҳамда сунъий ёмғир тизимлари - Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси тизимидаги ихтисослаштирилган бошқармалари;
в) шох кўчалар, хиёбонлар, майдонлар, кўчалар ва мавзелар оралиғидаги майда ариқ шохобчалари — туман ободонлаштириш бошқармалари ва ХУЖМШлар ихтиёрида бўлади;
г) якка тартибда қурилган уй-жой мавзелар ва маҳаллалардаги тармоқлар — маҳалла фуқаролар йиғини, уй эгалари ҳамда ижарачилар;
д) саноат корхоналари, мактаб, шифохона ва бошқа ташкилот ҳамда муассасаларнинг ҳудудидаги тармоқлар — мазкур ташкилотларнинг маъмурияти зиммасига юклатилади.
3. Янги ирригация тизимларини қуриш. ёхуд ишлаб турганларини реконструкция қилиш Тошкент шаҳар сув хўжалиги бошқармаси ҳамда Ободонлаштириш бош бошқармасининг Ирригация хўжалигини ва кўкаламзорлаштириш объектларини таъмирлаш ихтисослаштирилган бошқармасига юклатилади.
б) очиқ ирригация тизимига корхоналарнинг тозаланмаган ҳар хил техникавий ва маиший чиқиндилари (ишқорли сув, ювинди ва бошқалар)ни чиқариб ташлаш;
в) ариқ ва каналлар ёнида ҳар хил хўжалик иншоотларини қуриш (ҳожатхона, товуқхона, чўчқахона, молхона ва ҳоказолар), қувурлар ётқизиш, ариқ ва каналларда сув ўзанларини торайтириб қўйиш.
1. Кўчалар, майдонлар, хиёбонлар, турар жой мавзелари ҳудудларидаги барча ёритиш воситалари (кабель тармоқлари, устунлар, чироқлар, симлар, иллюминациялар, бошқарув шкафлари, ёритиш рекламалари, трансформатор подстанциялари) шаҳар электр хўжалиги ҳисобланади ва уларга шаҳар электр ёритиш идораси, Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси ва идоралар томонидан хизмат кўрсатилади.
2. Йўллар, майдонлар, хиёбонлар, бино ва иншоотлар, турар жой мавзелари барпо этиш пайтида шу ишга мутасадди бўлган барча қурувчи ташкилотлар қуйидагиларга риоя этишлари шарт:
а) Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси ҳамда шаҳар электр ёритиш идораси билан келишилган ҳолда ажратиб берилган ҳудудда ёритиш воситалари ўрнатиш ҳамда уни марказлашган усулда бошқаришни таъминлаш;
б) кучланиш кабеллари, алоқа кабеллари, радиолаштириш линияси, чироқлар, ёритиш шкафлари, светофор кабеллари, транспунктлар бўлган жой яқинида барча турдаги ишлар Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси, шаҳар телефон тармоқлари бош бошқармаси, Тошкент шаҳар радио эшиттириш тармоқлари, шаҳар электр ёритиш идораси, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Йўл ҳаракат хавфсизлиги хизмати билан келишилган ҳолда бажарилади.
Ер-тупроқ ишлари олиб бораётган корхона ва ташкилотлар ана шу ишларни бошқариш юзасидан тузилган техникавий ҳужжатларда қайт этилмаган ер ости инженерлик коммуникацияларига дуч келганда, ишни дарҳол тўхтатиб коммуникацияларга зарар етказмаслик учун барча чораларни кўришлари ва бу ҳақда юқорида номлари кўрсатилган ташкилотларга зудлик билан маълум қилишлари зарур.
3. Электр узатиш, ҳаво алоқа ва радио линиялари габаритлари жойини алмаштириш ёки ўзгартириш электр кабелларини қайта ўрнатиш, ёхуд уларни механик равишда зарарланишдан муҳофаза этиш ишлари алмашинуви ишга манфаатдор бўлган ташкилотлар ҳисобидан эксплуатация қилувчи ташкилотлар билан келишилган ҳолда ва улар раҳбарлиги остида амалга оширилади.
