04.09.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1850
Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Бошқарувининг қарори, 04.09.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1850
Кучга кириш санаси
14.09.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 03.04.2021
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 7 ноябрдаги «Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-726-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 сентябрдаги «Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 445-сонли қарорига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова), «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 5-6-сон, 54-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 7 ноябрдаги ПҚ-726-сонли «Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 45-сон, 454-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 сентябрдаги 445-сонли «Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 9-сон, 94-модда) мувофиқ, юридик шахс мақомини олмасдан фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркорлар (кейинги ўринларда — якка тартибдаги тадбиркорлар) томонидан миллий валютадаги банк карталаридан фойдаланилган ҳолда товарлар ва хизматлар учун ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартибини белгилайди.
2. Якка тартибдаги тадбиркор банк карталарининг эмиссияси Тижорат банклари томонидан банк карталарини чиқариш ва уларни Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши тартиби тўғрисидаги низомга (2004 йил 30 апрель, рўйхат рақами 1344 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 17-сон, 203-модда) мувофиқ олиб борилади. Якка тартибдаги тадбиркор банк картасининг олд томонида банк картасининг мажбурий реквизитлари сифатида «якка тартибдаги тадбиркор» сўзлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми шарифи кўрсатилиши лозим.
3. Якка тартибдаги тадбиркор банк карталаридан фойдаланилган ҳолда ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун мўлжалланган пул маблағларининг ҳисоби Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режасига (2004 йил 13 август, рўйхат рақами 773-17 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 32-сон, 369-модда) мувофиқ 22619 — «Якка тартибдаги тадбиркорларнинг банк пластик карталари бўйича мажбуриятлари» баланс ҳисобварағида юритилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 31 январдаги 2/5-сонли қарори (рўйхат рақами 1850-1, 09.02.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 6-сон, 69-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.