Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг «Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳри ва Янгийўл тумани ҳудудларини бирлаштириш ҳамда Янгийўл шаҳрини туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисида» 2010 йил 19 ноябрдаги 199–II-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг «Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳри ва Янгийўл тумани ҳудудларини бирлаштириш ҳамда Янгийўл шаҳрини туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш тўғрисида» 2010 йил 4 декабрдаги 136–II-сонли қарорларининг амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳри ва Янгийўл тумани ҳудудларини бирлаштириш ҳамда Янгийўл шаҳрини туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш бўйича Республика комиссияси 1-иловага* мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
икки ой муддатда Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳри ва Янгийўл тумани ҳудудларини бирлаштириш ҳамда Янгийўл шаҳрини туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш билан боғлиқ зарур ташкилий-техник тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминласин;
икки ҳафта муддатда Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Янгийўл тумани давлат бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари ходимларининг чекланган умумий сонини, тузилмаси ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондларини аниқлашга доир ташкилий масалаларни ҳал этсин;
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Янгийўл тумани бюджетининг ва ижтимоий - иқтисодий ривожлантиришнинг прогноз параметрларини белгиласин;
Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ташкилий даврда иқтисодиёт тармоқларининг аниқ, барқарор ва бир маромда ишлашини, шунингдек юзага келадиган ижтимоий масалаларнинг ўз вақтида ҳал этилишини таъминласин.
3. Тошкент вилояти Янгийўл тумани ҳокимлиги бошқарув аппарати ходимларининг чекланган умумий сони 21 нафардан иборат бўлган тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрини вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумидан туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритилиши муносабати билан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари тугатилиши ва улар сонининг қисқариши натижасида бўшаб қолаётган шахсларни ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсин, зарурият бўлганда уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тадбирлари амалга оширилишини таъминласинлар;
икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Янгийўл туманини янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тадбирлар комплексини ишлаб чиқсинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Тошкент вилояти Янгийўл туманининг маъмурий ҳудуди кенгайиши муносабати билан статистика кўрсаткичларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
6. Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси Тошкент вилояти Янгийўл туманининг маъмурий ҳудуди кенгайиши муносабати билан ер ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
7. Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳри ва Янгийўл тумани ҳудудлари бирлаштирилиши ҳамда Янгийўл шаҳрининг туман бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритилиши муносабати билан:
Янгийўл шаҳар ва Янгийўл тумани ички ишлар бўлимлари ходимларининг штатдаги сони, Янгийўл тумани ички ишлар бўлимига берилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида;
Янгийўл шаҳар ва Янгийўл туманида фаолият кўрсатаётган фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ва давлат нотариал идоралари уларга тартиб рақами берилган ҳолда ҳамда суд ижрочилари Янгийўл шаҳар ва Янгийўл туман бўлимлари ходимларининг штатдаги сони, суд ижрочилари Янгийўл туман бўлимига берилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида сақлаб қолинсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда Янгийўл шаҳар ва Янгийўл тумани прокуратураси, шу жумладан Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бўлимлари ходимларининг штатдаги сонини Тошкент вилояти Янгийўл туманининг тегишли бўлинмаларга бериш тавсия этилсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.