4. Кучланиш кабеллари, алоқа ва радиолаштириш кабеллари, шунингдек, кўчага ёритиш ускуналари ўрнатиш ёки таъмирлаш билан шуғулланадиган корхона ёки ташкилотлар иш олиб борилаётган ҳудудда транспорт ва пиёдалар қатнови хавфсизлигини таъминлашлари, Ички ишлар бош бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари эса, уни назорат қилиб туришлари керак.
а) сим ёғоч, трансформатор пунктлари, светофорлар, ёритишни бошқариш шкафлари ёнига чиқиндиларни тўплаш;
б) кабелли электр линиялари трассалари, алоқа, радиолаштириш ва светофор линияларига қурилиш чиқиндиларини ташлаш, заҳарли суюқликлар (кислота, ишқор сув кабилар) ни тўкиш, қозиқ қоқиш турли хил нарсаларни уюб қўйиш;
в) нур тақсимлагич воситалари ҳамда кўча ёритиш ва радиолаштириш тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш;
г) чироқларни, лампаларни, йўл белгилари, симёғочларни, шкафларни, кронштейнларни светофор ва радио карнайларни ўз холича олиб қўйиш ва ўрнатилган ҳолатидан бошқа томонга буриб қўйиш;
д) кучланиш кабеллари трассаларини, автотранспортларнинг электр узатиш устунларига, чироқларга, транспунктларга, светофорларга, бошқариш шкафларига, бошқа йўл белгилари ёнига келиш йўлларини тўсиб қўйиш, яшил ниҳоллар ўтказиш, экин экиш натижасида светофор қурилмалари ва йўл белгиларини кўринишини чеклаш.
6. Қоиданинг ушбу бўлимининг бузилиши ёки кўча ёритиш ва радиолаштириш тизимининг ишдан чиқиб қолиш ҳолларидан воқиб бўлган барча ташкилотлар ва фуқаролар бу тўғрида шаҳар ёритиш идорасига ва Тошкент шаҳар радио эшиттириш тармоқларига, турар жой ва жамоат биноларида электр қуввати бўлмай қолган тақдирда — мазкур туман электр тармоқларини тузатиш бўлимига, светофорлар иши бузилган ҳолда эса, ИИББнинг Йўл ҳаракат хавфсизлиги хизматига хабар қилишлари керак.
1. Ер ости инженерлик тармоқлари, транспорт ва гидротехника иншоотлари, йўл, тротуарларни қуриш, қайта қуриш ва капитал таъмирлаш, геология-қидирув мақсадларида қудуқлар қазишишларини олиб бориш, ёритиш мачталари, хар хил устунлар ҳамда геодезияга оид белгилар ўрнатиш бўйича ишларни Тошкент шаҳар ҳокимиятининг махсус комиссияси рухсати билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасидан ордер олгандан кейингина амалга оширилади. Бу турдаги ишлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси томонидан назорат қилинади.
2. Қурилиш-монтаж ташкилотларининг раҳбарлари бундай ишга рухсатнома олишлари учун буюртмачи билан биргаликда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
а) ер ости коммуникациялари ётқизиш ва ишни ташкил этишнинг архитектура планлаштириш бош бошқармаси тасдиқлаган ва мазкур ишдан манфаатдор бўлган ташкилотлар билан келишиб олинган лойиҳа ҳужжати;
в) бажариладиган ишлар учун ишчи кучи, материал, механизмлардан тўла таъминланганлиги, иш жараёнида шаҳардаги ободонлаштириш элементлари (асфальт, йўл ётиқ чизиқлари, ирригация, ёритиш, кўкаламзорлаштириш ва бошқалар) бузилган тақдирда, уни қайта тиклаш муддати қайд этилган кафолатнома;
3. Ишни бажарувчиларда объектда бевосита иш олиб бориш ҳуқуқи кўрсатилган ордер бўлиши, қандай ишни ким бажараётганлиги, ишни бошланиши, тугатиш муддати кўрсатилган ёрлиқ пештахта ўрнатиб қўйиши керак.
4. Янгидан қурилган тармоқни ишлаб турган тармоқчага улаш (узиш) бўйича ишларни амалга ошириш учун ордерни янги линия қурилишида бош пудратчи бўлган ташкилот қилади.
