Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг «Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳри ва Оҳангарон тумани ҳудудларини бирлаштириш ҳамда Оҳангарон шаҳрини туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисида» 2010 йил 30 ноябрдаги 219–II-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг «Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳри ва Оҳангарон тумани ҳудудларини бирлаштириш ҳамда Оҳангарон шаҳрини туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисида» 2010 йил 4 декабрдаги 137–II-сонли қарорларининг амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳри ва Оҳангарон тумани ҳудудларини бирлаштириш ҳамда Оҳангарон шаҳрини туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш бўйича Республика комиссияси 1-иловага* мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
икки ой муддатда Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳри ва Оҳангарон тумани ҳудудларини бирлаштириш ҳамда Оҳангарон шаҳрини туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш билан боғлиқ зарур ташкилий-техник тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминласин;
икки ҳафта муддатда Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Оҳангарон тумани давлат бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари ходимларининг чекланган умумий сонини, тузилмаси ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондларини аниқлашга доир ташкилий масалаларни ҳал этсин;
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Оҳангарон тумани бюджетининг ва ижтимоий — иқтисодий ривожлантиришнинг прогноз параметрларини белгиласин;
Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ташкилий даврда иқтисодиёт тармоқларининг аниқ, барқарор ва бир маромда ишлашини, шунингдек юзага келадиган ижтимоий масалаларнинг ўз вақтида ҳал этилишини таъминласин.
3. Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳокимлиги бошқарув аппарати ходимларининг чекланган умумий сони 21 нафардан иборат бўлган тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрини вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумидан туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритилиши муносабати билан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари тугатилиши ва улар сонининг қисқариши натижасида бўшаб қолаётган шахсларни ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсин, зарурият бўлганда уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тадбирлари амалга оширилишини таъминласин;
икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Оҳангарон туманини янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тадбирлар комплексини ишлаб чиқсинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Тошкент вилояти Оҳангарон туманининг маъмурий ҳудуди кенгайиши муносабати билан статистика кўрсаткичларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
6. Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси Тошкент вилояти Оҳангарон туманининг маъмурий ҳудуди кенгайиши муносабати билан ер ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
7. Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳри ва Оҳангарон тумани ҳудудларининг бирлаштирилиши ҳамда Оҳангарон шаҳрининг туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритилиши муносабати билан:
Оҳангарон шаҳар ва Оҳангарон тумани ички ишлар бўлимлари ходимларининг штатдаги сони, Оҳангарон тумани ички ишлар бўлимига берилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида;
Оҳангарон шаҳар ва Оҳангарон туманида фаолият кўрсатаётган фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ва давлат нотариал идоралари уларга тартиб рақами берилган ҳолда ҳамда суд ижрочилари Оҳангарон шаҳар ва Оҳангарон туман бўлимлари ходимларининг штатдаги сони, суд ижрочилари Оҳангарон туман бўлимига берилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида сақлаб қолинсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда Оҳангарон шаҳар ва Оҳангарон тумани прокуратураси, шу жумладан Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бўлимлари ходимларининг штатдаги сонини Тошкент вилояти Оҳангарон туманининг тегишли бўлинмаларга бериш тавсия этилсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.