5. Ер ости ишларини бажараётган қурилиш ва буюртмачи ташкилот раҳбарлари хавфсизлик элементларини ўрнатишда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракат хавфсизлиги хизматининг рухсати билан ишга туширишлари, шунингдек объектда иш бошланишидан олдин муҳандислик коммуникацияларини эксплуатация қилувчи ташкилотлар вакилларини чақиришлари керак.
6. Коммуникация ўтказиш пайтида йўл усти қопламларини бузишга тўғри келган ҳолда, ана шу қопламларни қайта тиклаш Тошкент шаҳрини қуриш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
7. Материалларни ва майдондаги ортиқча тупроқларни ташиб кетиш, шунингдек, қатнов йўл устидаги қопламларни қайта тиклаш иш тугаганидан сўнг 24 соат давомида амалга оширилади.
8. Ишлаб турган газ трубалари, водопровод, канализация, электр кабел линияларида, трамвайларнинг уланган симларида аварияларни бартараф этиш ишларини истисно тарзида ордерсиз ёзма равишда ИББнинг Йўл ҳаракат хавфсизлиги хизмати билан шаҳар йўловчи транспортларининг ишини ривожлантириш ва координация қилиш бошқармаси билан келишилган ҳамда Ободонлаштириш бош бошқармасини ўрнатилган тартибда хабардор қилиб амалга ошириш мумкин.
9. Объектда ишлар тугагандан сўнг, у мазкур туман ҳокимлигининг комиссиясига тақдим этилади. Бу комиссия мазкур объектда қурилиш бошқармаси томонидан ободонлаштириш элементлари (йўл, тротуар, ариқлар, ирригация шохобчалари, кўкаламзорлаштириш ва ҳоказо) бажарилганлигини тасдиқловчи далолатнома тузади. Бу далолатнома банкка ва бошқа манфаатдор ташкилотларга тақдим этилади.
10. Авария бартараф этилгандан кейин, ана шу жойга асфальт ётқизиш ёки ободонлаштиришнинг бошқа элементларини бажариш муҳандислик коммуникацияларидан фойдаланиш ташкилотлари билан 1 йил муддатга тузилган шартномага мувофиқ (объект қаерга жойлаштирилганлигига қараб) туман Ободонлаштириш бошқармаси ва махсус йўл эксплуатацияси трести томонидан амалга оширилади.
11. Қурилиш ташкилотлари, берилган қарор бўйича ишларини олиб бориш тартиби ва муддатини бузган тақдирда, комиссия ана шу ташкилотга бошқа янги иш бошланишига рухсатнома бермасликка ҳақли.
б) марҳумларни белгиланган санитария нормалари ва қоидаларига риоя этилган ҳолда дафн этиш, шунингдек, қабр усти ёдгорликларини тайёрлаш ва ўрнатиш, уларни озода сақлаш, қабристонда кўрсатиладиган хизматлар бўйича буюртма қабул қилиш, буюртмаларни ўз вақтида сифатли бажариш ва тасдиқланган прейскурантга кўра ҳақ олиш;
в) фуқароларга қабрларга қарашлари учун тилхат асосида бепул тегишли зарурий ускуналар (белкурак, супурги, хаскаш ва бошқалар)ни бериш;
а) қабристонлар маъмуриятининг рухсатисиз қабр усти ёдгорликларини ўрнатиш. Уларни қайта ўзгартириш ёхуд бузиш;
б) қабр усти ёдгорликларини ҳамда ниҳолларни нобуд қилиш, мевали дарахтларни экиш, қабристон ҳудудига чорва моллари ва уй ҳайвонларини боқиш ҳамда олиб кириш ва бу жойларни ифлослантириш;
г) қабристон ҳудудига автомашиналар, велосипедлар, мотоцикллар (автокатафалк ва махсус мақсаддаги юк ва автомашиналар бундан мустасно)нинг киритилиши;
е) қабристонлар ва уларга туташ ҳудудларда тегишли рухсатномасиз гуллар, гулчамбарлар ва бошқа ашёларни сотиш.
1. Ит эгалари бўлган фуқаролар ва ташкилотлар (Миллий хавфсизлик хизмати, Мудофаа ва Ички ишлар вазирликларининг муассасалари бундан мустасно) — ҳар йилнинг январь — май ойларида ўз қарамоқларидаги итларни ўзлари турадиган жойдаги (ёки ташкилот жойлашган ерда) ветеринария шифохоналарига олиб келиб, қайта рўйхатдан, шунингдек ветеринария профилактикаси кўригидан ўтказишлари шарт. Ушбу хизматлар бепул бажарилади.
Зотидан қатъи назар, 3 ойлиқдан бошлаб итлар вакцинация қилиниши керак. Янги сотиб олинган итлар, агар улар вакцинация қилинган муддат номаълум бўлса, сотиб олингандан кейин бир ҳафта муддатда вакцинация қилиниши ва рўйхатга олиниши керак (Ўз.Р ВМ 08.07.2011 йил 202 -сон қарори, 4-илова, 5-банди).
2. Итлар ва мушукларни сотиб олиш, сотиш, кўргазмаларда намойиш этиш, Тошкент шаҳрига олиб кириш ва шаҳардан олиб чиқиш ҳоллари ушбу ҳайвонларнинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва уларнинг саломатлиги тўғрисидаги ветеринария ҳужжати мавжуд бўлган, карантин ҳолати юз бермаган вақтдагина рухсат этилади. Итлар ва мушукларни сотишга фақат махсус ажратилган жойлардагина рухсат берилади.
3. Ҳар бир оилага фақат битта ит ва мушук сақлашга рухсат берилади. Кўп хонадонли уйларда эса турар жой органларининг (ХУЖМШ), шунингдек осойишталик ва санитария-гигиена қоидаларига албатта риоя қилинган ҳолда қўшниларнинг розилиги олинган бўлса рухсат берилади.
Шаҳар Давлат ветеринария бошқармаси шаҳар бўйича итлар рўйхатини олади. Итларнинг эгаларига, уларни сақлаш қоидаларини тушунтиради ва рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этади.
— итларни калта занжирга боғланган, тумшуқ банди кийгизилган ҳолда фақатгина катта ёшдаги шахслар ҳовлига ёки кўчага олиб чиқишлари мумкин. ХУЖМШалари махсус ажратиб берган жойлардагина итлар билан сайр қилишга рухсат этилади.
— итларни савдо, умумий овқатланиш объектлари, мактаблар, хиёбонлар, пляжлар, стадионлар, спорт ва болалар майдончалари, бозорлар, лифтларга олиб кирмаслик;
— хонадонлар, зинапоя майдончалари, кўчалар, ҳовлилар ва умумий фойдаланиладиган бошқа жойларни итлар ва мушукларнинг ифлос қилишига йўл қўймаслик (бу ҳайвонларнинг эгалари ҳар қандай ҳолларда, уларнинг чиқиндиларини дарҳол йўқотишлари лозим).
— итлар ва мушуклар касал бўлганда ёхуд нобуд бўлганда (уларни жасадларини) туман ветеринария бўлимига олиб бормоқ лозим (ўлган ит ва мушукларни кўмиш ёки чиқариб ташлаш ман этилади).
— итлар ва мушукларни қаровсиз қолдирмаслик, улар кўпайиб кетганда шаҳар ветеринария бошқармасига хабар бериш;
— туман ветеринария бўлимининг талаби билан итлар ва мушукларни кўрсатиш, диагностика текширувига, эмлашга олиб бориш.
5. Ташкилот, корхона ва муассасаларга, туман ветеринария хизматига албатта хабардор қилинган ҳолда қўриқлаш итларини сақлашга рухсат берилади. Бундай ҳолда итлар маҳкам боғланган бўлиши, болалар ва бу жойларга келувчиларни яқин йўлатмаслик лозим. Ана шу муассасаларнинг ходимларига ўзларига тегишли бўлган итларни, шу муассасанинг ҳудудида сақлашлари тақиқланади.
6. Фақат туман ветеринария хизматининг ижозати билангина ҳайвонларни виварий, питомник ва ҳайвонлар бурчакларида сақлашга ижозат берилади.
7. Итлар ва мушукларни умумий яшайдиган ҳовлиларда, умумий фойдаланадиган жойлар ва очиқ майдонларда (ошхона, коридор, айвон, балкон, лоджия, зинапоя, чердак ва ертўлалар)да сақлаш ман этилади.
8. Итлар қайси зотга мансуб бўлишидан, кимга тегишли бўлиши ва қандай мақсадда боқилаётганлигидан қатъи назар, бўйинбоғи ва тумшуқ банди бўлса ҳам, агар улар кўчалар, майдонлар, хиёбонлар, ҳовли ва бошқа жамоат жойларида эгаларисиз пайдо бўлиб қолса, шунингдек боқилаётган хонадондан ташқарида юрган мушуклар дайди саналади ва ушлаб олиб кетилади. Белгиланган муҳлатда рўйхатдан ўтказилмаган ҳамда қутуриш касаллигига қарши эмланмаган итлар ветеринария назорати ходимлари томонидан сўзсиз олиб кетилади ва йўқ қилиб юборилади.
9. Дайди итлар ва мушукларни тутиш ишларини Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси ва шаҳар ветеринария бошқармаси бажаради. Ҳайвонларни ертўла, чердак, зинапоя ва бошқа бинолар ҳамда уй-жой ҳисобланмаган бинолардан, корхоналар, ташкилотларнинг ёпиқ ҳудудидан тутиш имкони бўлмаган тақдирда, шаҳар ветеринария бошқармасига хабар берилиши лозим.
10. Одамлар ёки ҳайвонларни тишлаб олган ит ва бошқа ҳайвонлар ўз эгалари томонидан зудлик билан кўрикдан ўтказилиши ва карантинлаш учун туман ветеринария шифохонасига олиб борилиши шарт.
Карантин (10 кун давом этади) тугагач, ветеринария кузатувлари натижалари ҳамда тишлаб олиш сабабларини аниқланишига кўра ит ва бошқа ҳайвонлар эгаларига қайтариб берилади.
Эгалари белгиланган қоидага риоя этмаганлиги сабабли кишиларни тишлаб олган, ўз вақтида рўйхатдан ўтказилмаган итлар ва мушуклар туман ветеринария бўлимлари томонидан тутиб олинади.
б) чорва моллари, паррандалар, уй ҳайвонларини алоҳида жиҳозланган биноларда сақлаш, бу бинолар даволаш-профилактика, ўқув, маданий- оқартув муассасалари, бозорлар, озиқ-овқат дўконлари, умумий овқатланиш биноларидан камида 100 метр нарида, турар жойлардан эса 15 метр нарида бўлиши керак. Паррандалар боқиладиган жойлар ердан 1,5 метр баландликда сим тўр билан ўралган бўлиши лозим;
д) молхоналарни пашшага қарши ишловдан ўтказиш мақсадида ҳар йили туман дезинфекция бўлимлари ва туман «Махсустранс» корхоналари билан гўнг ва бошқа чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш юзасидан шартномалар тузиш;
а) чорва моллари, уй ҳайвонлари, паррандалар ва асалариларни муассасалар ҳудудида, умумий яшаладиган ҳовлиларда (виварийлар бундан мустасно) сақлаш;
б) ҳар бир оилада битта сигир ва бир ёшгача бўлган бузоқ ёхуд сигир ўрнида бир ёшгача улоқлари бўлган эчки, бўрдоқига бир чўчқа ёки бир ёшгача қўзиси бўлган учтагача қўй донасидан кўпроқ ҳайвон, 20 тагача уй паррандасидан кўпроқ паррандалар ва 20 та асалари оиласидан кўпроқ асаларилар оиласини сақлаш;
13. ХУЖМШлари, идораларга қарашли уйларнинг бинобандлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, шахсий уй эгалари қуйидагиларга амал қилишлари шарт:
а) рўйхатга олиш ва итларни қайта рўйхатдан ўтказишдан бош тортган шахслар, шунингдек, хонаки ва уй ҳайвонларини сақлаш қоидаларини бузган кишилар устидан далолатнома тузиш. Тузилган далолатномаларни туман ички ишлар бўлимига тақдим этиш ва бу ҳақида ветеринария бўлимига маълум қилиш;
б) ертўлалар, чердаклар ва бошқа ёрдамчи хоналарга ҳайвонлар кирмаслиги учун уларни ёпиб қўйиш ёхуд тўр билан тўсиш;
в) ХУЖМШ ўз ҳудудида ва хонадонларда истиқомат қилувчи барча фуқароларни уй ҳайвонлари ва паррандаларни сақлаш қоидалари билан таништириш;
г) ушбу қоидаларни амалга ошириш учун ўтказиладиган барча тадбирларда туман ветеринария бўлими ходимлари ҳамда дайди ит ва мушукларни тутиш билан шуғулланувчи ташкилот ходимларини жалб этиш;
14. Кўргазма ва мусобақалар ташкил этиш, итларни жамоа бўлиб ўргатиш ҳоллари, фақатгина шаҳар ветеринария бошқармасининг рухсати билангина амалга оширилишига йўл қўйилади.
1. Туман ҳокимликлари, вазирлик идоралари ва корхоналарга қарашли бинолардаги турар жой хоналари фуқароларга белгиланган тартиб бўйича доимий ёки вақтинча фойдаланиш учун берилади.
2. Истиқомат қилувчилар уйларнинг жиҳозларига, турар жой ва ёрдамчи биноларга, уйларнинг ускуналари, подъездларга, хонадонларга, шунингдек бино ҳовлисининг ва унга туташ бўлган ҳудудлардаги дов дарахтларга зарар етказганликлари учун қонунга мувофиқ жавобгар саналадилар.
3. Истиқомат қилувчи ёки унинг оила аъзолари томонидан турар жой вайрон қилинса ёхуд унга шикаст етказилган тақдирда, агар огоҳлантириш ҳамда жамоатчилик таъсири ҳам унга кор этмаса, у вақтда айбдор шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда, бошқа турар жой берилмасдан кўчириб юборилади.
4. Хусусий уйларнинг эгалари, уларни ораста сақлаши, камида 3 йилда бир марта архитектура талабларига биноан уларни жорий таъмирлаши ҳамда бинонинг фасад қисмини кўркам қилишга мажбур.
а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган «Турар жойларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидалари» тўғрисидаги қарорига қатъий риоя қилиш;
б) кўп қаватли турар жой биноларининг хонадонларидаги ҳамма хоналар — бевосита истиқомат қилинадиган хоналар ҳамда ёрдамчи хоналар, умум фойдаланиладиган жойлар ва қўрғон ҳовлиси ҳамиша тоза ва саранжом бўлиши ва улардан мақсадга мувофиқ фойдаланиш;
в) пашша ва бошқа шу каби зараркунанда ҳашаротларни йўқотиш бўйича мунтазам равишда тадбирлар белгилаб бориш ва профилактик дезинфекция ва дератизация тадбирларини ўтказиш бўйича туман дезинфекция станцияси билан шартномалар тузиш;
д) электр симларини узилмаганлигини (турар жой хоналари ва умум фойдаланиладиган жойларда) кузатиб бориш, бирон-бир нуқсон кўзга ташланганда дарҳол ХУЖМШ ёки туман электр тармоғига хабар қилиш;
е) газ жиҳозларига тўғри муносабатда бўлиб, уларни ишдан чиқиш ҳамда бузилишидан асраш, газдан фойдаланиш қоидаларига қатъий риоя қилиш;
ё) санитария-техника жиҳозларининг созлигини ва водопровод ҳамда канализация тизимларининг тўғри ишлаётганини кузатиб бориш, сув оқиб кетишини, раковина ва унитазларнинг ифлосланишининг олдини олиш бўйича шошилинч тадбирлар белгилаш. Марказий иситиш тизимининг иситиш жиҳозларини ҳамиша соз ҳолда сақлаш.
6. Уйларнинг ҳовлилари ҳамиша озода бўлиши ва ҳар куни камида икки марта супурилиши керак. Қишки пайтларда ҳовлиларда турар жой биноларига ҳамда хизмат хоналарига олиб кирадиган йўлаклар тозаланиши керак.
7. Таъмирдан чиқарилаётган уйлардан, қурилиш чиқиндилари таъмирлар-қурилиш ташкилотларининг кучи ва маблағи билан ҳар куни ташиб кетилиши керак. Тротуарлар ва йўлакларнинг ўтиш қисмига қурилиш чиқиндиларини ташлаш ва сақлаш тақиқланади.
8. ХУЖМШнинг раислари, уй эгалари ва уйларга бевосита раҳбарлик қилиш зиммасига юклатилган бошқа шахслар уйларидаги тартибни доимо сақлашлари, ҳар куни бинонинг ташқи кўриниши ҳамда унинг айрим қисмлари ҳисобланган балкон, карниз, тарнов ва ер тўлаларнинг техникавий ҳолатини кузатиб боришлари керак. Томлар ва тарновларни ўз вақтида чиқиндилардан, хазондан ва қордан тозалашлари лозим.
9. ХУЖМШ раислари, бинобандлар ва фаррошлар зинапояларни ва майдончаларни, уйга туташ бўлган ҳудуд, тротуар ва кўчаларни ҳамиша тоза туришини, сув сепиб турилишини таъминлашлари, шунингдек, ҳар бир турар жой биносида ҳовлининг ҳамда унга туташган ҳудуднинг санитария ҳолатига масъул бўлган кишиларни номлари ёзилган пештахталарни илиб қўйишлари керак.
10. Турар жой фондлари ва унинг жиҳозларига зарар етказган хонадонларнинг санитария ҳолати бузилишида айбдор бўлган шахсларга нисбатан зарур талабчанлик кўрсатмаган ХУЖМШлар ва турар жой ташкилотлари, вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари бунинг учун шахсан жавобгар эканликларини белгилаш;
Туман ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар турар жой ташкилотлари турар жой фондини сақлаш, ундан фойдаланиш ва ободонлаштириш бўйича мутасадди ходимларга нисбатан доимо талабчан бўлишлари керак.
а) уй, мавзе ва маҳалла фаоллари, инженер-техник ходимлар ва фаррошлар фаолиятини турар жой фондларидан фойдаланишни яхшилашга ҳамда шикастланишида айбдор бўлган кишиларни қонун бўйича жавобгарликка тортишга қаратишлари;
б) ХУЖМШлари, маҳалла фаоллари ҳамда аҳолининг турар жой бинолар ва ҳовлиларни сақлашни яхшилашга қаратилган ташаббусларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш, илғор тажрибани кенг оммалаштириш, уй хўжаликларига хизмат кўрсатишнинг жамоатчилик асосидаги формаларини рағбатлантириш (хонадонлардаги майда нуқсонларни бартараф қилиш, дов— дарахтларни парвариш этиш, кириш йўлаклари ва ҳовлиларда аҳолининг навбатчилик қилишини йўлга қўйиш).
а) турар жой хоналарини ва умум фойдаланиладиган жойларни ўзбошимчалик билан қайта жиҳозлаш ёхуд қайта режалаштириш (панжаралар ўрнатиш, уларни ўрнидан қўзғатиш ва олиб ташлаш, эшикларни алмаштириш, эшик ўрнини қайтадан қуриш, яшаш хонаси ва ёрдамчи бинолар қуриш, иситиш жиҳозлари, санитария-техника ускуналари, плиталар, электр ҳисоблагичларнинг ўрнини алмаштириш, балконларга ва пешайвонларга дераза ўрнатиш ва панжара қилиш, кўчага қараган балконларга сим тортиб кир ва бошқа нарса ёйиш, балконларга ҳар хил идишларни уйиб қўйиш).
Истиқомат қилувчилар ва уй эгалари турар жойларни агар ўзбошимчалик билан қайта жиҳозласалар ва қайта қурсалар, у вақтда улар турар жой органларининг талабига кўра ўз ҳисобларидан хоналарни аввалги ҳолатига келтириб қўйишга мажбурдирлар. Агар улар бу талабни бажармасалар, хоналарни аввалги ҳолига келтириш ишлари турар жой органлари кучи билан бажарилади ва харажатлар қонунга кўра хонадон эгаларидан ундириб олинади.
б) турар жой биноларининг ҳовлиларида, махсус ажратиб қўйилган жойдан ташқарида ҳар хил буюмлар ва идишларни қўйиш ҳамда сақлаш;
в) нуқсони бўлган электр симлардан фойдаланиш, электр симларни михга илиб қўйиш, уларга гулли қоғозлар ёпиштириш, симларга арқонлар боғлаш, роликларга, электр симларига, арматураларга ҳар хил буюмларни илиб қўйиш, қўлбола пробкалардан фойдаланиш, электр чироқларини қоғоз ва бошқа материаллар билан ўраш, электр дазмоллар, электр чойнаклар, электр плиталардан ва бошқа турдаги электр буюмларидан ўтга чидамли тагликларсиз фойдаланиш;
г) газ плиталаридан хоналарни иситиш учун фойдаланиш, газ плиталари устига кийим ва бошқа буюмларни илиш, газ трубаларига арқонлар боғлаш, ёш болаларнинг газдан фойдаланишига йўл қўйиш;
13. Ушбу бўлимдаги қоидаларнинг бажарилишини назорат қилиб бориш, туман ҳокимликлари, ХУЖМШ, Ички ишлар бош бошқармаси, ободонлаштириш ва якка тартибда қурилган уйларни назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси, «Тошкентшаҳаргаз» бирлашмаси, Давлат санитария - эпидемиология назорати хизмати ҳамда Давлат ветеринария бошқармасининг зиммасига юкланади.
1. Деҳқон бозорлари ва уларнинг шохобчаларида ветеринария-санитария меъёри талабларига риоя қилиниши;
2. Деҳқон бозорларида ҳафтанинг бир кунини «Тозалик куни» деб белгилаш, шу куни, бозорлар ҳамда уларнинг ҳудудида жойлашган барча объектларда туб тозалаш ва дезинфекция тадбирлари амалга оширилиши;
3. Деҳқон бозорлари ва уларнинг шохобчалари ҳудудида ҳар куни иш бошланишидан олдин ва иш жараёни давомида мунтазам равишда тозалаш ишлари олиб борилиши;
4. Савдо расталарини сотиладиган маҳсулотларнинг турига қараб, жиҳозланиши (тез бузиладиган маҳсулотларни вақтинчалик сақлаш ва сотиш учун музлатгич ва совутгич ускуналарини ўрнатиш);
5. Кундалик йиғилган чиқиндиларни, ҳар куни олиб чиқиб кетилишини ташкил этиш ҳамда чиқинди йиғиш майдончасида, мунтазам равишда тозалаш ва зарарсизлантириш тадбирларини ўтказилиши;
7. Гўшт, балиқ, сут, миллий нон, салат, шарқ ширинликлари ва бошқа турдаги маҳсулотлар билан савдо қилувчи тадбиркор ва фуқароларни махсус иш кийими, тош-тарози ҳамда савдо қилиш анжомлари билан таъминланиши;
8. Гўшт, сут, миллий нон, салат, шарқ ширинликлари маҳсулотлари билан савдо қилувчи тадбиркор ва фуқароларни тиббий кўрикдан ўтганлиги тўғрисида дафтарчаси бўлиши;
9. Бозорларга сотиш учун келтирилган маҳсулотларни, фақат шу турдаги маҳсулотлар учун белгиланган расталар орқали сотилиши;
10. Бозорларда савдо қилувчи тадбиркор ва фуқаролар, сотиш учун келтирган маҳсулотларини вақтинчалик сақлаш ва сотиш қоидаларига риоя қилишлари ҳамда улар учун ажратилган савдо растаси ва унинг теварак атрофини тоза ҳолда тутишлари шарт.
— Бозорларда савдо қилувчи тадбиркор ва фуқаролар томонидан ветеринария-санитария ҳамда савдо қилиш қоидаларига риоя қилмаслик;
— бозорга сотиш учун келтирилган маҳсулотларни ветеринария-санитария экспертизасидан ўтказмаган ҳолда савдога чиқариш;
— гўшт, балиқ, сут, миллий нон, салат, шарқ ширинликлари ва бошқа турдаги маҳсулотлар билан савдо қилувчи тадбиркор ва фуқароларни махсус иш кийимини киймаган ҳолда савдо фаолиятини юритиш;
— гўшт, сут, миллий нон, салат, шарқ ширинликлари маҳсулотлари билан савдо қилувчи тадбиркор ва фуқароларни тиббий кўрикдан ўтганлиги тўғрисида дафтарчаси бўлмаслиги;
— маҳсулотларни вақтинчалик сақлаш ва сотиш қоидаларига риоя қилмаслик, савдо расталарини тоза ҳолатда тутмаслик;